ИСЛОМ – СОФ АҚИДАДАН ИБОРАТ

                                            

Дунёдаги ҳар бир халқ ёки миллат бирор-бир динга ишонади.

Хусусан, ўзбек халқи ислом динига эътиқод қилади. Ҳақиқий ислом дини инсонга азиз ва мукаррам зот сифатида қараб, унинг маънавий камолотига хизмат қилади. у меҳр-оқибат, диёнат, адолат, ҳалоллик ва покликка даъват этади. Динни ўзига ниқоб қилиб олган ёвуз ғоя ва мафкураларнинг энг кўп тарқалган шаклларидан бири ақидапарастликдир. Бундай ижтимоий иллат инсоният ХХI асрга қадам қўйган ҳозирги даврда ҳам дунёдаги тинчлик, осойишталик, тараққиётга таҳдид солмоқда. Ақидапарастлик қаерда, қачон фаолият кўрсатишига қарамасдан, ҳамиша жамият учун хатарли ҳодиса бўлган. Дунёда тараққиётга интилиш, бунёдкорлик ҳисси бор экан, жамиятда илғор ғоялар пайдо бўлаверади. Бузғунчи ғоялар эса вайронкор интилишлар туфайли юзага келади.

Мусулмон (ислом динига эътиқод қилувчи) бўлиш ҳозирги вақтда албатта араб миллатига мансуб бўлишни назарда тутмайди. «Мусулмон» сўзи “ўзини Аллоҳга бағишлаган» деган маънони англатади. Ислом динига эътиқод рамзи қуйидаги икки калимада мужассамлашган: «Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ» («Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад Унинг Пайғамбаридир»).

Бу икки асосий калимани мусулмонлар тил билан айтиб, дил билан тасдиқ этиши шарт қилинган. Уларни инсон тил билан айтсак, дили билан тасдиқламаса, яъни ўзи ишонмаса, ундай киши исломда мунофиқ ҳисобланади.

Вақт ўтиши билан Ислом динига эътиқод қилувчилар сони ортиб бориши ва диннинг энг ривожланган ҳудудларидан бири деб тан олиниши бизнинг эътиқодимиз нақадар кучли эканидан далолат беради. Марказий Осиё ҳудудидан етишиб чиққан Имом ал-Бухорий, Имом ат-Термизий, Нажмиддин Қубро, Баховуддин Банқшбанд, Махмуд аз-Замахшарий каби буюк боболаримиз Ислом динининг янада ривожланиши ва тараққий этишида ўзларининг беқиёс хиссаларини қўшганликларини бутун дунё тан олган.

Имом ал-Бухорий мусулмон дунёсида Ислом динининг асосий манбаи Қуръони каримдан кейин турадиган манба сифатида қараладиган “Ал-Жомеъ ас-Саҳиҳ» хадислар тўмламининг муаллифи ҳисобланади.

Ислом дини ҳамиша эзгуликни тарғиб қиладиган, динни ниқоб қилиб турли ғаразли мақсадларни амалга оширувчи гурухларнинг ниятларини қоралайдиган дин ҳисобланади. Бу ҳақда Пайғамбаримиз (с.а.в) ўз ҳадисларида марҳамат қилиб «Ҳақиқий мусулмон қўлидан ҳам, тилидан ҳам ўзгаларга озор бермаган кишидир” дедилар.

Жаҳондаги нуфузли ислом муассасалари, чунончи Миср Араб Республикаси Фатво Бошқармаси ва Саудия Арабистони уламолари ўзини-ўзи ўлдирувчилар ҳақида махсус фатволар эълон қилганлар. Шунингдек, фиқҳ китобларимизда ўз жонига қасд қилиб ўзини-ўзи ўлдирган шахсларга айрим уламо ва фуқаҳолар жаноза намози ўқимаслик тўғрисида фатво ҳам берганлар.

Ҳозирда Ислом тушунчасига катта аҳамият берилиб келинмоқда. Соф Ислом ақидаси тушунчасини ҳар биримиз тўлиқ англаган ҳолда яшашимиз лозим.

Собиров Муҳаммадсиддиқ

Имом Фахриддин ар Розий ўрта махсус

ислом билим юрти мударриси

Top
Разработано с JooMix.