Сўнгги янгиликлар

Мақолалар

ИЛМНИНГ ФОЙДАЛАРИ

Билим ва унинг юқори поғонаси илм, маънавиятнинг муҳим таркибий қисмларидан бўлиб инсонни камолотга етаклайди, унга ҳурмат ва эътабор келтиради. Билимли кишилар самарали ижодий ва илмий ишлари билан эл орасида ҳурмат топадилар, жамиятнинг ривожланишига ҳисса, халқининг ва ватанининг обрўсига обрў қўшдилар.
Ёшлар билим олиши, салоҳиятли фуқаро бўлиб улғайиши, эл-юрт манфаати учун хизмат қилиши ва илм фан тараққиётига ўз ҳиссасини қўшиши ҳамма замонларда долзарб саналган масалалардан ҳисобланади. Шу боис мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб ёш авлодни билимли ва эркин фикрлай оладиган шахс қилиб тарбиялаш ижобий ҳал этилиши лозим бўлган асосий вазифалардан бири деб белгиланган эди.

Батафсил...

МАЪНАВИЙ ТУБАНЛИК ИНСОНИЙЛИКНИ ЙЎҚОТИШДИР

Дунёдаги ҳар бир халқнинг ўзига хос анъаналари, урф-одатлари миллий қадриятлари бор. Муайян заминда куртак очиб, неча юз йиллар давомида шаклланган ва сайқал топган маънавий мезонлар шу миллатнинг, шу халқнинг бебаҳо бойлиги ҳисобланади. Бинобарин, ҳар бир инсон комиллик даражасига эришиш учун ўз миллатининг маънавиятини билиши, маънавий жавоҳирларини англамоғи, шунингдек, аждодлар дини, тафаккур тарихи, руҳий кечинмалари ва маънавий меросини ўрганмоғи зарур.

Инсон жамияти юксалган сари бу маънавий жавоҳирлари ҳам муштараклик, ҳам ўзига хос қонуниятлари асосида тараққий этиб, миллат ва мамлакатнинг ўрни, дунёқараши ва қадр-қимматини белгилаб беради. Кўпинча суҳбат чоғида айрим зиёлилар номаъқул мусиқа, номаъқул фильмларнинг, миллатимиз руҳиятига, маънавиятига зид урфларнинг ёшларга, умуман одамлар онги ва қалбига салбий таъсири ҳақида куюниб гапириб қолишади.

Батафсил...

Жаҳолатга қарши маърифат

Яратганинг марҳамати билан жонажон юртимизда тинчлик ва осойишталик ҳукумрон. Бу тинчлик ва фаровонликнинг қадрининг баландлигини, дунёнинг баъзи жойларида бўлаётган ҳунрезликлар ва турли бало офатлар мисолида таққослаб кўрсак аён бўлади.

Албатта бу неъматнинг ўз ўзидан бўлмаётгани, бунинг учун давлатимизнинг қанча мутасадди ташкилотлари ўз ҳиссасини қўшаётганини билиш ва англаш қийин эмас.

Шу маънода давлатимиз рахбарининг ташаббуси билан ташкил этилган тинчликни асраш ва жахолатга қарши маърифат билан курашиш шиори остида,мамлакатимиз таълим муассасаларида тадбирлар ташкил этилаётир.

Батафсил...

Террорнинг исломофобияга қилган хизматлари

Инсоният тарихи жараёнида террорчиларнинг на диний ва на хаётий хақиқатга мос бўлмаган сохта “ғоялари” ва бу йўлдаги қонли фожияларга сабаб бўлаётган фаолият усуллари юз минглаб бегунох инсонлар умрига зомин бўлмоқда.

Хозирда бу кучлар ўзларининг жангарилиги ва юқори даражада ижтимоий хавфлилиги билан тавсифланмоқда. Эътиборли жихати шуки, улар тамонидан мақсадга эришиш борасидаги фаолиятлари турлича бўлсада, тутаётган йўл ёки қилаётган ишлари бир хил; одамларнинг тинч турмуш тарзини издан чиқариш ва уларни қўрқувда яшашга мажбурлаш кузатилмоқда.

Батафсил...

Динни ниқоб қилган бузғунчилар

Ҳар бир соғлом фикирли инсон бугун дунёда бўлаётган воқеъа ва ҳодисаларга бефарқ бўлмайди. Чунки бугун дунё саҳнасида “Ислом” динини ниқоб қилиб олган манфур, пасткаш кимсалар, мазкур, дин ниқоби остида ўз ғаразли мақсадларини амалга ошириш учун ҳар қандай йўл ва услублардан фойдаланмоқдалар.

Батафсил...

Оила – муқаддас маскан

Оила жамиятнинг муқаддас маскани, энг асосий тарбия маконидир. Оиладаги ота ибрати, она меҳри, бобо ва бувилар ўгитлари орқали миллий қадриятларимизга бўлган имон-эътиқод, ҳалоллик, меҳр-оқибат авлоддан авлодга ўтади, фарзандларимиз онги ва қалбида муҳрланиб боради. Иқтисодий жиҳатдан фаровон, ижтимоий-ахлоқий ва ғоявий муҳити соғлом оила негизида юзага келган жамият ва давлатнинг пойдевори мустаҳкам бўлади. Чунки бундай оилаларда маънавий баркамол инсон вояга етади, унинг ҳис-туйғулари, дунёқараши, тафаккури эл-юртга ҳалол хизмат қилишдек инсонпарварлик ғоялари билан суғорилган.

Батафсил...

Оила – маънавиятимиз таянчи

Оила маънавияти, у оила аъзоларининг шахсий маънавиятларига асосланиб, миллат маънавий қадриятлари таъсирида юксалиб боради.

Президентимиз Ислом Каримов ўзининг «Юксак маънавият-енгилмас куч» китобида маънавиятга шундай таъриф берадилар: «Маънавият-инсонни руҳан покланиш, қалбан улғайишига чорлайдиган, иймон-эътиқодини бутун қиладиган, виждонини ўйғотадиган беқиёс куч. Унинг барча қарашларининг мезонидир»1. Шунингдек, ушбу китобда «оиланинг маънавий олами», «оиладаги маънавий муҳит», «хонадондаги маънавий иқлим», «оила-маънавият қўрғони» тушунчалари бор. Ёш авлод тарбиясида маънавият бетакрор ва қудратли омил эканлиги ва долзарблигини зинҳор унутмаслигимиз лозим.

Батафсил...

БАРКАМОЛ АВЛОД ТАРБИЯСИ УСТУВОР ВАЗИФА

Мамлакатимиз мустақилликка эришган кундан бошлаб жамиятнинг барча соҳаларини ислоҳ қилиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасидаги муҳим вазифалар устувор аҳамият касб этадиган даражага кўтарилди. Aйниқса, ёш авлод тарбиясига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратила бошланди. Натижада, оилада соғлом турмуш тарзини вужудга келтириш, она ва бола саломатлигини таъминлаш, таълим-тарбия самарадорлигини ошириш, урф-одатларимиз ва бошқа қадриятлар тизимида унут бўлган жиҳатларни қайта тиклаш кабиларга эътибор кучайтирилиши туфайли, ёш авлод дунёқарашининг муносиб шаклланишига катта замин яратилди. Бунда Республикамиз Президентининг “барча эзгу ниятларимизнинг марказида фарзандларимизни ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан соғлом қилиб ўстириш, уларнинг бахту саодати, фаровон келажагини кўриш, дунёда ҳеч кимдан кам бўлмайдиган авлодни тарбиялаш орзуси туради” деган пурмаъно ҳикматлари доимо дастуруламал бўлиб келди.

Батафсил...

Ислом – мурувват дини

Ислом сўзи тинчлик, саломатлик, хотиржамлик маъноларини англатиб, замирида барча инсоний фазилатларни ифода этувчи сўздир. Ислом эзгулик, саховат, бағрикeнглик ва илм дини ҳисобланади. У ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мeн ҳаққа мойил, бағрикeнг дин ила юборилдим”, -дeб марҳамат қилганлар.
Ислом дини инсонларни доимо бирдамлик, бир-бирига мурувватли бўлиш, минг йиллар давомида шаклланган ирқчилик, махаллийчилик каби салбий фeъл-атворга қарши курашга ундаб кeлган. Тарихда илк бора бизнинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам барча пайғамбарларнинг оға-ини экани, уларнинг умматлари ҳам бир-бирига бeгона эмаслигини айтганлар. Яҳудий ва Насронийларни мусулмонлар билан бир юртда, ҳар ким ўз динига эркин эътиқод қилиб, бир-бирига озор бeрмай яшашини жорий қилганлар. Умматларига улар билан тинчликда ва яхши муносабатда бўлишни қайта-қайта уқтирганлар.

Батафсил...

МАЪНАВИЙ ТАҲДИДЛАРДАН ЁШЛАРНИ АСРАЙЛИК

Бугун биз жадал суръатлар билан ўсиб келаётган янги ахборот-технологиялар асрида яшаяпмиз. Дунёда кечаётган глобаллашув жараёнининг ўзига хос жиҳати шундан иборатки, ҳозирги шароитда у мафкуравий таъсир ўтказишнинг ниҳоятда ўткир қуролига айланиб, ҳар хил сиёсий кучлар манфаатларига ҳам хизмат қилаётганини инкор этиб бўлмайди. Ёвуз ва ёт мафкуравий мақсадларни қаердан ва қандай йўллар билан инсонлар қалбини эгаллаб олаётганлигини осонликча билиб бўлмайди. “Оммавий маданият” деган ниқоб остида ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик, индивидуализм, эгоцентризм ғояларини тарқатиш, шунинг ҳисобидан бойлик ортириш, бошқа халқларнинг неча юз йиллик анъана ва қадриятлари, турмуш тарзининг маънавий негизига беписандлик билан қараш, уларни қўпориб ташлашга йўналтирилган таҳдидлар одамни ташвишга солмай иложи йўқ. “Миллат бор экан, миллий давлат бор экан, унинг мустақиллиги ва эркинлигига, анъана ва урф-одатларига таҳдид соладиган, уни ўз таъсирига олиш, унинг устидан ҳукмронлик қилиш, унинг бойликларидан ўз манфаати йўлида фойдаланишга қаратилган интилиш ва ҳаракатлар доимий хавф остида сақланиб қолиши муқаррар”- деб ёзади марҳум президентимиз И.А.Каримов.

Батафсил...

ТИНЧЛИК ОЛИЙ НЕЪМАТ

Маълумки, инсоният ҳаёти давомида турли мафкура ва маслаклар ўртасидаги зиддият ва қарама-қаршиликларни бошидан кечирган. Бунинг оқибатида ўзаро келишмовчиликлар, нотинчликлар юзага келиб турган. Тарихга назар ташланса, ҳамма даврда ҳам давлатнинг ривожланиши, тараққий топиши жамиятнинг фаровон ва осойишта ҳаёт кечиришига боғлиқ. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз (сав) ҳадисларининг бирида тинчлик-хотиржамлик энг улуғ неъмат эканлигини таъкидлаб шундай деганлар“Икки неъмат борки, кўпчилик инсонлар унинг қадрига етмайдилар. У – хотиржамлик ва сиҳат-саломатлик”. (Имом Бухорий ва Имом Термизий).

Батафсил...

МИССИОНЕРЛИК НИМА

Миссионерлик (миссия-лотинча юбориш, топшириқ) – бирор динга эътиқод қилувчи халқлар орасида бошқа бир динни тарғиб қилиш демакдир. Миссионерлик асосан, христианликка хос бўлиб, бу ҳаракат христианлик Византия имперасида давлат дини сифатида эълон қилиганидан эътиборан олиб борилади.

Мазкур ҳаракатнинг илк даврида христиан миссионерлари ўзларининг миссионерлик ҳаракатларини Европа ва Яқин Шарқдаги кўп худоликка сиғиниб келган аҳолини якка худоликка тарқиб қилишдан иборат деб кўрсатганлар.

Батафсил...
Top
Разработано с JooMix.