МИССИОНЕРЛИК ТАРҒИБОТИДА УСЛУБ ВА ВОСИТАЛАРНИНГ ЗАМОНАВИЙЛАШУВИ

Ўзбекистон республикаси дунёвий давлат бўлиб, мамлакатимиз фуқаролари учун виждон эркинлиги кафолатланган. Давлат ва диний ташкилотлар қонунга оғишмай амал қилсалар жамиятда сиёсий барқарорлик мустаҳкам бўлади ва фуқаролар тотувлиги тўла қарор топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 18, 29, 31, 57, 61 моддаларида дин ва давлат ўртасидаги муносабатлар ҳуқуқий жиҳатдан ўз ифодасини топган.

Марказий Осиёдаги, Ўзбекистондаги тинчлик, барқарорликка ва миллатлараро тотувликка раҳна солаётган миссионерлик, прозелитизмга қарши курашиш ҳам амалий ҳаракат бўлиб тинчликни сақлаш сари қўйилган қадамлардандир. Агар башарият тарихини, унинг тафаккур ривожини тадрижий равишда кўздан кечирсак, ҳаётда инсонни камолотга, юксак чўққиларга чорлайдиган эзгу ғоя ва таълимотлар билан ёвуз, зарарли ғоялар ўртасида азалдан кураш мавжуд бўлиб келгалигини ва бу кураш бугун ҳам давом этаётганини кўрамиз, деб таъкидлаган эди биринчи Президентимиз  И.Каримов.

Мисионерлик ташкилотлари ўз ғояларини интернет сайтлари ва ижтимоий сайтларга жойлаштириб, кенг тарғибот олиб бормоқдалар. Миссионерлик прозелитизм ғояларининг жамият ҳаётида таҳдиди ва хавфи кучли бўлиб, энг аввало бу ёт ғоялар халқдаги миллий бирлик туйғусининг пасайишига турли ижтимоий миллий диний асосдаги зиддиятларнинг келиб чиқишига, давлатнинг миллатнинг ичкаридан парчаланишига сабаб бўлади.

Миссионерлик лотинчадан таржима қилинганда “топшириқ”, “жўнатиш”, деган маъноларни англатиб, бир дин вакилини бошқа динга тарғиб қилиш ҳолатини англатади.

Миссионерлик бугун жамиятда чуқур илдиз отган муаммолардан биридир. Ҳозир миссионерлар кириб бормаган жабҳа улар фаолият юритмаётган мамлакат дунёда йўқ. Энг муҳими, миссионерлар ҳар бир мамлакатдаги ижтимоий иқтисодий вазиятдан ҳаразли мақсадлари йўлида фойдаланиб қолишга ҳаракт қилишмоқда. Мутахассислар бугунги кун миссионерларини икки гуруҳга бўлишади. Биринчи гуруҳга миссионерликни шахсий бойиш воситасига айлантирган ташкилотлар кирса, иккинчи гуруҳга миссионерликдан сиёсий восита сифатида фойдаланаётган ташкилотлар киради. Бундай гуруҳлар ортида муайян ҳудудларга нисбатан ўзининг аниқ геосиёсий режаларига эга бўлган кучлар тургани ҳеч кимга сир эмас.

Дунёнинг турли ҳудудларида фаолият олиб бориш, ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш, миллионлаб ададда газета, журнал ва китоблар нашр этиш, радио ва теледастурларни йўлга қўйиш бугун миссионерларнинг ғараз мақсадларини амалга ошириш йўлидаги ҳаракат механизмини англатади. Тарих ўзга ҳудудларни забт этиш қуроллари такомиллашиб борганини кўрсатганидек, миссионерлар ҳам мақсадга эришишнинг турли усулларидан фойдаланадилар.      

Қадимда миссионерлар уйма уй юриб одамларга ҳар хил ваъдалар бериб содда одамларни ишонтириш орқали ўз фаолиятини олиб боришган бўлсалар, баъзи вақтларда қирғинбарот урушлар орқали миссионерлик ва прозелитизм ҳаракатлари содир қилинган. Моддий ёрдам, хайрия кўринишлари орқали миссионерлар ўз мақсадларини махфий тутиб миссионерлик олиб боришган. 

Миссионерлар ёшларни ўз домига илинтириш мақсадида болалар оромгоҳлари ташкил қилиб у ерларда дам олаётган болаларга миссионерлик ҳаракатларини олиб боришган. Бугунги кунда замонавий ахборот тарқатишнинг барча турлари миссионерларнинг қуролига айланиб қолгани ҳеч кимга сир эмас. Миссионерлик аслида барча динларни қамраб олувчи тушунча бўлса ҳам, ҳозирги кунда миссионерлик ҳақида сўз кетса, христиан жамоалари тушунилади. Миссионерлик босқичма босқич олиб борилади ва ниҳояси сепаратистик ҳаракатларга (ички бўлиниб кетиш) ундан кейин эса ташқаридан бошқариб турган раҳнамоларга сўзсиз итоатга олиб боради. Ана шу ҳолат энг хавфли ҳолат ҳисобланиб, бунда миссионерлик домига тушган инсоннинг ўйинчоқдан фарқи қолмайди.

Ёшлар орасида миссионерларнинг асл башарасини очиб ташлашга қаратилган ҳаракатлар маънавий, иммунитет ҳосил қилиб бориш миссионерлик домига тушиш хавфини камайтиради.

 

 

Хайрулла Адамбоев                        

Янгибозор тумани бош имоми в/б     

 

Top
Разработано с JooMix.