ТЕРРОРИЗМ ХАВФЛИ ИЛЛАТ

Бугунги кунда диний экстремизм ва терроризм ҳозирги дунёнинг глобал муаммоси экани ҳеч кимга сир эмас. Шу сабабдан ҳам оламдаги барча маърифатпарвар кучлар қатори Ўзбекистонда ҳам унга қарши курашнинг турли кенг миқёсдаги фаолияти олиб борилмоқда. Лекин шунга қарамай бу борада яна нималарга аҳамият қаратиш лозим, деган савол ҳамиша ҳам долзарб. Шу сабабдан айрим масалаларга тўхталиб ўтишни жоиз деб топдик.

Батафсил...

ЖАХОЛАТГА ЧОРЛОВЧИ ҒОЯЛАРДАН ОГОХ БЎЛАЙЛИК

Бугунги кунда диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш жаҳон ҳамжамиятида долзарб масалага айланган. Юртимизда бегуноҳ кишиларнинг қони тўкилиши, обод жойлар вайрон бўлиши, аҳоли ўтасида ваҳима, парокандалик келиб чиқишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган. Зеро, Президентимиз томонидан асослаб берилган «Ғояга қарши фақат ғоя, фикрга қарши фақат фикр, жаҳолатга қарши фақат маърифат билан баҳсга киришиш, олишиш мумкин», — деган гаплар фикримиз далилидир.

Батафсил...

ОММАВИЙ МАДАНИЯТНИНГ ОФАТЛАРИ

Ҳозирги кунда бутун дунёда глобаллашув жараёнини ҳар томонлама чуқурлашуви ва ахборот технологияларининг такомиллашиб боргани сайин миллий маданият, миллий қадриятлар ва аъзалий анъаналарни сақлаб қолиш масаласи долзарб аҳамият касб этмоқда. Ер юзидаги ахборот алмашинуви мислсиз тезлашган ҳозирги глобализм шароитида, Ғарбдаги айрим «марказлар» бошқа давлатлар ва халқлар ўртасида Ғарб ҳаёти

Батафсил...

НОШУКРЛИК НЕЪМАТНИ КЕТКАЗАДИ

Шукри неъмат, неъматат афзун кунад

Куфри неъмат, азкафат берун кунад

Неъматларга шукроналик ризқингни кўпайтиради

Неъмаьларга ношукрлик эса ризқингни хам кетказади

(Саъдий)

Батафсил...

Вақт зиммамиздаги улкан ғаниматдир

Мусулмонларнинг энг гўзал сифатларидан бири вақтни қадрлаш бўлиши керак. Вақтни қадрлаш, ундан унумли фойдаланиш ақл устига бино қилинган динимизнинг талабидир.

Одатда ноннинг бутуни эмас, ушоғи кўп увол бўлади. Одамлар вақтинг ҳам сония ва дақиқаларини кўп исроф қиладилар, йилларни эмас.

Аммо соатлар, кунлар, хафталар, ойлар, йиллар ўша сониялар ва дақиқалардан ташкил топади-ку!

 

Батафсил...

ПРОЗЕЛИТИЗМНИНГ ЗАРАРЛИ ОҚИБАТЛАРИ

ХХ аср охирларига келиб, дунё жуғрофий-сиёсий харитасида юз берган катта ўзгаришлар, янги мустақил давлатларнинг пайдо бўлиши, миссионерлик ҳаракатининг бу ҳудудларда ҳам жонланишига туртки берди. Улар демократия ва озодликнинг соф ҳавосидан тўйиб-тўйиб нафас ола бошлаган халқлар, маънавий ҳаётига осонлик билан суқилиб кириб олишга, уларнинг кўп йиллар мобайнида озор топган, бўғилган, топталган ва вақтинча пайдо бўлган ғоявий бўшлиқдан фойдаланиб, ўзларининг зарарли ғояларини сингдиришга фаол ҳаракатлар бошланди.

Батафсил...

НИҚОБ ОРТИДАГИ ЖАХОЛАТ

Маълумки ислом дини инсонларни ҳидоятга эришишлари учун Аллоҳ таъоло тарфидан юборилган мукаммал диндир.
Динимизнинг асл мақсади инсон зотини икки дунёда саодатга эришиши учун яратган зотнинг розилигини топишдир.Эзгулик ,меҳр ва ғамхорлик динимизда асл мезонлардан ҳисобланади.
Афсуски айрим оқимлар тарафидан динимиз номидан ҳар хил ҳунрезликлар қилинмоқда.гуруҳларига жозибодор номларни қўйиб,диний эътиқоди хали шакилланиб улгурмаган ёшларни ўзларининг ғаразли мақсадлари билан йўғрилган бузуқ ақидалари билан алдашга ҳаракат қилмоқдалар.Бунинг оқибатида,ҳали дин ва эътиқод нималигини билмаган баъзи кишилар уларнинг домига тушуб қолмоқда.

Батафсил...

МИССОНЕРЛАР МАКСАДИ ФИТНАДИР

Миссионерлик (миссия-лотинча юбориш, топшириқ)-бирор динга эътиқод қилувчи халқлар орасида бошқа бир дини тарғиб қилиш демакдир. Миссионерлик асосан, христианликка хос бўлиб, бу харакат христианлик Византия имперасида давлат дини сифатида эълон қилиганидан эътиборан олиб борилади. Мазкур харакатнинг илк даврида христиан миссионерлари ўзларининг миссионерлик харакатларини Европа ва Яқин Шарқдаги кўп худоликка сиғиниб келган аҳолини якка худоликка тарқиб қилишдан иборат деб кўрсатганлар.
Кейинчалик бундай қарашлари эскирди, хусусан ҳозирги вақтда келиб, жаҳон аҳолисининг деярлик 80-90 фоизи ўз динига, аксарият ҳолларда якка худоликка эга бўлган даврда «Миссионерлик» ва айниқса, «прозелитизим» салбий бир ҳолатга айланиб қолди.

Батафсил...

МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК ВА ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК ТАРАҚҚИЁТ ОМИЛИ

Минг шукрки, юртимиз тинч ва хотиржам. Халқимиз осойишта умргузаронлик қилмоқда. Буларнинг барчаси эл орасидаги аҳиллик ва тотувликнинг омилларидан бири бағрикенглик тамойилидир.
Маълумки, бизнинг қадимий ва саховатли заминимизда, кўп асрлар давомида турли миллат ва элат, маданият ва дин вакиллари тинч-тотув яшаб келган. Меҳмондўстлик, эзгулик, қалб саховати ва том маънодаги бағрикенглик, бизнинг халқимизга доимо хос бўлган ва унинг менталитети асосини ташкил этади.
Бугун мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари бир оила фарзандларидек аҳил ва иноқ яшамоқда. Улар умумий уйимиз – Ўзбекистонимиз равнақи йўлида бирлашиб, барча соҳа ва тармоқларда фидокорона меҳнат қилмоқда, ривожланган бозор иқтисодиёти ва кучли фуқаролик жамиятига асосланган ҳуқуқий демократик давлат қуришга муносиб ҳисса қўшмоқда.

Батафсил...

ДИНИМИЗ СОФЛИГИНИ АСРАЙЛИК

Диёримиз мусулмонлари неча асрлардан бери Ислом дини кўрсатмаларига Имоми Аъзам Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит асос солган ҳанафий мазҳабига мувофиқ ҳолда амал қилиб келмоқдалар.
Бу мазҳабда барча фиқҳий масалалар аниқ ва равшан баён қилинган. Ҳуқуқий муаммолар ўз ечимини топган. Ҳар бир масалага, унинг нозик жиҳатларигача эътибор қилинган. Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит Қуръони каримни ёшлик давридаёқ тўлиқ ёд олдилар. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳадисларининг энг нозик қирраларигача пухта ўргандилар. Никоҳга оид жуда қийин ҳуқуқий муаммони ечганлари учун Имоми Аъзам, яъни Буюк Имом деган шарафли номга сазовор бўлдилар.

Батафсил...

ГЛОБАЛ ТАҲДИДЛАРНИНГ ХАВФ СОЛИШИ

Глобаллашув жараёнлари ва маънавий таҳдидлар фаслида дунёни тез суръатлар билан ўзгартираётган “глобаллашув” ҳодисасининг кўлами ва таъсири бугунги кунда кенгайиб, кучайиб бораётгани таъкидланади. “Шу маънода, глобаллашув — бу аввало ҳаёт суръатларининг беқиёс даражада тезлашуви демакдир”.
Ҳар қандай ижтимоий ҳодисанинг ижобий ва салбий томони бўлгани сингари, глобаллашув жараёни ҳам бундан мустасно эмас. Глобаллашув даврида давлатлар ва халқлар ўртасидаги интеграция ва ҳамкорлик алоқаларининг кучайиши, хорижий инвестициялар, капитал ва товарлар, ишчи кучининг эркин ҳаракати учун қулай имкониятлар вужудга келиши, кўплаб янги иш ўринларининг яратилиши, замонавий коммуникация ва ахборот технологияларининг, илм-фан ютуқларининг тезлик билан тарқалиши, турли қадриятларнинг умуминсоний негизда уйғунлашуви, цивилизациялараро мулоқотнинг янгича сифат касб этиши, экологик офатлар пайтида ўзаро ёрдам кўрсатиш имкониятларининг ортиши каби ижобий жиҳатларига эътибор қаратилади. Биринчи Президентимиз И.А.Каримов глобаллашув жараёнининг айни пайтда мафкуравий таъсир ўтказиш воситаси сифатида, турли сиёсий кучлар манфаатларига хизмат қилаётганини, ушбу жараён орқали миллий қадриятларимизга ёт ғоя ва қарашлар ёпирилиб кириб келаётганини, буларнинг барчаси қандай салбий оқибатларни келтириб чиқариши мумкинлигини ҳаётий мисоллар асосида ёритиб берган. Хусусан, бугунги кунда инсон маънавиятига йўналтирилган, бир қарашда арзимас бўлиб туюлган кичкина хабар ҳам, ахборот оламидаги глобаллашув шиддатидан куч олиб, кўзга кўринмайдиган, лекин зарарини ҳеч нарса билан қоплаб бўлмайдиган улкан зиён етказиши мумкин. Дарҳақиқат, ҳарбий, иқтисодий, сиёсий тазйиқни сезиш, кўриш, олдини олиш мумкин, аммо мафкуравий тазйиқни, унинг таъсири ва оқибатларини тезда илғаб олиш қийин. Шу маънода, биринчи Президентимиз И.А.Каримовнинг тобора кучайиб бораётган бундай хатарларга доимо сергак, огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшаш, лоқайдлик ва бепарволикка барҳам бериш ҳақидаги даъватлари ғоят муҳим аҳамият касб этган. Бундай таҳдидларга қарши ҳар томонлама чуқур ўйланган, пухта илмий асосда ташкил этилган, мунтазам ва узлуксиз тарзда олиб бориладиган маънавий тарбия билан жавоб бериш мумкин.

Батафсил...
Top
Разработано с JooMix.