ДИННИ СОХТАЛАШТИРИШ ХАТАРЛИ ИЛЛАТ

Дин инсонга икки дунё саодатини кўрсатадиган уни тўғри йўлга чорлаб турадиган йўлдир. Агар дин бўлмаганда инсоният ҳаддидан ошган ва буткул залолатга кетган бўларди. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ер юзини мана бу дин билан мушарраф қилишидан олдин инсоният аҳволи қандай эди? Ўз  қўли билан яратган нарсаларига сиғиниш ёки олов ва қуёш каби Аллоҳ таоло томонидан халқ қилинган нарсаларга сиғиниб, улар йўлига қурбонликлар қилиб, кўнгли тусаган ишни диндан деб, амал қилиб юраверганлар. Энди инсон ўзига берилган неъматларни қадрлаши, асраб авайлаши керак бўлади.

Турли  мафкуравий хуружлар,  динни сохталаштириш авж  олиб  бораётган бугунги бир даврда инсонларга ислом дини асосларини соф ҳолатда етказиш – энг долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Чунки, халқимизнинг дину диёнатга бўлган ихлосидан фойдаланиб, уларга диний таълимотларни ғаразли ниятларда бузиб талқин этишга уринаётганлар кундан-кунга, соатма-соат кўпайиб бормоқда.

Ислом дини  таълимотларининг барчаси Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлари билан боғлиқ. Киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаёт йўлларини қанчалик илмий асосда ўрганиб, ундан теран хулосалар чиқара олса, демак, у шунчалик диннинг моҳиятини теран англайди. Ва аксинча, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлари ҳақида қанчалик маълумоти оз бўлса, ислом дини моҳиятини англаб етиши шунчалик мушкул бўлади. Бугунги кунда ислом динига нисбатан хурматсизлик қилиб ўзларининг ғаразли мақсадлари йўлида динни ниқоб қилиб, ислом таълимотларини сохталаштиришга уринаётган кимсалар аҳли сунна вал жамоа эътиқодидан адашган ва адаштирувчи, залолатга кетган кимсалар ҳисобланадилар. Бу ўринда марҳум Юртбошимиз шундай деган эдилар: “Шу нуқтаи назардан қараганда, муқаддас ислом динимизни пок сақлаш, уни турли хил ғаразли хуруж ва ҳамлалардан, туҳмат ва бўҳтонлардан ҳимоя қилиш, унинг асл моҳиятини униб-ўсиб келаётган ёш авлодимизга тўғри тушунтириш, ислом маданиятининг эзгу ғояларини кенг тарғиб этиш вазифаси ҳамон долзарб бўлиб қолмоқда”.

Ислом дини бирор-бир давлат, миллат ва муайян гуруҳларга мансуб бўлмай, унинг ҳаётбахш таълимоти аввало, инсонни энг азизу мукаррам зот сифатида эъзозлайди. Унинг маънавий камолоти ва ҳаётий манфаатларига хизмат қилади. Инсонпарварлик руҳи устуворлиги ва адолат ғоялари ўзида мужассамлиги билан Ислом динининг жаҳонга таъсир доираси тобора кенгайиб бормоқда.

Турли  мафкуравий хуружлар,  динни сохталаштириш авж  олиб  бораётган бугунги бир даврда инсонларга ислом дини асосларини соф ҳолатда етказиш – энг долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Бизни тинчлигимизни кўролмайдиган, ҳаётдаги ютуқларимиздан ҳасад ўтида ёнадиган, динимизни ва халкимизни камситадиган, бир кун бўлса ҳам мусулмонлар ўртасида низо уруғини сочмаса кўнгли таскин топмайдиган, мукаддас динимизга тамға босишда турли найрангларни ишлатадиган, мусулмонлар ўртасидаги муносабатлардан ғаразли мақсадларда фойдаланиб қоладиган кучлар тобора жазавага тушиб бораётганлигини унутмайлик. Чунки, халқимизнинг дину диёнатга бўлган ихлосидан фойдаланиб, уларга диний таълимотларни ғаразли ниятларда бузиб талқин этишга уринаётганлар кундан-кунга,  кўпайиб бормоқда. Бугунги кунда ислом динига нисбатан хурматсизлик қилиб ўзларининг ғаразли мақсадлари йўлида динни ниқоб қилиб, ислом таълимотларини сохталаштиришга уринаётган кимсалар аҳли сунна вал жамоа эътиқодидан адашган ва адаштирувчи, залолатга кетган кимсалар ҳисобланадилар.

 

Нусратулло Якубов

Хива тумани Гулланбоғ масжиди имом-хатиби

Top
Разработано с JooMix.