Сўнгги янгиликлар

Мақолалар

ЗУЛМАТГА ЭЛТУВЧИ ЙЎЛ ЁХУД ГИЁҲВАНДЛИК

   Муқаддас динимиз  инсонни дини, жони,ахли, насли ва саломатлигини сақлашга қаратилган. Инсонни соғлиги, оиласи, иқтисоди, одоб-аҳлоқи, умуман инсон ҳаётининг барча соҳаларига таҳдид солиб турган иллатлардан бири гиёҳвандликдир. Динимизнинг асосий таьлимоти бўлмиш Қуръони каримда Аллох таоло Пайғамбаримиз (с.а.в.)ни бутун башариятга Ўзи тарафидан элчи қилиб юборишининг қатор сабабларидан бири сифатида тоза-пок нарсаларнинг ҳалол эканлигини ва нопок нарсаларнинг харомлигини уларга билдириш вазифаси деб кўрсатган. Аллоҳ таоло Аъроф сурасининг 157- оятида:

У (пайғамбар ) уларни (инсонларни) яхшиликка буюради,ёмонликдан қайтаради ва пок нарсаларни ҳалол қилиб, нопок нарсаларни уларга харом қилади…”дея мархамат қилади.

Батафсил...

ОҚИЛ ФАРЗАНД

 2016-йил мамлакатимизда”Соғлом она ва соғлом бола йили” деб эълон қилинди. Ҳар бир ота-она ўз фарзандини чексиз меҳр- муҳаббат, куч-ғайрат ва моддий имкониятларини сарфлаб уларни тарбиялайди ва таълим беради. Айниқса, мушфиқ оналар ёш гўдаклари вояга етгунига қадар кеча ва кундуз тинимсиз машаққат чекадилар. Демак,  ҳар-бир оқил фарзанд буни яхши билиши ва англаши керак. Ўз ота-онасига нисбатан қандай бурч ва вазифалар борлигини тасаввур қилиши лозим. Фарзандларини ҳам ёшлигидан бошлаб, дунёга келишига сабаб бўлган ота-оналарининг ҳақларини адо этишлари борасида тушинтириб боришлари зарур. Жумладан, Аллоҳ таоло Анкабут сурасининг 8 ояти каримасида шундай васият қилади:

Батафсил...

ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ УЛУҒ МАСЪУЛИЯТ

   Фарзандлар тарбияси ҳақида гап кетганида муҳтарам  юртбошимизнинг “Фарзандларимиз биздан кўра билимли, кучли, доно ва албатта, бахтли бўлишлари шарт”, деган сўзларини ёдга олиш жуда ўринлидир. Биз ота оналар фарзандларимизни эл юртига, ватанига ва ота онасига хизмат қиладиган қиладиган қилиб тарбиялашимиз учун қуйидаги кўрсатмаларга амал қилишимиз шарт.

        Сўзлашув тарбияси бола камолотида муҳим ўрин тутади. Одатда,  ўғил-қизлар бир ярим-икки ёшдан гапира бошлашади. Уларга кичиклигидан сўзларни тўғри талаффуз қилишни, фасоҳатли гапиришни, катталарга мурожаат қилиш одобларини ўргатиш, сўкишиш ва беҳаё сўзларни ишлатишнинг ёмонлигини тушунтириш лозим.

Батафсил...

ИСЛОМ ДИНИДА АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ МАСАЛАЛАРИ

Жамиятдаги ақлли, ҳушёр инсонлар зиммасига атроф-муҳитни тоза ва покиза сақлаш ҳамда табиатни муҳофаза этишдек катта масъулият юкланган. Бу шарафли ишни инсон азалдан баҳоли қудрат адо этиб келади. Муҳтарам Юртбошимиз “Ўзбекистон буюк келажак сари” номли асарида бу борада шундай дейди“Экологик хавфсизлик  муаммоси аллақа­чонлар мил­лий ва минтақавий доирадан чиқиб, бутун ин­сониятнинг умумий муаммосига айланган. Табиат ва ин­сон ўзаро муайян қонуниятлар асосида муноса­бат­да бўлади. Бу қонуниятларни бузиш ўнглаб бўлмас экологик фа­ло­­катларга олиб келади”.

Батафсил...

Илм–инсон маънавий камолотини юксалтирувчи куч

  Бу Ўзбекистон замини зиёси не-не замонлар тарих зарварақларига муҳрланган, қанча-қанча даҳоларга бешик, илм маърифатига эшик бўлган заминдир. Бу замин илм қуёши билан неча-неча ўлкаларни ёритган ва ер юзини қалам билан забт этган муҳаддис султонларининг элидир.

        Алломаларимиз олган илмларига амал қилган ҳолда жаҳон цивилизациясига улкан ҳисса қўшганлар. Олимлар ва комил инсонлар даражасига етишиш фақат илм соҳибларига хосдир. 

Батафсил...

ИСЛОМДА ШАҲИДЛИК ТУШУНЧАСИ

   “Шаҳид” атамаси ислом динида “ҳозир, гувоҳ, ўз билганлари ҳақида хабар берувчи” маъноларини ифодалайди. Шунингдек, “Шаҳид” Аллоҳ таолонинг исмларидан бири бўлиб, гувоҳлиги ишончли, ҳар доим ҳозир бўлувчи Зот”деган маъноларни англатади. “Шаҳид” лафзи умумий тарзда Аллоҳнинг йўлида ҳалок бўлган шахсга нисбатан ишлатилади. Уламолар уни ҳақиқий ва ҳукмий шаҳидга ажратган.

        “Ҳақиқий шаҳид”-Аллоҳ йўлида ҳалок бўлиб, унга кўра, бу шахс қабр азобидан омонда бўлиб, жаннатга тушиши кафолатланган, шунинг учун ҳам у дафн этишидан олдин ювилмайди. Ушбу тоифадаги шахснинг ҳаётлик вақтидаги қилган барча гуноҳлари кечирилади, жаннатда Аллоҳ ҳузурида баланд мартабага эришади.

Батафсил...

МУСТАХКАМ ЭЪТИҚОД ИЙМОН ПОЙДЕВОРИ

    Бугунги кунда дунёнинг айрим минтақаларида рўй бераётган қонли низолар, диний ва этник муҳорабалар аслида қайсидир ёвуз кучларнинг манфаатларига хизмат қилаётгани жаҳон афкор оммасини ташвишга солмоқда. Диний экстремистик оқимларнинг номаёндалари ўзларининг пуч ғоялари, ширин ваъдалари билан айрим ёшларни ўз сафларига тортишга, улардан қонли низоларда тирик қурол сифатида фойдаланишаётгани ҳам ҳеч кимга сир эмас. Афсуски, ана шу ақидапарастларнинг пуч ғояларига алданиб ўзга юртларда қурол кўтариб юрган юртдошларимиз ҳам бор.

Батафсил...

ИСЛОМ ДИНИ КОМИЛ ВА БЕНУҚСОН ДИНДИР

Бир ҳадис шарҳи:

        Абу Абдуллоҳ Нўъмон ибн Башир разияллоҳу анҳудан ривоят: "Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганларини эшитдим: "Дарҳақиқат, ҳалол нарсалар аниқдир, ҳаром нарсалар ҳам аниқдир. Иккисининг ўртасида эса, шубҳали бўлган нарсалар ҳам борки, кўпчилик уларни билмайди. Бас, кимки шундай шубҳали нарсалардан ўзини эҳтиёт қилса, динини ҳам, номус-обрўсини ҳам покиза асраб қолади. Бунинг мисоли бировнинг қўрғони атрофида сурувни ўтлатиб юрган чўпонга ўхшайди. У қўйларининг бехосдан ўша қўрғонга ҳам кириб кетишидан омонда бўлмагани сингари, шубҳали нарсалардан ўзини эҳтиёт қилмаган киши кейинчалик ҳаромга ҳам аралашиб қолади. Огоҳ бўлинг, ҳар бир подшонинг қўрғони бўлади. Огоҳ бўлинг, Аллоҳнинг қўрғони Унинг ҳаром қилган нарсаларидир. Огоҳ бўлинг, жасадда бир парча гўшт борки, агар у соғлом бўлса, бутун жасад соғ-саломат бўлади. Агар у айниса, жасаднинг қолган қисми ҳам бузилади. Огоҳ бўлинг, у парча гўшт қалбдир". (Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Батафсил...

ҚАРЗ МУОМАЛАСИНИ ЧИРОЙЛИ АДО ҚИЛАЙЛИК

 Аллоҳ таоло Ўз фазлидан кимнидир бой қилиб қўяди, кимнидир эса камбағал, бу Парвардигорнинг ҳикматидир. Жумладан, Раъд сураси 26-27-оятларида шундай марҳамат қилади:

Аллоҳ хоҳлаган кишисининг ризқини кенг қилур ва (хоҳлаганникини) тор қилур.Бой киши ўз бойлигидан нафақа берсин. Кимнинг ризқи танг қилинган (камбағал) бўлса, у ҳолда, Аллоҳ унга ато этган нарсадан (ҳолига яраша) нафақа берсин!

Пайғамбаримиз (с.а.в) бу ҳақда саҳобаларга кўплаб насиҳатлар қилганлар, жумладан:

Батафсил...

СОҒЛОМ ОНА ВА СОҒЛОМ БОЛА

 Бизга яхши маълумки мустақилликдан кейинги даврлардан то шу кунгача яхши бир анъана давом эттириб келиняпти. Унинг ташаббускори Президентимизнинг шахсан ўзи бўлган бу анъана- ҳар бир янги йилни маълум бир шиор ва ном билан номлашдир. Конституциямизнинг  23 йиллигига бағишлаб ўтказилган маросимда юртбошимиз 2016 йилни “Соғлом она ва соғлом бола йили” деб номлашни таклиф қилдилар.

         Албатта ҳар бир йилни маълум бир ном билан номланиши самараси ўлароқ, айнан шу соҳага кўпроқ эътибор қаратилади, ислоҳотлар қилинади, янгиликлар татбиқ қилинади. Она ва бола саломатлиги доимо эътиборда  бўлиб келган.

Батафсил...

ФИТНАДАН ОГОҲ БЎЛАЙЛИК

  Бугунги  кунда ислом динини ўзларига ниқоб қилиб олиб, ислом номидан бегуноҳ одамларни қонини тўкаётган,  болалар, қариялар ва аёлларни ўлдираётган кимсаларнинг қилмишлари эзгулик дини бўлган ислом динимиз таълимотларига мутлақо зид эканини бутун ислом оламининг кўзга кўринган уламолари таъкидлашмоқда.

         Аввалига ўзларини қора байроқ остида ИШИД (ироқ ва шом ислом давлати) деб, кейинчалик эса “ислом давлати” деб номлаган ҳаракат Сурия ва Ироқ ҳудудларида амалга оширган ғайриинсоний шафқатсизликлари, жумладан, намойишкорона тарзда ўзларини эътироф этмаганларни бўғизлаб ўлдиришлари, босиб олган худудидаги  тинч аҳолининг уйларига бостириб кириб, аёлларга чўрилардек муносабатда бўлиб фаҳш ишларга мажбурлашлари ёки уларни қул сифатида сотиб юборишлари, уларни ёқламаган кишиларни ёппасига отиб ташлашлари, чет эл мухбирларини гаровга олиб катта миқдорда пул талаб қилишлари, талаблари бажарилмаса уларни бўғизлаб ёки ўтда куйдириш каби хунрезликлари  динимиз кўрсатмаларига ва инсонийлик хислатларига ҳам зиддир.

Батафсил...

БИДЪАТЛАРДАН САҚЛАНАЙЛИК

Аллоҳга беадад шукрлар бўлсинки, тинч осойишта юртимизда ислом арконларини эркин адо қилиш учун зарур барча шароитлар яратилган.Шуни таассуф билан айтамизки мукаддас ислом динимизга киритилган айрим бидъат-хурофот амаллари ханузгача сақланиб келяпти. Пайғамбаримиз (с.а.в) буюрдилар: “Кейин динга қўшилган одатлардан сақланинг. Шубҳасиз, кейинчалик тўқиб чиқарилган қонун-қоидалар бидъатдир. Ҳар бидъат диндан адашишдир, чалғишдир. Ҳар чалғишнинг охири жаҳаннам оташидир. Кимки динимизга бир нарса ижод қилиб қўшса, у мардуддир (лаънатланган, қайтарилган), мақбул эмасдир. Менинг ахлоқимга ва мендан кейин Хулафои Рошидийн (яъни тўрт халифа - Ҳз. Абу Бакр, Умар, Усмон ва Али (р.а))ларнинг ахлоқига эргашинг.

Батафсил...
Top
Разработано с JooMix.