ОГОҲЛИК ЗАМОН ТАЛАБИ

Ислом эзгулик ва маърифатпарварлик динидир.

Аммо бугунги кунда турли ғаразли максадларини кўзлаб, муқаддас динимиздаги энг олий тушунчаларни ниқоб билан сохталаштириш, янги бегона тушунчаларни киритиш орқали одамларни тўғри йўлдан адаштиришга уринаётган жамоаларнинг фаолияти кузатилмокда. Пайғамбаримиз муҳаммад (с.a.в.) келажак асрларда вужудга келиши мумкин бўлган, миллатлар бирлиги хамда осойишталигига тахдид солувчи фитна-фасод, бузғунчиликлар ҳақида огоҳ этиб: “умматимдан қайси бири умматимга қарши чикса, унинг яхши ва ёмонини фарқига бормаса ,мўминига зиён етишидан ўзини тиймаса, берган ваьдасига вафо килмаса, у менинг умматим эмас дир!”, деган эдилар.

Аллоҳ таоло Қурьони каримда: Аллоҳнинг ризқидан еб-ичингиз, ер юзида бузғунчилик қ илмангиз’’ (бақара, 60) -деган. дунёда ҳаётнинг бир маромда давом этиши, халқнинг Ҳақ таоло буюрган ишларини мукаммал ва хотиржам адо этишлари учун тинчлик ва осойишталик лозим. Халқимиз, айниқса, ёшларимиз ўртасида тинчлик ва барқарорликнинг қадрига етиш, дунёнинг турли мамлакатларида кечаётган ўзгариш ва воқеалар хусусида, уларнинг асл сабабларини тушунтириш ишларини олиб боришда барчамиз масъуллигимизни доимо хис этишимиз керак.

Ислом ҳар бир мўминнинг зиммасига мусулмонлар бирдамлиги, ўзаро ҳамдард ва якдил бўлиб, ихтилоф ва бўлинишлар, бузғунчиликка барҳам бериш вазифасини юклайди. бу борада аллоҳ таоло ўзининг каломида шундай марҳамат қилган: “(ўзаро) талашиб-тортишмангизки, у ҳолда сустлашиб, куч-қувватингиз кетур” (анфол сураси, 46-оят).

Шунингдек, пайғамбаримнз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларининг бирида: “қайси бирингиз тонгда уйқудан ўйғонганда оиласи тинч, тани соғ ва уйида бир кунлик егулиги бўлса, билсинки, унда дунёдаги барча неъматлар мужассам экан” — деганлар (имом термизий ривояти). Яратган парвардигор Қуръони каримда тинчликни сақлаш ва қадрлаш вазифасини инсон зиммасига юклаб, ислом дини тинчликка тарғиб қилишини, шайтоний йўлларга эргашмаслик лозимлигини таъкидлаб, шундай хитоб қилган:Э й, имон келтирганлар! ёппасига тинчлик ишига киришингиз…! (бақара сураси, 208-оят).

Аллоҳ таоло беҳисоб неъматлари қатори тинчлик каби улуғ неъматни бизларга ато этиб қўйган экан, биз ҳамиша бунинг шукрини қилайлик, бу улуғ неъматнинг қадрига етиб, тинчлигимизнинг барқарор бўлишига бел боғлайлик. айниқса, фарзандларимизни, аёлларимиз, оиламизни мутаассиб шахсларнинг сохта ғоя ва алдовларидан асрашга алоҳида эътибор қаратайлик.

Шундан хулоса чикариб, ҳидоят йўлини кўрсатиб берадиган тўғри йўлимиз турганда турли залолат холида гумрохликка олиб борадиган гурух, ботил оқим ва тоифаларнинг тузоғига тушиб колмаслигимиз, айникса, бу борада фарзандларимизни доимо огоҳлантириб боришимиз лозим бўлади!

 

 

Аминов Ҳамдам

Янгиариқ тумани “Муҳаммад саид” м асжиди

имом хатиби

Top
Разработано с JooMix.