НАФСНИ ТЕРГАМАСЛИК ЁМОН ИЛЛАТДИР

Аллоҳ таоло инсонга бу имтиҳон дунёсида нафси билан курашиб, уни ёмон иллатлардан поклашни буюрган.

Ҳар бир туғилган инсон ёшлигида таълим-тарбия олиб, нафсини тўғри йўлга солмаса, нафси аммора даражасида қолиб кетади. Аммора (ёмонликка ундовчи) нафс, шак-шубҳасиз, инсонни ҳалокатга олиб боради. Аллоҳ таоло Юсуф алайҳиссаломдан ҳикоятан: «Нафсимни оқламайман. Зеро, нафс ёмонликка ундовчидир. Фақат Раббим раҳм қилганлар бундан мустаснодир. Албатта, Раббим кечиримли ва раҳмли зотдир» (Юсуф, 53), деб марҳамат қилади.

Инсон ибодат қилса, зикр билан қалбини жилоласа, нафсини жиловлай олади ва унинг нафси лаввома (ўзини маломат қилувчи) бўлади. У ўз хато ва камчиликларини англай бошлайди. Бу босқич комиллик сари қўйилган биринчи қадам. Аллоҳ таоло унинг номи билан қасам ичади: «…маломатчи нафс билан қасамёд этурман, (қиёмат куни қайта тирилиб, ҳисоб-китоб қилинурсиз)!» (Қиёмат, 2).

Нафсимизга берилган ғазаб қуввати агар хаддан зиёд бўлса тахаввул ёки зулм бўлади. Агар бу қувват мўьтадил бўлса шижоатдур . Агар кам бўлса қўрқоқлик дейилади. Нафсимизга берилган шахвоний қувват эса хаддан ортиқ бўлса фужур яъни гунохкорликдур. Агар мўътадил бўлса иффатдур . Агар кам бўлса жинсий ожизлик дейилур. Бу уч холатдан иккитаси яьни хаддан ортиғи ва ками қоралангандур. Фақат мўътадил холати мақталгандир. Хар бир ҳаддан ошган холатни қораланишини сабаби, агар қувватлар хаддан ошсалар нафсга ғолиб келурлар ва нафснинг рухоний матлубларини хосил қилишдан тўсадилар, яьни Оллохга яқин бўлишдан тўсадилар. Ва фақат баданини талабини қондиришга машғул бўладилар. Бу қувватларни кам нуқсонли бўлишини ёмонлиги сабаби шуки бу қувватларни хар бирида манфаъатлар борки унинг сабабидан нафсда камолот хосил бўлади. Агар нафс нуқсонли бўлса бефойда бўлур ваҳолангки Аллоҳ хеч бир нарсани бефойда яратмагандир. Шу сабабдан бу қувватларни нуқсонли бўлмоғи нафснинг камолотига қарама-қаршидир. Хулоса шуки бу қувватларни мўътадил бўлмоғи нафсимизни камолоти учун шарт ва зарурдир.

Муқотил ибн Сулаймон раҳматуллоҳи алайҳ бир куни илм бериш учун ўтирдилар. У зотнинг нафсига илмнинг азамати ва кибри кириб дедилар:

«Мендан Аршнинг остидаги ва ернинг устидаги нарсаларни сўрайверинглар». Шунда қавмдан бир киши туриб: «Сиздан Аршнинг ости, ернинг устидагиларни эмас, ер юзидагилардан ва Аллоҳ қуръонда зикр қилган нарсалардан сўраймиз. Айтингчи Асҳоби Каҳфнинг итининг ранги қанақа эди?»-деди: Муқотил ибн Сулаймон жим бўлиб қолдилар. Бошқа бир киши ўрнидан туриб: «Зарра ёки чумолини кўрганмисиз? Уларнинг ичаклари олд томондами ёки орқа томонидами? «-деди. Муқотил ибн Сулаймон нима дейишни билмай қолдилар. Яна бир киши туриб:» Одам алайҳис салом ҳаж қилганда у кишининг сочларини ким олган?»-деди. Шунда Муқотил ибн Сулаймон раҳматуллоҳи алайҳ :» Бу саволлар сизнинг илмингиз эмас. Мени нафсим ажаблантиргач Аллоҳ мени бу саволларга мубтало қилди»-дедилар.

Ҳотами Аъсомдан: «Аллоҳга таваккулда нимага эришдинг?» деб сўрашди. У бундай жавоб берди: «Тўрт хислатга эга бўлдим: билдимки, ризқимни мендан бошқа ҳеч ким емайди, шунда нафсим бундан хотиржам бўлди. Билдимки, амалимни мендан бошқа ҳеч бир киши қилмайди, шунда у билан машғул бўлдим. Билдимки, ўлим тўсатдан келади, шунда ундан олдин ўлимга тайёрландим. Билдимки, қаерда бўлсам ҳам Аллоҳ назаридан четда бўлмайман, шунда Ундан ҳаё қилдим» деган эдилар.

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий дарс айтарди. У зотнинг дарсидан бир сафар жуда кўп инсонлар таъсирланди. Шайх ўзларида бироз ужб ва кибр ҳис қилди.

Дарсдан кейин уйга қайтиш учун машинага минди. Йўлда кетаётиб масжидни кўриб қолди. Шунда ҳайдовчига: «Машинани тўхтат » деди. Ҳайдовчи: «Эй шайх, ҳозир намоз пайти эмас-ку» деди ва машинани тўхтатди. Шайх масжид таҳоратхонасига кириб ҳамма хонани тозалаб чиқди-да, кейин машинага қайтди. Ҳайдовчи: «Нега бундай қилдингиз» — деб сўраганда шайх шундай деди: «Нафсим мени ажаблантирди. Уни хорлашни ҳоҳладим».

Ҳа азизлар, биздан олдинги буюкларимиз нафси тарбиялашда шундай махорат эгаси бўлишган. Аллох бизга хам нафсимизни мўътадил бўлишида ёрдамчи бўлсин.

Х.Кенжаев

Урганч шахар бош имом-хатиби

Top
Разработано с JooMix.