ДИНИМИЗНИ СОФЛИГИЧА АСРАЙЛИК

Аллоҳ таолога беҳисоб шуклар бўлсинким, истиқлол неъмати боис мамлакатимиз йилдан-йилга равнақ топиб бормоқда. Парвардигорнинг инояти ила халқимиз ўзаро бирдамлик ва иноқликда улкан ютуқларга эришмоқда. Юртимиз янада гўзаллашиб, турмушимиз обод ва фаровон бўлмоқда.

Таассуфки, ҳозирги кунда мусаффо динимизни ниқоб қилиб олган, аслида қабих ниятли кишилар манфаатларини амалга ошириш йўлида ҳаракат қилаётган бузғунчи фирқалар ва оқимлар фаолияти кузатилмоқда. Бундай вазият Ислом динимизни ғаразли хуруж ва таъсирлардан ҳимоя қилиш, унинг асл инсонпарварлик моҳиятини оммага тўғри тушунтириш масаласи бугунги кунда долзарб эканлигини англатади.

Муқаддас динимизни ниқоб қилиб олган оқим ва фирқалар ҳақида гапирганда, сўзни аввало Ислом динининг асл моҳияти тинчлик экани ҳақида бошлаш зарур. Ислом эзгулик ва яхшиликка қурилган Динимизнинг бош ғояси ва мақсади инсониятни яккахудоликка чорлаш билан эзгуликка, яхшиликка чақиришдан иборатдир.

Қуръони каримда айтиладики, “Бас, (эй, Мҳаммад) Менинг шундай бандаларимга хушхабар берингки, улар гапни тинглаб, унинг энг гўзалига эргашадилар. Айнан ўшалар Аллоҳ ҳидоят этган зотлардир ва айнан ўшаларгина ақл эгаларидир” (Зумар сураси, 17-18 оятлар)

Ҳадиси шарифда ҳам фақат эзгулик мужассам. Пайғамбаримиз (САВ): “Фақат ҳайрли ва савобли ишларга буюрилганда итоат қилингиз.” Деб кўп таъкидлаганлар.

Агар бирор кимса дин номидан гапириб, демакки, у дин таълимотини нотўғри тушунмоқда. Бу билан унинг ўзи ҳам, унга эргашганларга ҳам савобга эмас, аксинча, гуноҳга бошлаган бўлади.

Мамлакатимизда, аввало ёшларни турли манфаатдор кучлар таъсирида бузғунчилик, низо ва фитна чиқариш билан шуғулланаётган ҳаракатлар таъсиридан сақлаб қолиш ҳар биримизнинг юксак бурчимиздир.

Аллоҳ таоло барчаларимизни ўз ҳидоятида бардавом айласин.

Ж.Умаров

Шовот тумани “ Араб бобо ” масжиди имом-хатиби

Top
Разработано с JooMix.