ГИЁҲВАНДЛИК – АСР ВАБОСИ

                                             

Муборак динимиз таълимотлари кишининг ҳамма томондан, ички дунёси ҳам, ташқи қиёфаси ҳам гўзал, соғлом, пок бўлишини талаб этади. Инсоннинг ўз танаси ва соғлигини асраши, ўзини ҳалокатга олиб борувчи иллатлардан четда тутиши вожиб саналади. Ояти каримада Аллоҳ таоло шундай таъкидлайди

“Дарҳақиқат, (Биз) Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ва денгизга (от-улов ва кемаларга) миндириб қўйдик ҳамда уларга пок нарсалардан ризқ бердик ва уларни Ўзимиз яратган кўп жонзотлардан афзал қилиб қўйдик” .

Бу билан буюк Парвардигоримиз инсониятни барча ёмонликлардан сақланишга, илоҳий амрларни адо этишга, жамият ва дин манфаати йўлида яхши амалларни қилишга, виждонли, мустаҳкам иродали, жисми соғлом, гўзал хулқлии бўлишга ва фақат покиза нарсаларни истеъмол қилишга буюради. Аллоҳ таоло дунёдаги лаззатларни ва роҳатларни икки кисмга бўлган ҳалол лаззатлар ва ҳаром лаззатлар. Ҳаром лаззатларни Аллоҳ таоло Ўзининг китобида ва Пайғамбаримиз с.а.в. ҳадиси шарифларида бирма бир зикр қилиб ўтганлар

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси муборакларининг бирида “Ҳар бир маст қилувчи нарса хамрдир, ҳар бир хамр эса ҳаромдир”, дедилар. (Имом Муслим ривояти).

Бошқа бир ҳадисда “Пайғамбар (с.а.в.) ҳар қандай маст қилувчи, баданни бўшаштирувчи ва сусайтирувчи нарсаларни истеъмол қилишдан қайтардилар”, дейилади (Аҳмад ва Абу Довуд ривояти).

Мазкур ҳадиси шарифлар ҳар қандай турдаги гиёҳванд моддалар истеъмоли ҳаром эканига далолат қилади. Шу сабаб ҳам уни истеъмол қилиш шаръан ножоиз. Инсон сиҳат-саломатлиги ва ақлига зарар қиладиган гиё- ҳвандликнинг ҳар қандай кўриниши шаръан ҳаром қилинган. Гиёҳванд шахслар хумори қўзғаганда дозасини олиш учун уйидаги бор-йўғини сотади. Охир оқибат жиноят йўлига киради. Жамиятда юз бераётган қанчадан қанча қотилликлар, босқинчиликлар, ўғирликлар, оилаларнинг бузилиб кетиши гиёҳвандлик оқибатида рўй бермоқда. Шунинг учун гиёҳвандлик энг хатарли ижтимоий иллатлардан ҳисобланади.

Нима нарса инсонни маст қилса, ақлини кетказса у ҳаром бўлади. спиртли ичимликми, гиёҳванд нашаларми ёки бирор моддаларни ҳидлаб маст бўладими барибир ҳаммаси ҳаром. билдириб қўймоқдалар. У озми кўпми ҳаммаси бир ҳукмда.

Азиз диндошлар, илоҳий, азалий бир қоида мавжуд: “Ким бу дунёнинг ҳаром лаззатларидан ўзини тийса, Аллоҳ таоло унга бу дунёда иймон ҳаловатини, ибодат лаззатини ва қолган ҳалол роҳатларни насиб қилади ва охиратда эса уни абадий лаззатларга муяссар қилади.

Гиёҳвандиликка қарши курашдек савобли ишга ҳар бир инсон ўз ҳиссасини қўшмоғи лозим ва шартдир.

А. Жуманиёзов

Урганч шахар “ О х ун бобо масжиди имом ноиби

Top
Разработано с JooMix.