Сўнгги янгиликлар

Мақолалар

МЕҲРИБОНЛИК – ФАЗИЛАТЛАР АСОСИДИР

Барча нарсаларнинг асоси бўлгани каби меҳрибонлик ҳам энг юксак ахлоқ ва бошқа кўпгина хулқларнинг асл манбаси ҳисобланади. Чунки, ота-онага яхшилик қилиш, қариндош-уруғ билан алоқа қилиш, етимни бошини силаш, камбағал, бева-бечораларга, касаллар, ишчилар, ҳожатмандлар, мусибатдагиларга ёрдам бериш, қўшнилар, ошна-оғайнилар ва барча инсонларга яхши муомалада бўлиш, гуноҳкорни айбидан ўтиш, раҳбарлар билан маслаҳатлашиб иш тутиш каби бир неча фазилатлар мана шу меҳрибонлик тушунчасидан келиб чиқади.

Меҳрибонлик сўзининг асли араб тилидаги “ар-роҳмату” сўзидан олинган бўлиб, раҳматга уламолар: “Бошқа бир кишидаги мусибатни ҳис қилганда азоб чекадиган ёки ундаги ҳурсандчиликни билганида севинадиган қалбдаги юмшоқликдир”, деб таъриф беришган. Киши ўз биродарига етган қийинчилик ва ҳурсандчиликларда у билан бирга бўлиши шу раҳматдан бўлади. Меҳрибон киши раҳм-шафқатга ҳақли одамни билса унга ёрдам беришга ҳаракат қилади. Агарда, ёрдам бериш қўлидан келмаса, ёки бунинг умуман иложи йўқ бўлса ич-ичидан қийналади. Бу ҳудди Пайғамбаримиз айтганларига ўхшайди: “Мўминлар бир-бирларига меҳр-муҳаббат, раҳм-шафқат қилишларида бир жисмга ўхшайдилар. Бирон аъзо оғриса қолган аъзолар ҳам бедор ва иситма бўлиб биргаликда азоб чекади”.

Батафсил...

НАФСИГА ЧИН ОДОБ БЕРГАНЛАР АЪЛО

Нафс тарбияси, Ислом динининг асосий йўналишларидан биридир. Кимки нафсини жиловлай олмаса дунё ва охиратда ҳалокатга йўлиқади. Дунё ва охиратда олий мартабага ноил бўлишлик эса нафсни жиловлаш билан бўлади.
Донишмандлар шундай дейдилар:

Батафсил...

МАФКУРАВИЙ ТАХДИДЛАРГА ҚАРШИ КУРАШДА ИМОМ-ХАТИБЛАРНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

Инсоният янги минг йилликка қадам қўяр экан, унинг хоҳиш – истаклари, мақсад ва маслаклари ҳам ундаги тафаккур тарзи каби янгича тарзда тараққий этиб, ҳудудлар, чегараларни “глобаллашув” деб аталмиш ниқоб ортидан кесиб ўтди. XX асрда йирик сиёсий кучларнинг дунёга ҳукмронлик қилиши, ер юзида ўз таъсир доираларини ошириб бориш сиёсати, бугун бу борадаги услуб ва воситаларнинг янгича такомиллашувига сабаб, ғоявий таъсир ўтказишга қаратилган ахборот, мафкура хуружи кўринишида қайтадан намоён бўляпти.

Динимиз жамиятда барча шароит ва ҳар қандай ҳолатда ҳам кишиларга тасалли берувчи, кишиларни ўз эътиқоди доирасида бирлаштириб, уларнинг ҳаётини бошқариб турувчи вазифасини бажариши бизга маълум. Айни мана шундай энг нозик ва муқаддас туйғулар номидан инсониятни ўз йўлидан чалғитиш, эътиқод асосига йўғрилган бузуқ ва асоссиз (ақидапараст оқимларнинг даъво қилаётган “ҳақиқий ислом арконлари” ҳеч қандай илмий ва шаръий асос ва далилларга эга эмаслиги, балки ислом дини таълимотига бутунлай зид эканлигини дунё уламолари исботлаб бўлди) ақидаларни инсонлар онгига “жойлаштириш” бу энг катта хавф-хатардир.

Батафсил...

ЛОҚАЙДЛИК – УЛКАН ХАТАР

“Магар сен ўзгаларнинг

қайғусиға лоқайдлик ила қарасанг,

сен инсон деган номға нолойиқсен”.

Саъдий Шерозий.

Тинчлик, осойишталик, Ватан тараққиёти, халқ фаровонлиги бу Аллоҳнинг бандаларига берган улкан неъматлари ҳисобланиб, албатта инсон буларнинг шукрини адо қилмоғи лозим бўлади. Шукрлар бўлсинким, узоқ йиллар кутилган бундай улуғ неъматлар ўзбек халқига ҳам чорак аср олдин насиб қилиб, бугун юртимиз кундан-кунга ривожланиб, халқимиз турмуш тарзи яхшиланиб бормоқда. Инсонларнинг эртанги кунга ишончлари ва умидлари зиёда бўлиб бормоқда. Буни нафақат халқимиз, балки бутун жаҳон эътироф этмоқда десак ҳеч муболаға бўлмайди. Юртимизда эришилаётган барча соҳалардаги ютуқларимиздан албатта халқимиз жуда ҳам мамнун. Чунки халқимизнинг ишончини оқлаш, уларни рози қилиш учун куну тун тиним билмасдан ғайрату шижоат билан меҳнат қилаётган асл юрт фарзандлари бор. Шу мард ўғлонларнинг машаққатли меҳнатлари эвазига юртимиз кундан кунга чирой очиб, ривожланиб бормоқда.

Батафсил...

ЁШЛАРИМИЗНИНГ БЎШ-ВАҚТИ ДУШМАННИНГ ИШ ВАҚТИ

Фарзанд Аллоҳ таолонинг санаб адоғига етиб бўлмайдиган неъматлари ичидаги энг улуғидир. У дунё ҳаётининг зийнатидир. Фарзанд Аллоҳ таоло томонидан инсонга берилган энг улуғ неъмат бўлиши баробарида омонат ҳамдир. Бу буюк неъматга сазовор бўлган ота-оналар бунинг қадрига етмоқлари, бунга шукрлар айтиб, фарзанд олдидаги ота-оналик бурчларини пухта адо этишлари, яъни унга чиройли исм қўйишлари, яхши таълим-тарбия беришлари ва охир-оқибатда Аллоҳ розилигини топадиган, ўз миллати, Ватани, ота-онасига муносиб ўғлон, тенгдошлари ҳурмати ва муҳаббатини қозонган етук бир инсон бўлиши борасидаги масъулиятли вазифаларини чин ихлос ва садоқат билан адо этишлари лозим бўлади.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб айтадилар:

«Кишининг ўз фарзандини чиройли одоб-ахлоқ билан тарбиялаши кўп миқдордаги нафл садақасидап яхшироқдир» (Термизий ривояти).
Бошқа бир ҳадисда:
«Ота болага гўзал одобдан яхшироқ нарсани бера олмайди» (Термизий ривояти).
“Бекорчидан Худо безор”, дейди доно халқимиз. Ёшларимиз турли мутаассиб гуруҳлар таъсирига тушиб қолмаслиги учун уларнинг бўш вақтини унумли ўтказиш, касб-ҳунар, фойдали меҳнатга ўргатиш, турли тўгараклар фаолиятини жонлантириш, спорт клубларида қулай имкониятлар яратиб бериш муҳимдир.

Батафсил...

БУЮК СИЙМО ЁДИ

Биринчи президентимиз Ислом Абдуғаниевч Каримов ҳақида сўз борар экан, барчамизнинг кўз ўнгимизда юксак инсоний ва ахлоқий фазилатлар, мустаҳкам ирода ва чексиз сабр-бардош, ғайрат ва шижоат, кучли сиёсий қобилият соҳиби бўлган меҳнатсевар инсон сиймоси гавдаланади. Муҳтарам биринчи президентимиз нафақат минтақамиз, балки, дунёнинг кўплаб халқ ва миллатлари учун ниҳоятда таҳликали тус олган сиёсий ва ижтимоий беқарорлик вазиятидан, ўз халқини ва ватанини эсон-омон, бахту-саодатли ва фаровон кунларга олиб чиқдилар. Оғир ва ночор кунларда халқимизга далда бериб, тўкин ва фаровон келажакка ишонч уйғотдилар. Ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларида самарали ислоҳатларнинг ташаббускори бўлдилар. Биринчи президентимиз томонидан истиқлолнинг илк кунлариданоқ бой тарихимиз ва шонли ўтмишимиз, миллий қадриятларимиз ва диний эътиқодимизни қайта тиклаш устивор масала қилиб белгиланди.

 

Батафсил...

ТИНЧЛИКНИ ҚАДРЛАШ ОЛИЙ ФАЗИЛАТ

Тинчлик неъматини бардавом бўлиши, унинг шукри адо этилишига боғлиқдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда таъкидлаб шундай мархамат қилган: «Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсан-гиз, албатта (уларни янада) зиёда қилурман. Борди-ю ношукрчилик қилсангиз, албатта, азобим (ҳам) жуда қаттикдир» (Иброҳим, 7). Неъматнинг салмоғига яраша шукр лозимдир. Баъзи неъматларнинг шукри тилда «алҳамду лиллоҳ» дейиш билан адо бўлса, бошка хил неъматлар ҳам борки, уларнинг шукрини адо этишда тил билан айтилган ҳамднинг ўзи кифоя қилмайди, балки буларга амалий шукр даркор. Масалан, намоз, рўза каби ибодатларни адо қилиш тан соғлиқнинг шукри бўлса, имон ва ислом неъматининг шукри фарзандларимизни имон-эътиқодли, ҳалол, пок қилиб вояга етказишдир. Неъматларнинг энг сараси бўлмиш мустақилликни, тинчликнинг амалий шукри эса ёшларимизни ватанга муҳаббатли қилиб тарбиялаш, десак муболаға бўлмайди.

 

Батафсил...

Ислом сояси остидаги ёвузлик

Диний экстремизм, терроризм, диний ақидапарастлик, адашган фирқалар,оқимлар… Ҳозирги кунда шу каби сўзларни эшитган инсон бу каби оқимларнинг оқибатларидан ташвишга тушмаслипшнинг иложи йўқ. Бунинг асосий сабаби улар ислом динини шунчалик усталик билан ниқоб қилиб олганки, кўпчилик инсонлар ислом динининг туб моҳиятига етиб бора олмаяптилар. Натижада ислом динини бузғунчилик дини, деб ҳисоблашлари эса жуда ачинарли ҳолатдир. Ислом экстремизми ўзининг шундай ғаразли ҳаракатларида муқаддас Қуръони Карим оятларидан фойдаланиб, исломнинг соф ғояларини жамиятга тадбиқ этиш эмас, балки юртдошларимизнинг эътиборларини чалғитиб ислом омили орқали хокимиятга интилишдан бошқа нарсани кўзламайди. Шу ўринда Ўзбекистон Республикасининг иккинчи президенти Шавкар Мирзияевнинг фикрига эътибор қаратайлик:”Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизни соф асраш давр талабидир”, деб айтиб ўтадилар юртбошимиз.

Батафсил...

ОИЛА БУЗУЛИШИНИ ОЛДИНИ ОЛАЙЛИК

Ҳаммамизга аён бўлиши табиийки, оила соғлом экан – жамият мустаҳкам, жамият мустаҳкам экан – мамлакат барқорордир. И.Каримов.

Оила – инсоният жамиятининг асосий бўғини бўлиб келаётган муқаддас даргоҳ ҳисобланади. Аллоҳ таоло Ўзининг пайғамбарлари орқали оила масаласига алоҳида аҳамият бериб, унинг мустаҳкам бўлиши учун низом ва қонунлар жорий этган. Аллоҳ таоло Қуръони каримда оила қуриш пайғамбарларнинг суннати эканлигини таъкидлаб бундай дейди:

«Дарҳақиқат, Сиздан илгари ҳам (кўп) пайғамбарлар юборганмиз ва уларга хотинлар ва зурриёдлар берганмиз» (Раъд сураси, 38-оят).

Динимизда оила фаровонлиги, саодати учун оила аъзолари ўзларини қандай тутишлари лозимлиги, эр-хотиннинг бурч ва вазифалари, оила бузилишини олдини олиш борасида кўплаб тавсиялар берилган. «Сизлар эслатма олишларингиз учун Биз ҳар бир нарсани жуфт-жуфт қилиб яратдик («Зориёт» сураси, 49-оят).

Батафсил...

Биринчи Президент ўгитлари

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президентининг бебаҳо ўгитлари шу азиз юртнинг фарзандлари қалбидан чуқур ўрин олган. Бу ўгитларнинг аксарияти шиор бўлишга арзирли, матонат ва шижоатга бошловчи ҳикматли пандлардир. Жумладан, 2015 йилда нашр этилган китобларининг номиданоқ ана шу маъноларни англаш мумкин. «Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир», дея аталади китобнинг номи. Чиндан ҳам, юрт тараққиёти ва тинчлик йўлида хизмат қилишдан улуғроқ, савоблироқ иш бўлмаса керак.
“Элим деб, юртим деб, ёниб яшаш керак”, деган эдилар Биринчи Президентимиз. Дарҳақиқат, бу инсоннинг ўзи ҳаёти давомида ана шу ғояни шиор қилиб олган эдилар, десак муболаға бўлмайди. Худди шундай, ўзбек халқи ҳам ана шундай фидоийлик, жўшқин ватанпарвар бўлиши ният қилинган пурмаъно сўзлардир бу.

Қолаверса, “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарларини алоҳида эътироф этиш жоиз. Бинобарин, ушбу асарни юртдошларимиз катта қизиқиш билан, мамнуният билан ўқиб чиққан эдилар. Унда қайд этилган маънавият ҳақидаги тўртта муҳим фикрлар мамлакатимизнинг кўҳна тарихидан тортиб мустақилликнинг кўп марраларга эришган кунларига қадар тасвирлаш мобайнида тушунтирилади. Шу боис ҳам ушбу асар, ўқувчига тушунарли ва қизиқарли мазмун касб этади. Хусусан, ушбу асарда шундай фикрлар илгари сурилади:

Батафсил...

БИРИНЧИ ПРЕЗИДЕНТИМИЗНИ ХОТИРЛАБ

Ватанимиз истиқлол неъматига эришгач, диний ва миллий қадриятлар, расм-русум ва урф-одатлар халқимизнинг кунлик ҳаётидан яна қайтадан жой олди. Шулардан бири вафот этганларни хотирлаш ва уларнинг яхши амалларини тилга олиш ва келажак авлодга ўрнак қилиш ҳисобланади. Бу масалада муқаддас динимиз томонидан талайгина кўрсатмалар мавжуд бўлиб, ҳатто бу каби амаллар тоат-ибодат қаторига кўтарилган. Бу ҳақда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар:“Ўтганларингизни яхши (амаллари)ни эсланглар”. Албатта, бу ҳадис шарифнинг мазмунидан вафот этганларнинг ҳар қандай яхшиликларини эслаб ўтишимиз зарур экани маълум бўлмоқда.

Ўзбекистон халқи ҳурриятга чиқишига, ҳар томонлама тараққий этишига сабабчи бўлиб, мангулик диёрига юз тутган Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов ёди ҳамон қалбларимизни ларзага солади. Булар ҳаммаси марҳум Юртбошимизга бўлган самимий муҳаббатимиздандир. Алихонтўра Соғуний ўзининг “Туркистон қайғуси” номли китобида шундай дейди: “Ҳар биримизга маълумдирки, ҳаёт оламида инсоннинг энг севган, қадр-қимматли тўрт нарсаси бордир. Бу нарсаларга эга бўлмаган кишилар инсонийлик шарафидан маҳрум булурлар.Улар: Озодлик ва эркинлик, меҳнат билан топилган молга ўзи эгалик қилмоғи,туғилиб ўсган она- Ватанни ҳамда асрлар бўйи асраб-авайлаб келаётган муқаддас динга эга бўлмоғидир”.

Батафсил...

НОХОЛИС ВА ҒАРАЗЛИ МАЪЛУМОТЛАР НЕГИЗИДА «ИСЛАМОФОБИЯ»НИНГ КУЧАЙИШИ

Маълумки бугунги ҳаётимизни ривожланган ахборот воситаларисиз тасаввур қилиш қийин. Улар орқали дунёда нималар бўлаётганидан хабардор бўламиз, ахборот алмашамиз ва хокозо..

Лекин бизга келаёт маълумотлар ҳаммаси ҳам холис ва тўғри маълумотлар эмаслигини ҳаммамиз хам билавермаймиз.

Кейинги пайтларда ОАВлар орқали берилаётган маълумотлар орасида энг кўп ва нохолис тарзда тарқалаётгани бу ислом дини ва мусулмонлар ҳақидаги маълумотлардир.

Улардаги аксарият маълумотлар, исламфобияни тарғиб қилувчи, мусулмонларни ёмон кўрсатишган қаратилгандир.

Айниқса ғарб давлатларидаги нашрлар ва телекўрсатувларда бу нарса яққол номоён бўлмоқда. Бунга мисол қилиб айрим ғарб нашрларидаги Пайғамбаримиз алайҳи салом шахсиятига нисбатан хақорат саналгувчи карикатуралар ва ислом динини ва унга эътиқод қилгувчиларни террористик актга алоқодор қилиб кўрсатишларни келтиришимиз мумкин.

Батафсил...
Top
Разработано с JooMix.