ОГОҲЛИК ТИНЧЛИК ГАРОВИ

Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш йўлида илдамлаб бораётган мустақил Ўзбекистон тарихан жуда қисқа давр ичида улкан ютуқларга эришмоқда.

Мустақиллигимиз шарофати билан миллий маънавиятимиз ва қадриятларимиз қадрланиб миллий ўзлигимизга қайтдик. Тинчлик-осойишталик кундалик ҳаётимизнинг узвий қисмига айланди.
Айни пайтда осуда ҳаётимизни издан чиқаришга қаратилган ёвуз кучлар ҳам борлигини таъкидлаш лозим. Шу нуқтаи назардан қараганда, тинчликни қадрига етиш, уни асраб-авайлаш, бугунги куннинг кечиктириб бўлмас вазифаси бўлиб қолмоқда.
Биз юқорида таъкидлаб ўтган “Ёвуз кучлар”ни тинчликка рахна солаётган ҳар қандай кўринишдаги экстремистик рухдаги оқимларнинг харакатлари мисолида кўришимиз мумкин. Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Ўзингизни ўзингиз халокатга ташламанг”, деб огоҳлантиради. Бугунги куннинг халокати бу – бепарволик, оқ билан қорани танимаслик, тинчликни қадрига етмаслик, дўст билан душманни ажратмаслик, десак муболаға бўлмайди. Шундай доруломон кунларни қадрига етмаслик ношукрлик ҳисобланади. “Тинчлик – роҳат, уруш – офат” , “Тинчлик бўлса эл кўпаяр, уруш бўлса сел кўпаяр”, дейди доно халқимиз. Шундай бўлса-да, афсуски ҳаётимизда ҳали хануз беғамлик, лоқайдлик, содир бўлаётган ходисаларни кўриб кўрмасликка олиш каби иллатлар мавжудлигини, орамизда тинчлик ва осойишталикни таъминлашни фақат давлатнинг иши “бунинг менга даҳли йўқ” деб ўйлайдиганлар борлигини қайд этиш лозим. Машҳур адиблардан бири “Лоқайдлик дунёдаги энг кучли зилзила ва бўронлардан хам ёмон душмандир!” деб ёзган эди.
Шундай экан доимо огоҳ бўлиб, тинчликни асрайлик ва унинг қадрига етайлик.

А. Рахимов.
Хазорасп тумани “Сулаймон Боқирғоний” масжиди имом хатиби

Top
Разработано с JooMix.