ЖИХОДНИНГ МАЗМУН МОҲИЯТИ

Маънавий тарбия орқали ёшларнинг яхши ахлоқий тарбия, шижоатли ғайрат, рахимдиллик туйғуси ва мехнатсеварлик сифатлари шакилланади.

Ислом динида ҳам фарзанднинг камолоти учун маънавий тарбиясига алохида ахамият ва этибор қаратилади. Чунки фарзанд нозик бир нихол кабидир уни қайси тамонга эгса шу тамонга мойил бўлиб ўсади.
Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам: “ Хар бир фарзанд фитратда дунёга келади” деганлар. Ушбу хадисдан маълум бўладики хар бир янги туғилган чақалоқ бола покиза табиатда туғилгани боис, унинг шакилланиши айнан ота — оансининг тарбиясига боғлиқ бўлади.
Сўнги вақитларда жахон хамжамияти минтақасида глабал муаммога айланиб турган қўшни араб давлатларида, Жумладан Сурия давлатида  Масжид, Метро, Автобус ва бозор каби жамоат жойларида одам гавжум  бўладиган жойларда ўзини портлатувчи худқушлар томонидан мудхиш қўпорувчилик ишлари содир этилмоқда. Баъзи бир бузғунчи ташкилотларга мансуб шахслар ана шундай қабохат ва разолатдан иборат жиноятларни ўзларича “Шахидлик” – деб даво қилишмоқда.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: видо хажида “Эй одамлар хох ўзингизнинг ва хох бир – бирларингизнинг қонингизни тўкишингизни Аллоҳ харом қилди” – деганлар.
Шахидлик – Ислом динига кўра, Аллохнинг ризоси йўлида фидоийлик қилган иймон этиқоди, номусини сақлаш йўлида золим душман қўлида қатил қилинган кишиларга Аллоҳ тамонидан бериладиган даража демакдур.  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ички касалликлар хуружи билан ўлган, жони, моли, орномуси химояси йўлида ўлдирилган ва турли сабаблар билан фожеали халокатга учраган кишшиларга ҳам шахидлик мақоми берилади” – деб башорат қилган.
Бугунги кунда баъзи бир бузғунчилар ўз – ўзини портлатиш билан шахидлик мақомини олиш мумкин эканини исботлашга уринмоқда. Ўз – ўзини портлатишга мисол тарзида  Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларидаги ғазотлардаги холатлардан мисол келтиришади. Аммо ушбу ривоятларда душман билан юзма – юз турган пайитда жангга киргандан кейин халок бўлишни ривоятларнинг зохири кўрсатиб турибди.
Яъни ривоятларнинг бирортаси тинч ахолининг устига портлатувчи модда билан кириб боришга қиёсий далил бўлолмайди. У ердаги холат билан бу ердаги жанг холати каби эмас.
Душман билан бўлаётган жангда ўлса шахид, тирик қолса ғозий бўлади. Бир сўз билан айтганда шахид бўлиш ҳам, ғозий бўлиш ҳам мумкин. Яъни шахид бўладими ёки тирик қолиб ғозий бўладими ўзи билмайди. Лекин ўзини – ўзи портлатаётганлар аниқ биладики портлатгандан кейин ўлади.
Бу холат шахидлик даражаси эмас. Балки ўз жонига ўзи қасд қилиш ва бегонларнинг жонига тажоввуз қилишдир. Бундай шахслар шахидлик мартабасига эмас балки,  гунохкор дўззаҳий бандалар қаторига қўшилиши аниқ ва муқаррардур.
Аллоҳ таоло хадиси қудсийда баён қилади. “Бандам ўзини ўзи ўлдириб, мен унга берган умрга шукур қилмай, шошилди. Шунинг учун унга жаннатни абадий харом қилдим”  деган. Ўзини – ўзи ўлдириш бу ўз хаётини қасддан тўхтатишдур, шариат нуқтаий назаридан бу харакат қаттиқ қораланади.
Ўзини – ўзи ўлдириш “Шахидлик” – деб бахолаш айни адашиш, жиноятнинг ўзгинасидир. Ахмоқнинг нодон эканлигини  жуда доно киши ҳам унга тушунтира олмайди.
Этиқодга айланмаган ғояларнинг умри қисқа, бугуни бўлгани билан эртаси сароб бўлади.

Х.Абдуллаев
ЎМИ Хоразм вилояти вакили

Top
Разработано с JooMix.