ИСЛОМ ДИНИДА БУЗҒУНЧИЛАРГА МУНОСАБАТ

Ислом дини бузғунчилик, одамлар қалбига ваҳима, душманлик ва фитна уруғларини сочишни қаттиқ қоралайди.

Маълумки, сўнгги йилларда динни ўзларига ниқоб қилиб олган бир қанча оқимлар ва тоифалар пайдо бўлди. Улар ўз ғаразли мақсадларига етишиш ниятида бузғунчилик, бегунох одамлар ва ҳатто ёш болалар ва аёлларни қонини тўкишни, фуқаролар тинчлигини бузиб, халқ орасида фитна тарқатишни Исломнинг буйруғи деб бонг урмоқдалар.
Кейинги пайтларда ислом динини ёмонотлиқ қилишга қаратилган даъволар ичида, динимиз аҳкомларини асл мақсадидан бузиб кўрсатишга уринаётганлар ҳам бор.
Нотинч юртларда қанча-қанча тинч аҳоли, қариялар, аёллар, ёш болалар ўлими тўхтамаяпти. Натижада кундан кунга боқувчисини йўқотган оилалар,бева аёллар, етим болалар сони ортмоқда. Бир вақтлар дунё ва дин ривожига, тараққиётига улкан ҳисса қўшган, етук, забардаст олим ва алломалар истиқомат қилган, илм олган, туғилиб ўсган, илм маркази бўлган юртлар бугун харобага айланмоқда. Инсонлар яхши ниятлар ила ўз қўллари билан меҳнат қилиб, минг-минг машаққат билан қурган уй жойларини ташлаб, ўзга юртларда бошпанасиз оч наҳор, хору-зорликда яшашга мажбур бўлмоқдалар.
Ислом дини қабих, разил, зулм ва зўравонликка асло ижозат бермайди. Қуръони карим оятлари ва пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳадисларида бузғунчилик, хадданошишвазулмқаттиққораланган.Аллоҳтаоло Қуръони каримда шундай таъкидлайди: Албатта Аллоҳ тажовузкор бўлганларни ҳуш кўрмас. (Бақара 190-оят). Бузғунчилик хақида эса қуйидаги ояти каримада баён қилинган:
Ва Аллоҳ сенга берган нарса билан охиратни излагин, бу дунёда гинасибангниҳамунутма.Аллоҳ сенга яхшилик қилганидек сен ҳам яхшилик қил. Ер юзида бузғунчиликни излама. Албатта Аллоҳ бузғунчиларни суймас. (Қосос 77- оят).
Аллоҳ бузғунчиларни севмаслигини, бундай ҳаракатлар муборак динимиз таълимотига мутлақо зид эканини Қуръони карим оятлари, ҳадиси шарифлар ва уламоларнинг фикрларидан ҳам англаш мумкин. Аллоҳ инсонга “ақл” деган неъматни берди. Бу ақл билан инсон оқ-қорани, яхши-ёмонни ажратади. Шундай экан, бугун нега муқаддас динимиз қоралаган турли ёмон йўлларни кўра била туриб, айрим инсонлар бу йўлга кириб кетмоқда. Осонгина ватанини, динини, халқини сотмоқда. Бузғунчи, ғаламис кимсаларнинг ёлғон ваъдаларига, ёлғон сўзларига учмоқда.
Бугун айрим инсонларни, айниқса ёшларни бундай бегона ғоялар таъсирига тушиб қолиши, бузғунчи ва ғаламис кимсалар таъсири доирасига кириб қолиши ота-она, маҳалла-кўй, узтозлар ва бошқаларнинг етарлича эътибор қаратмаётгани, назорат қилмаётганида эмасмикан. Яқин-яқинларда ҳам, бир болага етти маҳалла ота-она, деган мақолга барча бирдек амал қилар эди. Бугунги кундачи, сен менга тегма, мен сенга тегмайман, деган нақлга кўпроқ амал қилиб қолмаяпмизми.
Пайғамбаримиз алайҳи салом ҳадисларида: «Ҳақиқий мўмин шундай кишики, унинг қўлидан ва тилидан мусулмонлар озор кўрмайди», дейилади. Ҳозирги кунда инсонларни туғилиб-ўсган ватанига нисбатан хиёнат қилишга ва мусулмонлар ўртасида ихтилоф ва бўлинишга тарғиб қилаётган бузғунчи оқимлар жуда кўп. Қуръони каримда бундай бузғунчи тоифалар хақида шундай дейилади:
Аллоҳ таолонинг: “Ўзларига очиқ баёнотлар келганидан кейин бўлиниб ихтилофга тушганларга ўхшаш бўлмаганлар, ана ўшаларга улуғ азоб бордир” (Оли Имрон 105 оят).
Динимизда тажовузкорлик, зўравонлик, ҳаддан ошиш қаттиқ қораланган. Аллоҳ таоло Қуръони каримда хитоб қилиб шундай дейди: «… Аллоҳнинг ризқидан еб ичингиз, Ер юзида бузғунчилик қилмангиз (дедик)» «Бақара сураси 60-оят» Шунингдек, ислом динида мўмин киши бошқа бировга заррача бўлса ҳам, озор бермасликка амр этилган. Аллоҳ таоло барчаларимизни тўғри йўлда бардавом бўлишлигимизни ўзи насиб айлаб, юртимизни турли хил бузғунчиларнинг хийлаларидан ўзи асрасин.

Маҳмудов Муродбек
Ҳазорасп тумани “Султон Санжар мозий”
масжиди имом-хатиби

Top
Разработано с JooMix.