Сўнгги янгиликлар

Мақолалар

ЧЕГАРА БИЛМАС ТАҲДИД

Бугун тез-тез қулоғимизга чалинаётган, тасаввуримида кезаётган бир сўз бор, у ҳам бўлса, ҳозирги замон “ахборот асри” деб такрор-такрор айтилмоқда. “Ахборот асри” деб аталаётган ҳозирги замонда маълумот олиш ва ахборот алмашишнинг қулай воситаси интернет деб эътироф этилмоқда. Маълумот тарқатиш, бизнес ва реклама учун катта майдонга айланган глобал тармоқлар шундай ривожландики, унинг ниҳояси йўқ. Лекин яхши нарсани иккинчи томонидан ёмони бўлгани сабаб, ахборот асрининг таҳликалари ҳам борлиги кишини ташвишга солмай иложи йўқ.

Атрофга назар солсангиз, мактаб ўқувчиларининг ҳам қўлида уяли телефон бор, уларнинг аксарияти интернетга уланган. Бу миттигина қутичадек матоҳ ёрдамида дунёни кафтда кўргандек кузатиш мумкин. Истаган одам эса интернетга кира олади. Лекин , ўсмир ёшлар онгига таъсир қилиб, улар қалбига ўз бузғунчи ғояларини сингдиришни ёки уларни тўғри йўлданоздиришни мақсад қилган кучлар жуда кўп. Бу ҳолат оддий компютер ўйинларидан тортиб, интернет сайтлари. Ижтимоий тармоқлар, мобил алоқа дастурларида ҳам очиқ кўзга ташланмоқда. Юзаки қараганда, арзимасдек туюладиган бу ҳаракатлар вақт ўтган сари жиддийлашиб, қатъий тусга айланиши ўта аянчли натижаларни келтириб чиқармоқда.

Батафсил...

ТАФАККУР КАБИ ИБОДАТ ЙЎҚ

Аллоҳ таъоло Қуръони Каримнинг жуда кўп оятларида Ўзининг борлиги ва бирлигини фақат нақлий далиллар билан эмас, балки ақлий далиллар билан ҳам исботлаб, бунинг учун ўз бандаларини Парвардигорнинг буюк яратувчилик қудрати ва тавҳиди хақида тафаккур қилишга чақиради. Абул Баракот Насафийнинг тафсирида зикр қилинишича, ҳадиси шарифларнинг бирида “Аллоҳнинг яратган махлуқот ва мавжудотлари тўғрисида тафаккур қилишга тенг келадиган бирор ибодат йўқдир”, дейилади.
Аллоҳ таъоло Қуръони Каримнинг бир неча ояти карималарида осмонлару ердаги бор ҳукмронлик, уларни қатъий низом асосида бошқариб, тарбият қилиб туриш, барча махлуқотларига мунтазам ризқ берилиши ҳам Парвардигорнинг измида эканини баён қилади: “Осмонлару ернинг ҳукмронлиги Аллоҳга тегишлидир. Аллоҳ ҳар нарсага қодирдир. Албатта осмонлару ернинг яратилишида ва кеча-кундузнинг алмашиниб туришида ақл эгалари учун аломат-далиллар бордир”. (“Оли Имрон” сураси- 190-191 оятлар).

Батафсил...

ЁШЛАРНИ ТАЖАУЗКОР ҒОЯЛАРДАН АСРАШ ЙЎЛЛАРИ

Ўзбекистон азалдан турли миллатга мансуб, турли динларга эътиқод қилувчи халқлар тинч-тотув яшаган ўлка бўлиб келган. Аждодларимиз бошқа дин вакилларига доимо ҳурмат билан муносабатда бўлгани, Ватан тараққиёти йўлида елкадош бўлиб меҳнат қилгани тарихий манбаларда кўп қайд этилган.
Ҳеч шубҳасиз, юртимизда турли соҳаларда эришилаётган барча улкан ютуқларимизнинг замирида жамиятимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик ҳисобланади.
Маълумки, бугун мусулмон оламида мураккаб ижтимоий-сиёсий жараёнлар кечмоқда. Яқин Шарқ ва бошқа ҳудудлардаги қатор мамлакатлар чуқур сиёсий танглик, ижтимоий ва иқтисодий беқарорлик ва қуролли тўқнашувларни бошидан кечирмоқда. Мазкур ҳудудларда гўёки ҳақиқий “исломий давлат” қуриш шиори остида очиқдан-очиқ зўравонлик, инсонийликка зид ваҳшийликларга асосланган амалларга қўл ураётган турли гуруҳ ва жамоалар урчиб кетди.

Ушбу ҳолат давлатнинг катта ёки кичиклиги, дини ва миллатидан қатъий назар, тинчлик ва барқарорлик нақадар азиз неъмат эканини яна бир бор исботлаб бермоқда.
Сўнгги йилларда ақидапараст оқимлар ёшлар ичидаги фаолиятини меҳнат мигрантларини таъсир доирасига олиш, “ҳужралар” ташкил этиш, диний экстремистик мазмундаги материалларни электрон кўринишда тарқатиш, интернет орқали тарғибот ўтказиш каби усулларда амалга оширмоқда.

Батафсил...

ИСЛОМ ТЕРРОРИЗМГА ҚАРШИ

Минг афсуски, ХХI аср инсоният учун оғир синовлар билан бошланди. Гўёки, Ислом динига дахлдор бўлган бир гуруҳ кимсалар томонидан амалга оширилган хуружлар оқибатида бир неча минг бегуноҳ инсонлар даҳшатли тарзда бевақт оламдан кўз юммоқда. Заминимизнинг турли ерларида хунрезликлар муқаддас Ислом динимиз номидан ҳамон давом эттирилмоқда.
Зотан бирорта ҳам ҳақиқий иймонли киши, қайси диндалигидан қатъий назар, ўз ақидаси йўлида бегуноҳ одамларни ўлдирмайди. Шуни унутмаслик керакки, террорчилик ҳаракатлари чоғида ўлдирилган одамлар орасида турли дин ва миллат вакиллари, айни пайтда мусулмонлар ҳам бор эди.

Батафсил...

ОММАВИЙ МАДАНИЯТНИНГ МАЗМУН МОХИЯТИ

“Маданият” сўзи араб тилидан олинган бўлиб, ўқимишлилик, таълим-тарбия кўрганлик, зиёлилик, маърифат маъноларида қўлланилади. Инсониятнинг маърифат орқали қўлга киритган ютуқлари мажмуи ҳам маданият деб аталади.
Фан-техниканинг тараққий этиши дунё маданиятларининг асл тамалларига ҳам таъсир этмай қўймади. Ахборот олиш ва уни тарқатишнинг тезлашуви натижасида дунёда қоришиқ, тушунарсиз “маданият”лар кенг илдиз отди.
Ҳозирда айрим маърифат кушандалари томонидан “поп-культура” (“оммавий маданият”) деб кенг тарғиб этилаётган ҳолатлар инсоният шу кунгача амал қилиб келган барча қадриятларни исёнкорлик билан инкор этади: динни, юксак маданиятни, маънавиятни, ахлоқни менсимайди…

Муҳтарам Биринчи Президентимиз таъкидлаганларидек, “Оммавий маданият” бу аҳлоқий бузуқлик ва зўравонлик, индивидуализм, эгоцентризм ғояларини тарқатиш, шунинг ҳисобидан бойлик орттириш, бошқа халқларнинг неча минг йиллик анъана ва қадриятлари, турмуш тарзининг маънавий негизларига беписандлик, уларни қўпоришга қаратилган хатарли таҳдиддир”.

Батафсил...

ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛАЙЛИК (КЕЧИРИМЛИ БЎЛИШ УЛКАН ФАЗИЛАТ)

Ислом динимиз биз мўмин-мусулмонларни гуноҳ саналган ишлардан қайтарган. Баъзи бир инсонлар ўзлари билмасдан қилиб қўйган жиноятлари туфайли озодликдан маҳрум қилиниб, озор чекаётган инсонлар ҳам йўқ эмас. Инсон учун ҳур ва озодликдан улуғроқ неъмат йўқ. Аллоҳ таоло инсонни азалда озод қилиб яратиб, унга бу ҳаётда берилган имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда ўзи яшаб турган заминни обод этиш масъулиятини юклаган. Афсуски, баъзи инсонлар ўзига юклатилган бундай шарафли масъулиятни унутиб, ҳаёт неъматининг қадрига етмай, билиб-билмай турли хилдаги жиноятларга қўл уриб қўяди. Жиноятга эса, жазо муқаррарлиги сабабли озодлик деган азиз неъматдан маҳрум этилади. Сўнгги пушаймоннинг бефойдалиги эса, мусибат устига мусибат саналади.

Барчамизга маълумки, муҳтарам Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан афв этиш тўғрисида”ги Фармонига биноан 2700 нафар шахс маҳкумликдан озод этилди. Ҳозирги кунда улар ўз оилаларига қайтдилар. Дарҳақиқат, жазо беришга қодир бўла туриб афв этиб юбориш нақадар савобли иш. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилган:

Батафсил...

ТИНЧЛИК ВА ОСОИШТАЛИК ОЛИЙ НЕЪМАТ

Инсоният яшаш давомида эзгу мақсадларга етиш учун доимо изланади ва ҳаракатда бўлади. Эзгу мақсадли инсон орзу-умидини амалга ошириши учун энг катта таянч тинчлик ва осойишталик муҳитидир. Одатда, тинчлик сўзи кишини безовта қилмасликни, ҳолатларнинг тинч ва осойишта, уруш-жанжалсизлигини, ҳаёт ва турмуш тизимини бир меъёрида бўлишлигини ифода этади. Оилада тинчлик ва осойишталик ҳукм сурса, оила бардавом ва мустаҳкам. Эл-юртда тинчлик ва осойишталик давом этса, мамлакат тараққиёти, фаровонлиги, юрт аҳлининг турмуши обод бўлади. Буларни акс эттирувчи муқаддас қадриятларимиз, миллий урф-одат ва расм-русумларимиз, динимиз бевосита хотиржамлик силсиласига узвий боғлиқдир.

Инсониятга, дов-дарахтга, чорва-молга, қурт-қумурсқага ҳаводек зарур бўлаётган тинчлик-хотиржамлик, осойишталикдан ҳам зиёда, мўътабар неъмат йўқ. Дарҳақиқат, Аллоҳ асрасин, оила ва юрт нотинч бўлса, тўй-томоша, кўнгилхушлик, ҳазил-мутойиба, ҳаёт лаззатини тасаввур қилиб бўлмайди. Инсон бирор луқмани хотиржам ютмайди, ҳар қандай кошона уй-жой, мол-мулк, бола-чақа инсон танасига оғирлик қилади. Айтишларича, нотинчлик, уруш сабабидан охирги беш минг йилда уч миллиарддан зиёд одам ҳаётдан кўз юмган.
Урушлар сабабидан меҳр-оқибат, инсонийлик унутилади, ҳар қандай эзгу амаллар, улуғ мақсадлар поёнига етмайди. Ер қанчалик кенг

Батафсил...

МАЪНАВИЙ МАЪРИФИЙ ИШЛАРНИ КУЧАЙТИРАЙЛИК

Бугун биз тез суръатлар билан ўзгариб бораётган, инсоният ҳозирга қадар бошидан кечирган даврлардан тубдан фарқ қиладиган ўта шиддатли ва мураккаб бир замонда яшамоқдамиз. Ҳар бир ижтимоий ҳодисанинг ижобий ва салбий томони бўлгани сингари, глобаллашув жараёни ҳам бундан мустасно эмас. Ҳозирги пайтда унинг ғоят ўткир ва кенг қамровли таъсирини деярли барча соҳаларда кўриш, ҳис этиш мумкин.

Батафсил...

ЖАХОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ

Илм-маърифат нурга, жаҳолат эса, зулматга киёсланади. Каердаки нур бўлса, у жойдан зулмат чекинади. Шунинг учун ҳам мукаддас динимизда илмга катта эътибор берилган ва олимларнинг мартабалари юқори экани таъкидланган. Пайгамбаримиз (соллалоху алайхи ва саллам) “Олимлар Пайгамбарларнинг меросхўрларидир”, деб мархамат қилганлар.

Батафсил...

ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК ТАРАҚҚИЁТ ОМИЛИ

Бугунги глобаллашув шароитида дин ва давлат ўртасидаги муносабатлар миллий давлатчиликни қуришда долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Шубҳасиз, дунёвий давлат ва дин ўртасидаги ўзаро муносабатлар миллий давлатчиликни шакллантиришнинг муҳим таркибий қисмларидан ҳисобланади.

Таъкидлаш жоизки, жамият ва оддий фуқаролар ҳаётида, ҳар қандай давлат ичидаги ва халқаро майдондаги сиёсий жараёнларда, диний дунёқарашнинг ўзгаришини, уни сиёсийлашувини ўз ичига олган халқаро муносабатлар тизимида диннинг ўрни ва аҳамиятини тадбиқ этиш ҳозирги куннинг энг муҳим муаммоларидан бирига айланган.

Батафсил...

ҒОЯВИЙ ТАҲДИДЛАРДАН ОГОҲ БЎЛАЙЛИК

Бугунги кунда жамият ҳаётида намоён бўлаётган информацион маълумотлар таъсирида шахснинг қадриятлари, хулқ-атвори, дунёқараши, ижтимоий-иқтисодий онгининг ўзгариши муқаррар жараёнга айланди. Информацион оқим психологик йўналганлигига кўра инсонларнинг қадриятлари, руҳияти, фикрлаши, хулқига таъсир этади. Информацион оқимни англаш, унга муносабат билдириш, шахсда ижтимоий воқеликни эркин баҳолаш, турлича установкаларни шакллантириш, ижтимоий хулқ кўникмаларини намоён этишга олиб келади.

Батафсил...

ОГОҲ ИНСОН КЕЛАЖАККА ТЕРАН БОҚАДИ

Аллоҳ таоло инсон зотига ақлу идрок ато этиш билан уни яратган барча мавжудодларидан афзал қилди. Шу боис одамзот ҳайвонлардан фарқли ўлароқ, ўз ҳатти-ҳаракатларини онгли равишда амалга оширади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло инсонларга ўз жинсларидан бўлган, ўзларининг орасида яшайдиган кишилардан пайғамбарлар юборди ва барча илоҳий кўрсатмаларини уларнинг онгларига мос қилиб нозил қилди. Ушбу илоҳий кўрсатмалар орқали Аллоҳ таоло бандаларига фойдали бўлган нарсаларни баён қилиш билан бир қаторда, уларни дунё ва охиратлари учун зарарли бўлган нарсалардан огоҳ қилиб келган.

Батафсил...
Top
Разработано с JooMix.