Сўнгги янгиликлар

Мақолалар

БУНЁДКОРЛИК МУҚОБИЛИДАГИ ШАФҚАТСИЗЛИК

Эзгулик дини бўлган Ислом дини кишиларни тинчлик ва барқарорликка, ўзаро бирлик ва ҳамжиҳатликка даъват этади. Бироқ ундан ғаразли мақсадларни амалга ошириш йўлида фойдаланиш ҳоллари ҳам авж олиб бораётганини афсус билан қайд этиш лозим. Дин ниқоби остидаги экстремизм ва терроризмнинг глобал таҳдидга айлангани ҳам шундай хулоса чикариш имконини беради. Бу жараённинг энг хатарли жиҳати динни сиёсийлаштириш воситасида ҳокимиятга интилиш, диндан инсонлар орасига нифоқ солиш, қўпорувчилик ишларини амалга ошириш ва ғаразли ниятларини руёбга чиқаришда фойдаланишга уринишларда намоён бўлмоқда.

Батафсил...

БОТИЛ АҚИЙДАЛАР ИНСОННИ ХАЛОК ҚИЛАДИ

Ҳар бир мусулмоннинг ақидаси тўғри бўлиши ўта муҳимдир. Чунки ақида нотўғри бўлган ҳолда қилинган амаллар қанчалар кўп ва ихлос билан бажарилган бўлмасин, унинг заррача фойдаси йўқдир. Буюк ватандошимиз Сўфи Оллоҳёр раҳматуллоҳи алайҳ ақоид илмини ўрганиш зарурлигини баён қилиб шундай деган:

              Ақида билмаган шайтона элдур,

              Агар минг йил амал деб қилса елдур.

Яъни: ақиданинг зарурий масалаларини билмаган киши ҳар қанча ибодат, яхшилик қилса ҳам, қилган ибодатлари унига ҳеч қандай наф бермайди.  

Батафсил...

Фаровон хаёт ўз-ўзидан бўлган эмас

Ватан! Бу сўз замирида жуда катта маъно мужассам. Сизу биз обод ва озод Ватанда яшаб келмоқдамиз. Юртимиздаги тинчлик ва фаровонлик кўзларимизни қувонтиради.Юртимиз йилдан йилга обод бўлиб, халқимиз фаровонлиги йил сайин ортиб бормоқда. Демак, биз бунга жавобан кеча-ю кундуз бу неъматларнинг шукронасини адо этиб боришимиз керак бўлади. Аллоҳга ҳамду сано айтиш, Унинг неъматлари шукрини адо этиш банда учун ҳам ибодат ва ҳам Аллоҳнинг унга берган катта мукофотидир.

Батафсил...

АСОССИЗ ФАТВОЛАР ДЎЗАХГА ҲУЖЖАТ

Ҳозирги асримизда тинчлик неъмати кӯплаб мамлакатлар учун ҳамон орзу бӯлиб қолмоқда. Яқин шарқ давлатларида рӯй берган ва ҳозирги кунда ҳам давом этаётган қонли урушлар, оммавий  тартибсизликлар, хунрезликлар, бегуноҳ инсонларнинг ёстиғини қуритаётганларнинг кӯпчилиги динни ниқоб қилиб олган кучлар экани, улар экстремистик оқим ва террористик гуруҳлардан фойдаланаётгани ҳеч кимга бугунги кунда сир эмас. Айниқса бундай ҳолат дунёга таҳдид солаётган «Ироқ ва Шом ислом давлати»(«ИШИД») мисолида яққол намоён бӯлмоқда. «ИШИД» – жиҳодчи-салафий, такфирчи, террористик қуролли гуруҳ бӯлиб, ислом динига ҳеч қандай алоқаси йӯқ. Чунки Ислом  динининг асл моҳияти бу тинчликдир.

Батафсил...

АСОССИЗ ФАТВОЛАР ДЎЗАХГА ҲУЖЖАТ

Ҳозирги асримизда тинчлик неъмати кӯплаб мамлакатлар учун ҳамон орзу бӯлиб қолмоқда. Яқин шарқ давлатларида рӯй берган ва ҳозирги кунда ҳам давом этаётган қонли урушлар, оммавий  тартибсизликлар, хунрезликлар, бегуноҳ инсонларнинг ёстиғини қуритаётганларнинг кӯпчилиги динни ниқоб қилиб олган кучлар экани, улар экстремистик оқим ва террористик гуруҳлардан фойдаланаётгани ҳеч кимга бугунги кунда сир эмас. Айниқса бундай ҳолат дунёга таҳдид солаётган «Ироқ ва Шом ислом давлати»(«ИШИД») мисолида яққол намоён бӯлмоқда. «ИШИД» – жиҳодчи-салафий, такфирчи, террористик қуролли гуруҳ бӯлиб, ислом динига ҳеч қандай алоқаси йӯқ. Чунки Ислом  динининг асл моҳияти бу тинчликдир.

Батафсил...

ОГОҲЛИК ФАРОВОН ҲАЁТ ГАРОВИ

Ҳар бир мусулмон турли фитна-фасод ишлардан, бузғунчилик, хусусан бир жамиятда яшовчи инсонлар ўртасига тафриқа солиш, бузғунчи фикр ва ботил ғояларни тарқатиш каби ношаръий амаллардан сақланиши фарз ҳисобланади. Аллоҳ таоло инсон зотига сон-саноқсиз неъматларни ато қилган. Қуръони каримнинг “Наҳл” сураси 18-оятида: Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига ета олмайсизлар. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратли ва раҳмли зотдир”, дейилган. Ҳақиқатдан ҳам Аллоҳ таолонинг неъматларини санаб саноғига етиб бўлмайди. Мустақиллик, тинчлик-осойишталик ва фаровон ҳаёт Аллоҳ таолонинг улуғ неъматларидан ҳисобланади. Бугунги кунда диний экстремистик ва террористик оқимлар мана шу неъматларга путур етказиш учун инсонлар ўртасига тафриқа солиш, бузғунчи фикр ва ботил ғояларни тарқатиш орқали ҳар хил фитналарни келтириб чиқаришга ҳаракат қилмоқдалар.

Батафсил...

ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМ – ЖАМИЯТ БАРҚАРОРЛИГИГА ТАҲДИД

Ўзбекистон азалдан турли миллатга мансуб, турли динларга эътиқод қилувчи халқлар тинч-тотув яшаган ўлка бўлиб келган. Аждодларимиз бошқа дин вакилларига доимо ҳурмат билан муносабатда бўлгани, Ватан тараққиёти йўлида елкадош бўлиб меҳнат қилгани тарихий манбаларда кўп қайд этилган.

Ҳеч шубҳасиз, юртимизда турли соҳаларда эришилаётган барча улкан ютуқларимизнинг замирида жамиятимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик ҳисобланади.

Маълумки, бугун мусулмон оламида мураккаб ижтимоий-сиёсий жараёнлар кечмоқда. Яқин Шарқ ва бошқа ҳудудлардаги қатор мамлакатлар чуқур сиёсий танглик, ижтимоий ва иқтисодий беқарорлик ва қуролли тўқнашувларни бошидан кечирмоқда. Мазкур ҳудудларда гўёки ҳақиқий “исломий давлат” қуриш шиори остида очиқдан-очиқ зўравонлик, инсонийликка зид ваҳшийликларга асосланган амалларга қўл ураётган турли гуруҳ ва жамоалар урчиб кетди.

Батафсил...

ОММАВИЙ МАДАНИЯТ – ИНСОН МАЪНАВИЯТИГА ТАҲДИД

Бугунги кунда дунёнинг сиёсий манзарасига назар солсак, муайян мамлакатларни забт этишни, халқни бўйсундиришни ўз олдига мақсад қилиб олган сиёсий кучлар қурол-яроғ, ҳарбий техника, аскарлар кучидан эмас, оммавий ахборот кучидан фойдаланаётганини тезда англаб олиш қийин эмас. Куч билан мақсадга эришиш, босқинчилик инсоният томонидан қораланади, дунё аҳлининг норозилигига учрайди. Ахборот орқали инсоннинг миясига таъсир қилиб, ишонтириш воситасида ҳаракат қилаётганларни айблаш қийин. Чунки улар тарғиб қилаётган ғоялар ортида қандай манфаат ётганини англаб олиш осон кечмайди. Ваҳоланки, сўз, фикр, ахборот орқали инсон тафаккурини забт этиш ҳам халқ, мамлакат ҳудудини босиб олишнинг маданийлашган кўриниши ҳисобланади. Бироқ бунда истилочининг кимлигини билиб бўлмайди.

Батафсил...

МИССИОНЕРЛАРНИНГ ТУЗОҒИДАН САҚЛАНИНГ

Аллоҳ таоло Қурьони каримнинг “Моида” сураси 3- ояти каримасида “Ана энди бугун, динингизни камолига етгаздим неъматимни тамомила бердим ва сизлар учун Исломни дин бўлишини рози бўлдим…” дея Ислом дини арконларини муккаммал этганини, дунёдаги инсонлар учун айнан уни дин сифатида танлаганини баён этаётир.

 Ояти каримага кўра мўмин-мусулмон учун ақида энг муқаддас қадрият саналади. Шу боис аждодларимиз ана шу муқаддас диннинг таълимотларини асрлар давомида маҳкам тутиб келганлар. Бу диёрда етишиб чиққан алломалар динни соф холда сақлаб қолиш учун умр бўйи фидоийлик кўрсатганлар. Ота-боболаридан ислом динига юксак ҳурмат ва эҳтиром билан қарашни ўзига мерос қилиб олган халқимизнинг ана шу муқаддас эътиқодига раҳна солишга ҳаракат қилинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Конститутсиясининг 31- моддасида “Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динига эътиқод қилиш ёки хеч қайси динга эътиқод қилмаслик хуқуқига эга..” дея белгилаб қўйилганига карамай, бошқа ёт динларга тарғиб қилиш, яъни, миссионерлик харакатлари кузатилмоқда. Ваҳоланки айнан 31- моддада яна “Диний қрашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди”, – деб ёзиб қўйилган.

Батафсил...

СОХТА ХАЛИФАЛИКНИНГ УЙДИРМАЛАРИ

Мустақиллик йилларида динимизга берилган имкониятларни суистеъмол қилган баъзи ёт фирқалар кишилар ўртасида турли ихтилофларнинг авж олишига сабаб бўлдилар. Буни биринчи бўлиб, ўзини “соф ислом ҳимоячиси” сифатида ИШИД деб номланган оқим бошлаб берди.
Дунёнинг турли давлатларида бўлгани каби бизнинг мамлакатимизда ҳам турли экстремистик, ақидапараст ва мутаасиб оқимларнинг ботил ақидаларига эргашиб, залолат ботқоғига ботиб қолган кимсаларнинг борлиги кишини ранжитади. Бундан ташқари ношукрлик қиладиган, ғанимларнинг ноғорасига ўйнайдиган ўз юртига қарата тош отадиган нобакор шахслар ҳам йўқ эмас. Кейинги пайтларда сохта пайғамбарлар, имом маҳдийлар, Аллоҳдан ваҳий қабул қилишни даъво қилувчилар, ғайб илмидан хабар берувчилар, сохта эшонлар учрамоқда.

Батафсил...

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АСОСИЙ ҚОНУНИ

Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларда, қабул қилинаётган қонун ва қонуности ҳужжатларда инсон шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини энг олий қадрият сифатида эътироф этиш ғояси ўз ифодасини топган. Жумладан, Бош Қомусимиз — Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосий мақсади ва тамойили ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини таъминлашга қаратилгани эътиборга моликдир. Қолаверса, Конституциямиз Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қоидаларига уйғунлиги билан ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил...

Ўзбекистон – виждон эркинлиги ва инсон ҳуқуқлари таъминланган юрт

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида халқимиз миллий урф-одатлари ҳамда муқаддас қадриятларига мос келадиган эзгу мавзулар мужассамдир. Жумладан, кўпмиллатли Ўзбекистонимизда турли диний эътиқодлар вакиллари ўртасидаги ҳамжиҳатлик ҳуқуқий мустаҳкамлаб қўйилган: “Барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, диний эътиқоди, ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар қонун олдида тенгдир”.(Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 18-модда).

Эътибор берсак, мазкур моддада диний эътиқод ҳамда миллий ҳаётга, фуқароларнинг миллий ҳис-туйғуларига дахлдор муҳим аҳамиятга эга қатор тамойиллар белгилаб қўйилганига ишонч ҳосил қиламиз.

Батафсил...
Top
Разработано с JooMix.