Сўнгги янгиликлар

Мақолалар

“ИСЛАМОФОБИЯ” ДАН КЎЗЛАНГАН ҒАРАЗЛИ МАҚСАДЛАР

Маълумки, ҳозирги замон ўзининг дунёдаги турли хил сиёсий, ғоявий қарама-қарши кучлар тўқнашуви жиддий тус олган даврлиги билан характерланади. Бу борада олиб борилган илмий таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, ҳозирги даврда ўз мустақиллигига эришган янги, ёш давлатлар ҳам узоқ йиллар давомида ўз турмуш тарзини белгилаб олган кучли давлатлар ҳам ана шундай ёвуз кучларнинг, мафкураларининг кутилмаган хуружларига дуч келмоқда.

Дунё сиёсий манзарасида авж олиб бораётган глобал муаммолар ичида динлараро, миллатлараро, маданий-тамаддунлараро низолар ва тўқнашувларни, информацион-кибер терроризм, ноқонуний қурол ва наркотиклар савдоси, одам савдоси каби турли хилдаги таҳдид ва хавфларни санаб ўтиш мумкин.

Батафсил...

БУЗҒУНЧИЛАР ДАЪВО ҚИЛАЁТГАН “ЖИҲОД” НИНГ МОҲИЯТИ

Бугунги кунда Ислом дини душмани бўлган ғаразгўйлар жиҳод ва ҳижрат каби нозик масалаларда турли гапларни чиқариб, ёшларни бошини айлантиришга, уларни алдаб нотўғри йўлга чақиришга ҳаракат қилмоқдалар.

Аслида «Жиҳод» сўзи луғатда инсон томонидан жамики имкониятни ишга солиб ҳаракат қилиш маъносини англатади. Шундан келиб чиқадиган бўлсак, мусулмон одам жиҳод қилмоқчи бўлса, ўзининг барча куч-қувват, ақл-заковати ва моддий имкониятларини Аллоҳ йўлида, Унинг дини учун сарфлаши керак бўлади. Алоҳида таъкидлаб айтиш лозимки, жиҳод сўзи луғатда уруш маъносини англатмайди. Урушни араб тилида бошқа сўзлар билан ифода этилади. Асосан, уруш маъносини англатиш учун араб тилида «қитол» сўзи ишлатилади. 

Батафсил...

ГИЁҲВАНДЛИК – СОҒЛОМ АВЛОД КУШАНДАСИ

Гиёҳвандликни инсоният келажагига солаётган хавфи, ҳозирнинг долзарб муаммоси эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Бу офатга қарши айни пайтда халқаро миқёсда мислсиз кураш олиб борилмоқда.

Батафсил...

ЖИҲОД, ТАКФИР, ШАҲИДЛИК, МАЗҲАБСИЗЛИК, ХАЛИФАЛИК КАБИ МАСАЛАЛАРДАГИ СОХТА ДАЪВОЛАРГА РАДДИЯЛАР

Минг афсуски, ўта нозик ва ҳассослик билан ёндашиш талаб этиладиган “такфир”, “жиҳод”, “шаҳидлик”, “мазҳабсизлик”, “халифалик” каби тушунчаларни турли диний экстремистик оқим аъзолари чаласавод кимсаларнинг фатволарига таянган ҳолда ғаразли ниятларда талқин этишмоқда. Бундай нотўғри талқин одамлар онгини бузиб, уларнинг иддаоларига эргашмаганларга нисбатан уруш, қон тўкиш, зулм ўтказишга сабаб бўлмоқда.

Шаҳидлик” ёки ҳудкушлик амалиёти ва унга раддия. Ҳозирда баъзи гуруҳ ёки шахслар томонидан “ўз-ўзини ўлдириш” тушунчаси шаҳидлик деб нотўғри талқин қилинмоқда. Аслида бу ҳаракатлар ҳам шахснинг ўз ҳаётига тажовуз қилиши бўлиб, Қуръон ва Суннатга кўра ўз жонига суиқасд қилиш ҳисобланади. Дунёнинг баъзи давлатларида ҳокимиятга эришиш учун ислом динини ниқоб қилиб олган бузғунчи кучлар томонидан мусулмон шахснинг маълум мақсадлар йўлида “ўзини-ўзи ўлдириш”и “шаҳидлик амалиёти” деб баҳоланиши айни адашишдир. Ислом уламолари томонидан мазкур “кучлар”нинг ўз ҳаракатларини оқлаш мақсадида келтирган барча далиллари қораланган ва асоссиз деб топилган. Қадимги фақиҳлар азобланиш ёки асирга тушишдан қутулиш учун ўзини-ўзи ўлдириш ҳаромлиги ҳақида иттифоқ қилишган. Ибн Хазм айтадилар: “Фуқаҳолар шахсни ўзини-ўзи ўлдириши, аъзоларидан бирортасини кесиши, айниқса, кесса оғриғи ҳаёт учун жуда ҳам хавфли бўладиган аъзосини кесиб даволамасдан ўзини-ўзи қийнаши ҳалол эмаслигига иттифоқ қилишган”.

Батафсил...

Тубанлик гирдобидаги яқинларингизни огоҳлантиринг

Тубанлик бу инсонни ахлоқий жихатдан паст даражага тушиб кетиши демакдир.Ўз манфаати йўлида жамиятга зарар келтириш ёки бу тубанликнинг энг жирканч кўриниши ватанга хиёнат саналади.

Пайғамбаримиз алайҳи салом ҳадисларида:”Агар бир мункар ишни кўрсангиз қўлингиз билан қайтаринг, агар бунга қодир бўлмасангиз тилингиз билан қайтаринг, агар бунга ҳам қодир бўлмасангиз қалбингиз билан қайтаринг (яни ёмон кўринг) бу эса иймонинг зайифлигидандир” дедилар.

Шунга мувофиқ мусулмон киши бирор мункир яни қайтарилган ишни қилаётган одамни кўрса бу ишдан қайтариши, насиҳат қилиши ва тўғри йўлга ундаши керак.

Батафсил...

ТАФАККУР ЭНГ ЯХШИ ИБОДАТДИР

Тафаккур нафсни поклайдиган ва ахлоқни сайқаллайдиган энг муҳим омиллардан биридир. Тафаккур «фикр» ўзагидан олинган бўлиб, бир нарса ҳақида чуқур фикр юритиш маъносини англатади.

Аллоҳнинг китобида тафаккур қилишга ўн еттита оятда тарғиб қилинган. Инсон ақлининг баркамоллигига, зикрга фикрни қўшиш билан эришилишини Қуръони карим баён қилган. Аллоҳ таоло «Оли Имрон» сурасида: «Албатта, осмонлару ернинг яратилишида ва кеча-кундузнинг алмашинишида ақл эгалари учун белгилар бор. Улар Аллоҳни тик турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолларида эслайдиган, осмонлару ернинг яратилишини тафаккур қиладиганлардир», деган (190–191-оятлар).

Батафсил...

НИМА УЧУН ШАФҚАТСИЗ ГУРУҲЛАРГА “ХАВОРИЖ” АТАМАСИ ИШЛАТИЛАДИ

Ҳар бир даврда ҳам аҳли сунна вал-жамоа уламолари “жаҳолатга қарши маърифат” билан курашга алоҳида эътибор қаратганлар. Адашган фирқаларнинг хатоларини тушунтириб, уларни тўғри йўлга солишга, мусулмонларнинг бирдамлиги-ю тинч-тотувлигини асраш йўлида жонбозлик кўрсатиб келганлар. Бунга илк хаворижлар билан Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ораларидаги баҳс ёрқин далилдир.

Маълумки хавориж фирқаси ўзларига қарши бўлганларни кофирга чиқариб, уларнинг қонларини тўкишни ҳалол санаганлар. Ўзларига қарши чиқувчиларнинг диёрларини “Дорул ҳарб” (мусулмон бўлмаган диёр) деб номлаганлар. Улар Али розияллоҳу анҳунинг “таҳким” (Муовия розияллоҳу анҳу билан битим)ни қабул қилишини куфр деб ҳисоблаганлар. Яъни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тарбияларини олиб улғайган, тириклигидаёқ жаннат башорати берилган “Ашъараи мубашшара” (Жаннатий экани айтилган ўн киши)дан бири бўлган зотни кофирга чиқарганлар. Али розияллоҳу анҳу ўзларига нисбатан бундай ҳукм чиқарган шоввозларнинг ғаройиб даъволарига жавоб бериш ва уларни тўғри йўлга солиш учун Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳуни элчи қилиб юборган. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ва хавориж етакчилари ўртасида қуйидаги басҳ-мунозара бўлиб ўтган:

Батафсил...

МИССИОНЕРЛИК – МАЪНАВИЙ ХАВФСИЗЛИККА ТАҲДИД

Мамлакатимизда Виждон эркинлиги тўлиқ кафолатланган. Виждон эркинлиги – фуқароларнинг у ёки бу динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қандай динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқидир.

“Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуннинг янги 5-моддасига кўра “Давлат диний конфессиялар ўртасидаги тинчлик ва тотувликни қўллаб қувватлайди. Бир диний конфессиядаги диндорларни бошқасига киритишга қаратилган хатти-ҳаракатлар (прозелитизм), шунингдек, бошқа ҳар қандай миссионерлик фаолияти ман этилади” деб белгилаб қўйилган.

Батафсил...

МИЛЛИЙ ВА ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК — ТИНЧЛИК ВА БАРҚАРОРЛИКНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ

Ўзбекистонда мустақилликнинг илк йиллариданоқ республика ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг анъанавий маданий меросини қайта тиклаш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш масаласи давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Бугунги кунда юртимизда бир юз ўттиздан ортиқ миллат ва элат вакиллари бир оила фарзандларидек аҳил-иноқ яшаб, турли соҳаларда самарали меҳнат қилиб келмоқдалар.

Барча миллат ва элатларнинг тили, маданияти, урф-одат ва анъаналарини сақлаш ҳамда ривожлантириш учун кенг шароитлар яратилган. Турли миллатлар ўртасида ўзаро меҳр-оқибатни янада мустаҳкамлашга давлатимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил...

ОГАҲИЙ БУЮК СИЙМО

Диний, фалсафий ва умуминсоний ҳақиқатларни ифодалаган қуръоний мавзулар ва миллий мафкура рамзларибуюк алломалар, мутафаккирлар ижодидан муҳим ўрин олган бўлиб, бу соҳада, хусусан мумтоз адабиётимизнинг йирик намояндаларидан бири, Бобурнинг тили билан айтганда “кўп ва хўб ёзғон” ликда Навоийдан кейинги ўринда турадиган мутафаккир Муҳаммадризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий мероси ҳам кенгқамровли ва ноёблиги билан қимматли ҳисобланади. Биринчи Президентимиз И.А.Каримов Хиванинг 2500 йиллик тантаналаридаги табрик сўзида Хоразм заминида етишган ва авлодлар эҳтиромига сазовор бўлган буюк сиймо Огаҳий номини ҳам тилга олган эди. Албатта, бу бежиз эмас, зеро, МуҳаммадРизо Эрниёзбек ўғли Огаҳий забардаст шоир, моҳир таржимон, тарихчи, олим ва улкан давлат арбоби сифатида маълум ва машҳурдир.

Батафсил...

ЖАХОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ БИЛАН КУРАШАЙЛИК

Илм-маърифат нурга, жаҳолат эса, зулматга киёсланади. Каердаки нур бўлса, у жойдан зулмат чекинади. Шунинг учун ҳам мукаддас динимизда илмга катта эътибор берилган ва олимларнинг мартабалари юқори экани таъкидланган. Пайгамбаримиз (соллалоху алайхи ва саллам) “Олимлар Пайгамбарларнинг меросхўрларидир”, деб мархамат қилганлар.

Маънавиятли, маърифатли инсонлар хар доим одамларни тўғри йўлга бошлаганлар. Мархум биринчи Президентимизнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида маънавият тушунчасига жуда теран ва батафсил таъриф берилган: “Маънавият – инсонни рухан покланиш, қалбан улғайишга чорлайдиган, одамнинг ички дунёси, иродасини бақувват, иймон-эътиқодини бутун қиладиган, виждонини уйғотадиган беқиёс куч, унинг барча қарашларининг мезонидир”.

Батафсил...

КЕКСАЛАРНИНГ ДУОСИНИ ОЛАЙЛИК

Жорий йил Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллик байрами кенг нишонланаётган кунларда “Мавлуд ойи” муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилояти вакиллиги ходимлари Урганч туманидаги қариялар ва ногиронлар “Саховат уйи” га ташриф буюришди. Бу ерда истиқомат қилаётган қарияларнинг кўнгилларини сўраб, уларнинг яшаш шароитлари билан танишдилар ва уларга байрам дастурхони ёзилиб, эҳсон тадбири ўтказилди.

Батафсил...
Top
Разработано с JooMix.