ВЕРТУВАЛ ЎЙИНЛАР ВАСВАСАСИ

Маълумки инсон ўсмирлик пайтида вақтини ҳушкайфият билан ўтказишга харакат қилади.

Завқли кайфият умидида хар хил кўнгил очар ўйинларга берилади. Биламизки бугунги кун боласи ҳаётий ўйинлардан кўра компютер ўйинларини афзал кўради.
Албатта ўйин кулгуга ўчлик ҳар-бир ёшда бўлади. Ёшларнинг бу қизиқиш ва интилишларини ҳамма яхши билади.
Лекин бу қизиқишдан ўз мақсадлари йўлида фойдаланишга уринаётган кўринмас кучлар хам афсуски йўқ эмас.
Бугун вертувал олам ўйинлари асосан учта мақсадда ишлаб чиқилади.
Биринчиси-шунчаки кўнгилҳушлик ва вақтни ўтказиш учун.
Иккинчиси-мўмай даромад илинжида.
Учинчиси-сиёсий мақсадларда.
Аслида вақтни бемани ва бефойда нарсаларга сарфлаш динимизда исроф дейилади.
Албатта бу ўйинлар ичида ёшлар онгини ўстириш ақлини чархлаш ва тил ўргатишга хосланган фойдали ўйинлар ҳам бор лекин гуруч курмаксиз бўлмаганидек бу вертувал ўйинлар ичида инсонларнинг айниқса, ёшларнинг онгини захарлашга, иймон эътиқодидан айиришга, бузғунчилик ва бешафқатлини, беҳаёлини ўргатиб қўйишга қаратилган ва айнан шу нарсалар учун мосланган ўйинлар ҳам анчагина.
Мисоллар билан келтирадиган бўлсак:
Компьютерда соатлаб, кунлаб ўтириб, турли вертуал мукофотчаларни, ютуқларни “қўлга киритган” киши учун улар чинакамига қимматли маъно касб эта бошлайди. Бундай балл ва ютуқлар “содиқ” ўйинчилар орасида сотилади, харид қилинади. Бундай ишга эса пул аямай сарфланади. Масалан, “Ргожест Ентропиа” ўйинига муккасидан кетган австралиялик Дэвид Стор исмли талаба 35 минг АҚШ доллари эвазига виртуал орол сотиб олди. Бу оролда эски қалъа, бир қанча чўмилиш ва турли махлуқларни овлаш учун махсус жойлар бор. Лекин бу жойлар фақат тасаввурда, компьютер экранидагина, холос.
Жуда кўп ўйинлар одамларни, ҳайвонларни шафқатсизларча ўлдириш, қон тўкиш саҳналари асосига қурилган. Бундай аянчли лавҳалар нафақат ёшларнинг, ҳатто ёши катталарнинг онгига ҳам жуда кучли салбий таъсир кўрсатади. “СТА”, “Снайпер” ва “Қотил” каби ўйинларга берилганларнинг баъзилари кейинчалик ҳақиқий қотилга айланишгани фикримиз далилидир.
Энди эса бу ўйинлар оқибатида рўй берган нохуш холатларни келтириб ўтсак:
2002 йили америкалик Шон Вилли исмли 21 ёшли йигит ўзини ўзи пешонасидан отиб ўлдирди. Аниқланишича, у “ЕверҚуест” номли компьютер ўйинига муккасидан кетган экан. Унинг ўша ўйинда ютқазиб, йиғган баллари ва мукофотларидан ажралганига чидаёлмай, ўз жонига қасд қилгани маълум бўлди.

2004 йили Буюк Британияда 17 ёшли Уоррен Леблан 14 ёшли Стефан Пакирнинг жонига қасд қилди. Суд жараёнида айбланувчи “МапНипС компьютер ўйини таъсирига тушиб қолганини айтади.
Бундай мисоллар қаторига «Кўк кит»деб аталадиган ўйиннинг европа,осиё ва ҳатто бизга қўшни бўлган давлатларда ҳам кўпгина ўспирин ёшларни қурбон қилганини келтириб ўтишлик ҳам кифоя.
Muslim.uz сайтида келтирилган “Компьютер ўйинлари зарари аниқланди” деб номланган мақолада жумладан шундай дейилади:
Ноттингем (Буюк Британия) университетининг бир қатор тадқиқотчи олимлари томонидан олиб борилган изланиш ҳамда тажрибаларга кўра, компьютер ўйинларига муккасидан кетиш охир оқибат ёшларни чекиш ҳамда спиртли ичимлик истеъмол қилишга олиб бориши кузатилди.
Айниқса, Grand Theft Auto (GTA), Call of Duty: Black Ops II, Call of Duty: Modern Warfare 3 ҳамда Assassin’s Creed III каби компьютер ўйинларини мунтазам ўйнайдиган ёшлар билан бу ўйинларни ўйнамайдиган ёшлар ўртасида сўровнома олиб борилганда, бу ўйинларга ҳаддан берилган ёшларнинг аксарияти спиртли ичимлик ва тамаки маҳсулотлари истеъмол қилишлари аниқланди.
Бундай маълумотларни кўплаб келтиришимиз мумкин лекин асосийси ундан тўғри хулоса чиқариб, келажагимиз бўлган ёшларни илмга, маърифатга қизиқтириш.
Ветувал ўйинар ва интернет орқали кириб келаётган нотўғри ва бузғунчи ғоялар тасиридан асраш энг асосий бурчимизди.
Муҳтарам Президентимиз айтганларидек “Ўз болангни ўзинг асра” деган пурмаъно сўзларидан келиб қичиб, ўз боламизни яъни келажагимиз эгаларини ўзимиз асрашга масъулмиз.

Ш.Қўчқоров
Ҳазорасп тумани “Олти аълам бобо” масжиди имом-хатиби

Top
Разработано с JooMix.