Сўнгги янгиликлар

МАҚОЛАЛАР

ФИТНАНИ УЙҒОТГАНЛАР ЛАЪНАТЛАНГАНДИР

XXI аср инсоният тарихида диний экстремизм ва терроризм каби иллатлар билан тарихда алоҳида ўрин эгаллади. Терроризмни бирор миллат ёки динга нисбат бериш мутлақо нотўғри. Зеро, терроризмни ҳеч қайси дин, ҳеч қайси миллат оқламайди. У кимнинг ва ниманинг номидан қилинишидан қатъий назар, уни амалга оширувчи шахс жавобгар ҳисобланиб, тегишли жазога маҳкумдир. Биз Аллоҳ таоло тарафидан Ер...

ИСЛОМ МУТААССИБЛИКНИ ҚОРАЛАЙДИ

Мутаассиблик - ўз эътиқоди тўғрилигига ўта қаттиқ ишониш, бошқа диний эътиқодларга муросасиз муносабатда бўлишдир. Инсоният тарихида мутаассибликдан ғаразли мақсадларда кўп фойдаланилган. Мутаассибликнинг пайдо бўлишига диний зиддиятлар, шунингдек, ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий муаммоларнинг ҳал қилинмагани ҳам сабаб бўлиши мумкин. Ислом дини мутаассибликка хайрихоҳлик билдирмайди. Аксинча, теран ўйлашга, бошқаларга нисбатан муросали бўлишга чақиради.

КЕЧИРИМЛИЛИК ОЛИЙ ҲИММАТ

КЕЧИРИМЛИЛИК ОЛИЙ ҲИММАТ

Яратганга беадад шукрлар бўлсинки, мустақиллигимизнинг 26 йиллигини халқимиз хамма жабҳаларга эришилаётган ютуқлар, юртимиз тинчлиги, дастурхонлар қут баракалиги билан кутиб олмоқдалар. Иқтисодий сохада кенг кўламли ислохотлар юртбошимиз томонларидан олиб борилиб, юртимизга катта миқдорда чет эл инвестициялари олиб кирилмоқда. Янгидан янги завод фабрикалар қурилиб ишга туширилмоқда. Бу нарса иқтисодимизни кўтариши билан биргаликда халқимизни иш билан таъминлашда кенг...

ЁШЛАРНИ ОИЛАВИЙ ҲАЁТГА ТАЙЁРЛАШ

Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш бугунги кунимизнинг энг долзарб масаласи десак, муболаға бўлмайди. Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш жуда ҳам шахсий, бошқаларга алоқаси йўқдек кўринади, аммо бу ҳаракат миллатимиз равнақига, халқимиз одобига, келажагига, насли-насабига путур етказишдан сақловчи омилдир. Келинг, тарихимизга, хар бир рисоладагидек оила ўз аждодлари тарихига назар солсин. Бундай оилаларда ўғил болаларга уларга хос фазилатлар жамият,...

ДИНИМИЗ АЁЛ КИШИНИ УЛУҒЛАЙДИ

Муҳтарам Президентимиз янги 2016 йилни “Соғлом она ва Соғлом бола” йили деб эълон қилдилар. Бунда жуда кўп маъно бор, зеро, инсоният буюк оналар ва улар орқали келадиган етук авлодларга ҳамиша муҳтождир. “Ёшларга таълим – тарбия борасида сўзлашдан, насиҳат қилишдан, уларни яхшиликка, эзгуликка чорлашдан чарчамайлик. Зеро, биргина ибратли сўз муваффақият қучган етук авлод етишиб чиқишига сабаб...

ЁШЛАР ТАРБИЯСИ ПОРЛОҚ КЕЛАЖАК МЕВАСИ

Маълумки, ёш авлод тарбияси ҳамма замонларда ҳам муҳим ва долзарб аҳамиятга эга бўлиб келган. Аммо биз яшаётган ХХI асрда бу масала ҳақиқатдан ҳам ҳаёт-мамот масаласига айланиб бормоқда.

“Тарбия қанча мукаммал бўлса, халқ шунча бахтли яшайди”-, дейди донишмандлар. Тарбия мукаммал бўлиши учун эса бу масалада бўшлиқ пайдо бўлишига мутлақо йўл қўйиб бўлмайди.

Ҳудудларда яшайдиган ёшлар зерикканидан нима қилишни билмасдан бемаза ишларга берилиши, безорилик, жиноят йўлига кириши, зарарли оқимларга кўшилиб кетиши мумкинлиги ҳаммани безовта қилади, албатта.

Ёшларни иш билан таьминлаш учун аввало улар ўртасида тадбиркорликни кенг ривожлантириш бу борада янги имкониятлар яратиш максадга мувофиқдир.

Бу борада Президентимиз Иқтисодиёт вазирлиги, Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси Қоракалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши вилоятлар ва Тошкент шаҳар хокимларига хар бир туман (шаҳар) марказида Ёшлар тадбиркорлик кластерларини ташкил этиш вазифаси топширилди.

Ана шу кластерлар фаолиятини йўлга қўйиш учун электр энергияси табиий газ сув ва транспорт коммуникацияси алоқа воситалари ва Интернетга уланиш имконияти мавжуд бўлган худудларда фойдаланилмай ётган давлат обьектлари ёш тадбиркорларга “ноль” қиймати билан ижарага берилади.

Хотин-қизлар қўмитаси фақат “Зулфиячи қизлар “ билан чекланиб қолмасдан юртимиздаги барча қизлар билан фаол иш олиб бориши лозимлиги, айниқса қизларимизнинг хуқуқ ва манфаатларини химоя қилиш истеъдод ва қобилиятини юзага чиқариш улар орасида хақиқий етакчиларни тарбиялаш ишларини янада кучайтириш кераклиги, бу борада президентимиз қизларимиз учун алоҳида бир нашр, янги журнал ташкил қилишни таклиф этди.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда китобхонлик савиясини мутолаа маданиятини юксалтиришга катта аҳамият берилаётгани сизларга маълум. Лекин кўплаб болаларимиз китобдан узоқлашиб кўп вақтини ижтимоий тармоқларда ўтказаётгани – бу ҳам бор гап.

Шу кунларда бу борадаги тадбирларЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги маьсуллигида амалга оширилмоқда. Аввало шуни таькидлаш керакки, энг устувор вазифалардан бири сифатида “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонун хамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг маьрузалари мазмун моҳиятини ёшлар ўртасида кенг тарғиб этиш назарда тутилгани айниқса эътиборга молик.

Шу сабабли тарғибот гурухлари шакллантирилди, маьруза матнлари ва слайдлар тайёрланди. Энг муҳими тарғибот гуруҳлари аьзолари хар бир ёшнинг қалбига етиб боришни мақсад қилган. Сир эмаски никох ёши тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш, носоғлом ғоялар таъсирига тушиб қолиш ҳолатлари ҳали ҳамон учраб турибди.

Бунинг олдини олиш учун эса аввало ёшлар билан учрашиб бу каби ҳолатларнинг аянчли оқибатларини тушунтиришимиз лозим.

Шуларни ҳисобга олиб дастурда қизлар ўртасида тарғибот тадбирларини ўтказишга алоҳида эьтибор қаратилаган.

Бу борадаги саъй ҳаракатларга Адлия вазирлиги Хотин – қизлар қўмитаси, Республика Маьнавият тарғибот ва “Оила” илмий – амалий марказлари, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди, Ички ишлар, Олий ва ўрта махсус таьлим, Халк таьлими вазирликлари, Дин ишлари бўйича қўмитаси бош қош бўлмоқда. Масалан юкоридаги вазирлик ва идоралар

ҳамкорлигида “Келин ва қайнона муносабати”, “Бахт совға қилинмайди унга эришилади”, “Оила ва никох – муқаддас” ва “Эрта никоҳ – саломатлик ва оила заволи” каби номдаги рисола ҳамда кўлланмалар ишлаб чиқилиб нашрга тайёрланди. Дастур асосида “Ватан келажаги сенинг қўлингда!” шиори остида “Ҳоким ва ёшлар” учрашувлари хам ўтказилмоқда.

Бу ўз навбатида жойларда амалга оширилаётган сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотларнинг мазмун моҳиятини ёшларга тушунтириш, уларни ушбу жараёнларга кенг жалб этиш имкониятини кенгайтирмоқда. Ҳозирга қадар 100 га яқин ана шундай учрашув ташкил этилган бўлиб уларда салкам 19 мингдан ортиқ йигит қиз қатнашган.

Умуман олганда вояга етмаган шахсларнинг ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар ва маьмурий ҳуқуқбузарликлар содир этишларининг олдини олишга, юртимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларда ёшларнинг фаоллигини таьминлашга, юксак маьнавиятли мустақил ва эркин фикрлайдиган замонавий илм фан ютуқларини пухта ўзлаштирган соғлом эьтиқодли ҳар томонлама баркамол авлодни вояга етказишга давлат сиёсати даражасида эьтибор қаратилмоқда.

А.Бобоев

Шовот туман “Ваянган бобо” масжиди имом-хатиби

Top
Разработано с JooMix.