Сўнгги янгиликлар

Мақолалар

Ҳуқуқий Давлатдан Ҳуқуқий Жамият сари

Мустақил Ўзбекистон тарихидаги яна бир қутлуғ сана-Конститутсиямиз қабул қилинганлигинин 25 йиллик айёмини кенг нишонлаш арафасида турибмиз. Ўтган давр мобайнида Бош Қомусимизда мустаҳкамлаб қўйилган халқимизнинг орзу умидлари, бугунги ва келажак манфаатларига жавоб берадиган устувор тамойилларнинг нақадар тўғри эканлиги амалда ўз исботини топди. Тўла ишонч билан айтиш жоизки, инсон ҳуқуқлари олий қадрият, деб белгиланган Қомусимизда давлат ҳам, жамият ҳам, аввало инсон манфаатларига хизмат қилиши, унинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя этиши устувор тамойил сифатида аниқ белгилаб қўйилган.

Батафсил...

МИССИОНЕРЛАР ТАЪСИРИГА ТУШИБ ҚОЛМАНГ

Аллоҳ таоло инсон зотини яратиб унинг эътиқодини, яратувчи ёлғиз ўзи, ягона ва ҳеч бир нарсага муҳтож эмаслиги билан шакллантирди. Шуни таъкидлаш лозимки ушбу эътиқод Одам алайҳиссаломдан то Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламгача ўтиб келиб, бугунги кунда ҳам кўп халқлар орасида мустаҳкам эътиқод бўлиб сақланиб келмоқда.

Бу эса Аллоҳ таоло рози бўлган диннинг асосидир. Ана шу динниг асоси бўлмиш ушбу эътиқод тарихдан жамият ривожига ҳар тарафлама кучли таъсир этиб, асосан инсонларни бирлаштириб, бир-бири билан меҳр-оқибатда ва тинч-тотув, барқарор ҳаёт кечиришларига хизмат қилиб келмоқда.

Батафсил...

СОХТА МАДАНИЯТ ХУРУЖИ

Маълумки ўтган асрнинг ярмидан бошлаб инсоният хаётига «оммавий маданият» тушунчаси кириб кела бошлади.

Одамларни манқуртга айлантириш ва охир оқибат қул қилишга олиб борувчи бу «маданият»бошқа миллат ва давлатларнинг минг йиллар давомида шакилланган маданяти ва тамаддунини емириш ва йўқ қилиш орқали бўлишини ҳамма ҳам билавермаса керак.

Аввалига рок қўшиқлар ва татировкалар орқали ёшлар онгига кириб кела бошлаган бу «маданият» кейинчалик беҳаё кийинишлар, жинсий озодлик деб аталмиш оммовий шармандаликларни олиб келди. Натижада бу разолатнинг домига тушган баъзи миллат ва уларнинг маданятлари йўқликка юз тутди.

Батафсил...

ЭКСТРЕМИЗМНИНГ ДИНИМИЗГА ХАВФИ

Ислом дини руҳий-маънавий комилликка даъват этувчи дин ўлароқ нозил бўлган ва аввало, шу йўлдаги энг хавфли ғаним бўлмиш нафсга қарши кураш руҳи билан йўғрилган. Аммо минг афсуслар бўлсинки, ҳозирги кунда Аллоҳ таоло душман деб ҳисоблаган шайтони лаин найрангларига алданиб, яратилган барча неъматлардан фойдалана туриб, ношукрлик қиладиган, ғанимлар ноғорасига ўйнайдиган, ўз юртига қарата тош отадиган нобакор шахслар ҳам йўқ эмас. Айниқса, дунѐнинг турли давлатларида бўлгани каби бизнинг мамлакатимизда ҳам экстремистик, ақидапараст ва мутаассиб оқимларнинг ботил ақидаларига эргашиб, залолат ботқоғига ботиб қолган кимсаларнинг борлиги кишини бениҳоят ранжитади ва сергакликка чорлайди.  Бу борада Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 208-оятида хитоб қилиб шундай дейди:  “Эй, имон келтирганлар! Ёппасига итоатга киришингиз ва шайтоннинг изидан эргашмангиз! Албатта, у сизларга аниқ душмандир”.

Батафсил...

ИСЛОМ МУСАФФОЛИГИ ЙЎЛИДА

Ислом дини тинчлик, инсонпарварлик, бағрикенглик, мўътадиллик асосига қурилгани, унинг инсонпарварлик, эзгулик, мехр-оқибат тамойилларига йўғрилган таълимоти экстре­мизм ва терроризм каби иллатларга бутунлай ётдир.

Айни пайтда, Яқин Шарқ минтақасида рўй бераётган воқеа-ҳодисалар, жангари гуруҳларнинг мусаффо ислом номини шиор қилиб амалга ошираётган хунрезликлари,  жиноий хатти-ҳаракатлари бутун инсониятни жиддий ташвишга солмоқда.

Зеро, дунёнинг етук уламолари мазкур гурухларнинг даъволари пуч эканини ҳужжат ва далиллар асосида рад этиб, қуйидагиларни маълум қилади:

Батафсил...

ЖИНОЯТ ЖАЗОСИЗ ҚОЛМАЙДИ

Жорий йилнинг 15 ноябр куни Республимкамиз Президенти Ш.Мирзиеев тамонидан ўтказилган видео селектрда хуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликни олдини олиш борасидаги хамкорлик бу борада амалга оширилган ишлар ва келгусидаги устувор вазифаларга тўхталдилар. Жумладан Республикамиз имом-хатибларига мурожатида жиноятни олидини олиш имом-хатибларни иштироқи мухим эканини алохида таъкидлаб ўтдилар.  Хусусан ёшлар тарбияси кайнона-келин муносабатлари кўни-қўшничилик мехр-оқибатлари опа-сингил ака-укалар орасидаги мехр оқибатларни батафсил тушунтириш ишлари олиб борилиши ватанимиз равнақи йўлида олиб борилаётган мухим жихатлардан бўлади. Ва имом-хатиблар тамонидан қилинажак бу хайирли амал  Республимкамиз бўйлаб хуқуқбузарликларни ва жиноятчиликни олдини олишни мухим омили бўлади.

Батафсил...

ДИНИЙ ЭКСТРЕМИСТИК ОҚИМЛАР ЗАЛОЛАТ БОТҚОҒИДИР

Ҳозирги даврдаги жаҳолат уруғини сочаётган сохта экстремистик ғояларга маърифий жиҳатдан курашда ислом динимиз тарихий тараққиётида ҳам шаклан бошқачароқ кўринишда бўлса-да, лекин мазмунан айнан шундай экстремистик ғоялар олдин ҳам бўлганига гувоҳ бўламиз. Динимиз тарихига назар солар эканмиз, яна шунга амин бўламизки, соғлом идрок, соғлом ҳақиқат ва ғоялар сохта ғоялар устидан ҳамиша ғалаба қозониб келган. Ислом динимиз ривожига буюк ҳисса қўшган бобокалонимиз Абу Мансур Мотуридийнинг илмий меросида сохта ғояларга қарши иш олиб борган курашини кўриш мумкин. У кишининг «Китоб ат-тавҳид» асарида сохта таълимотларга эргашишни олдини олишда ишончли далиллардан келтириб, бу йўлдаги барча хатоликлар сабабини аниқ кўрсатиб берганига гувоҳ бўламиз: «Таассуб, бу кўр-кўрона тақлид бўлиб, у жуда кенг тарқалган иллатдир, яъни бунда жуда кўпчилик бирон-бир маънавий ёки диний йўлбошчига, унинг фикрлари мазмун-моҳиятини тушунмаган ҳолда қўшилишга енгиб бўлмас мойиллик билдиради. Мана шу сабаб натижаси ўларок, ҳар бир фирқа ва ҳар бир йўналиш шу пайтга қадар ўз тарафдорларига эга бўлиб келмоқда. Бу мухлислар қачондир қабул қилинган сохта таълимотга садоқатда қатъийлик намойиш этмоқдалар ва яна ўзларини ҳақиқатнинг ягона эгалари ҳисобламоқдалар», – деган фикрлари бугунги диний-экстремистик гуруҳларга айтилгандек сезилади. Мотуридий бобомиз ўша даврдаги ислом ичидаги сохта оқим ва фирқаларнинг ҳақиқий моҳиятини очиб берган. Бундай оқимлар ўша даврда ҳам кўп бўлган. Шунга қарамасдан эзгулик билан ёвузлик жамиятда ҳамиша ёнма-ён курашиб, бу курашда эзгулик ғалаба қилиб келган. Шу маънода бугунги жаҳолат йўлига кирган, динни ниқоб қилиб олган ҳалқаро терроризмга қарши курашдаги маърифий йўлларидан бири ўзбек халқининг миллий ва ислом диний қадриятлари, уларга таяниб, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, аждодларга садоқат, зўравонликка нафрат руҳида тарбияловчи, уларни эзгулик ва бунёдкорликка даъват этувчи битмас-туганмас куч-қудрат манбаи сифатида қаралиши лозим. Улар нафақат мафкуравий бўшлиқнинг юзага келишига, балки минг йиллардан бери ҳалол меҳнати ва оламшумул кашфиётлари билан жаҳон тараққиётига салмоқли ҳисса қўшиб келаётган ўзбек халқининг ҳарактерли хусусияти (менталитети) га тамомила зид бўлган террорчилик ғояларининг кириб келиши ва ёшлар онгини заҳарлашга қарши қаратилган мустаҳкам қалқон бўлиб ҳизмат қилиши мумкин.

Батафсил...

ПОК, ЭЗГУ ВА УЙҒУН ҒОЯЛАР — ҲАР БИРИМИЗ УЧУН ДАСТУРУЛАМАЛДИР

Шу кунларда юртимизда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги кенг нишонланмоқда. Таъкидлаш жоизки, Бош Қомусимиз инсон ҳуқуқларини, виждон эркинлигини кафолатлаб, барча соҳалар қатори ислом дини равнақи учун ҳам кенг имкониятлар эшигини очди.

Масжид ва мадрасаларнинг биноларининг барпо этилиши, нодир тарихий манбалар, осори атиқаларнинг муносиб қадр топиши, юртдошларининг эмин-эркин ибодат қилишлари ҳам ана шу ҳуқуқий асос туфайли амалга ошмоқда. Қолаверса, бизда нафақат ислом дини балки, бошқа кўплаб динларга эътиқод қилувчилар учун ҳам шарт-шароитлар яратилган.

Батафсил...

КОНСТИТУЦИЯ – ФАХРИМИЗ, ҒУРУРИМИЗ

“Қаерда қонун ҳукмрон бўлса, шу ерда адолат бўлади”. Амир Темур

Ўтган 26 йиллик даврда Ўзбекистон Республикаси суверен давлат сифатида жаҳон ҳамжамиятидан ўзининг муносиб ўрнини эгаллади. Ана шу тарихан қисқа бир даврда жуда катта ва мураккаб, шу билан бирга, шарафли йўл босиб ўтилди. Мустақиллик Ватанимиз тарихида мутлақо янги саҳифа очди.

Даврлар ўтгани сари мустақиллигимиз тарихини ўрганиш, бу улуғ неъматга қандай эришганимиз моҳиятига етиш, истиқлолимиз қадрини чуқур англашнинг аҳамияти тобора ортиб бораверади.

Батафсил...

ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК – ТИНЧЛИГИМИЗ ГАРОВИ

Динлараро бағрикенглик ғояси хилма-хил диний эътиқодга эга бўлган кишиларнинг бир замин, бир ватанда, олижаноб ғоя ва ниятлар йўлида ҳамкор ва ҳамжиҳат бўлиб яшашини англатади. Дунёдаги динларнинг барчаси эзгулик ғояларига асосланади, у ҳалоллик, тинчлик, яхшилик ва дўстлик каби бир қанча эзгу фазилатларга таянади. Инсонларни ҳалоллик ва поклик, меҳр-оқибат, инсонпарварлик ва бағрикенгликка даъват этади.

Ҳозирги глобаллашув жараёнида диний бағрикенглик муаммоси жаҳон ҳамжамияти давлатлари учун ғоят долзарб масалалардан бири ҳисобланади. 1995 йил 16 ноябрда БМТнинг фан, таълим ва маданият бўйича ихтисослашган ташкилоти ЮНЕСКО томонидан Бағрикенглик принциплари декларациясининг қабул қилиниши бунинг ёрқин далилидир. Ушбу декларацияда эътиқод ва виждон эркинлигига ҳам эътибор қаратилган. Унинг 1-моддасида, бағрикенглик ўзимиз яшаб турган дунё маданиятининг бой ва хилма-хиллиги, инсон индивидуаллигининг намоён бўлиш шакллари ва усулларини ҳурмат қилиш, уни қабул қилиш ва тўғри тушуниш ҳамда виждон ва эътиқод эркинлиги сифатида изоҳланган. Бош қомусимизда мамлакатимизда яшаётган барча миллат вакиллари миллати, тили, эътиқоди, ижтимоий холатидан қатъий назар Ўзбекистон ҳалқини ташкил қилиши ва уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари, шунингдек эътиқод эркинлиги мустаҳкамланган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 18-моддасига кўра, “Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъий назар, қонун олдида тенгдирлар”. Асосий қонунимизда ушбу ҳуқуқнинг акс эттирилиши мамлакатимизда инсонларнинг виждон ва эътиқод эркинлиги таъминланишининг асоси бўлиб хизмат қилмоқда.

Батафсил...

ПУЧ ТАШВИҚОТЛАРНИНГ ЗАРАРЛИ ОҚИБАТЛАРИ

Мовароуннаҳр диёрига Ислом дини кириб келган даврдан буён аждодларимиз, ота-боболаримиз мужтаҳид уламоларимиз томонидан Қуръони карим ва Суннати-набавиядан ижтиҳод қилиб олинган, халқ оммаси учун осонлаштириб қўйилган энг мўътадил ҳанафий мазҳаби таълимотларига мувофиқ эътиқод ва ибодат қилиб келганлар. Ҳозирга қадар ҳам шариъй ҳукмларни ҳал қилишда ва барча фиқҳий масъалалар ва муаммоларни ечишда мазкур мўътабар мазҳаб таълимотлари асосида амал қилиб келмоқдалар.

Батафсил...

ОММАВИЙ МАДАНИЯТ-БЕҲАЁЛИК, АХЛОҚСИЗЛИК ВА ЗЎРАВОНЛИКДИР

Жаҳонда глобаллашув жараёнлари кундалик ҳаётимизга тез суръатлар билан ҳамма соҳаларда кириб келиши ҳозирги шароитда мафкуравий таъсир кўрсатишнинг ўткир қуролига айланиб бормоқда. Бу эса ғарбдаги ҳар-хил сиёсий кучларнинг манфаатларига хизмат қилиб “оммавий маданият” деган ниқоблар остида ахлоқий беҳаёлик, индивудуализм, эгоцентризм ғояларини тарқатишни мақсад қилиб қўйиб бошқа халқларнинг шу жумладан, ўзбек халқининг ҳам кўп минг йиллик маънавий, маданий қадриятларига беписандлик қилиб, улардан воз кечишга ундамоқда. Бундай ёвуз мақсадлар “эркинлик ва демократияни олға силжитиш” ниқоби остида амалга оширилмоқда. Бу каби ҳаракатлар халқимизнинг муқаддас маънавий фазилатлари бўлган ибо ва ҳаё, оила муқаддаслиги каби қадриятларимизга салбий таъсир қилиши шубҳасиздир. Ҳақиқатдан ҳам “оммавий маданият” деб аталмиш ғоялар турли йўллар билан мамлакатимизга, яъни кинолар, турли ҳил жинсий беҳаёликни акс эттирувчи кассеталар, радио, телевидение ва ҳатто қўл телефонларида ёзиб бериш орқали ёшларимиз онгига таъсир қилмоқда.

Батафсил...
Top
Разработано с JooMix.