Закот ҳисоблагич

“Закот” сўзи луғатда “поклаш”, “кўпайиш”, “ривожланиш”, “барака” каби маъноларни англатади. Зеро закот берган банданинг моли покланади. Закот бермаган кимсанинг молига бошқа ҳақдорларнинг насибаси аралашган мол сифатида нопок бўлиб туради. У қачон закотни адо қилса, молини поклаган бўлади. Қолаверса, закоти берилган молга барака киради. 

Шаръий истилоҳда закот махсус молдан, махсус қисмни махсус шахсга Аллоҳнинг розилиги учун беришдир. Закот молиявий ибодатдир. 

“Махсус  мол” деганда нисобга етган мол назарда тутилади. 

“Махсус қисм” деганда маълум молдан ҳақдорларга берилиши лозим бўлган қисм назарда тутилади. 

“Махсус шахс” закот олишга ҳақдор кишидир. 

Аллоҳ розилиги учун” лафзидан бу ибодат ихлос билан Аллоҳ розилигини истаб қилиниши кераклиги, риё ва шу каби иллатлар аралашиши билан банда ажр-савобдан маҳрум бўлиши тушунилади.

 Нақд пул & хазинагиздаги қолган энг кам пул миқдори  
 Закот
 
Top
Разработано с JooMix.