Сўнгги янгиликлар

МАҚОЛАЛАР

ФИТНАНИ УЙҒОТГАНЛАР ЛАЪНАТЛАНГАНДИР

XXI аср инсоният тарихида диний экстремизм ва терроризм каби иллатлар билан тарихда алоҳида ўрин эгаллади. Терроризмни бирор миллат ёки динга нисбат бериш мутлақо нотўғри. Зеро, терроризмни ҳеч қайси дин, ҳеч қайси миллат оқламайди. У кимнинг ва ниманинг номидан қилинишидан қатъий назар, уни амалга оширувчи шахс жавобгар ҳисобланиб, тегишли жазога маҳкумдир. Биз Аллоҳ таоло тарафидан Ер...

ИСЛОМ МУТААССИБЛИКНИ ҚОРАЛАЙДИ

Мутаассиблик - ўз эътиқоди тўғрилигига ўта қаттиқ ишониш, бошқа диний эътиқодларга муросасиз муносабатда бўлишдир. Инсоният тарихида мутаассибликдан ғаразли мақсадларда кўп фойдаланилган. Мутаассибликнинг пайдо бўлишига диний зиддиятлар, шунингдек, ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий муаммоларнинг ҳал қилинмагани ҳам сабаб бўлиши мумкин. Ислом дини мутаассибликка хайрихоҳлик билдирмайди. Аксинча, теран ўйлашга, бошқаларга нисбатан муросали бўлишга чақиради.

КЕЧИРИМЛИЛИК ОЛИЙ ҲИММАТ

КЕЧИРИМЛИЛИК ОЛИЙ ҲИММАТ

Яратганга беадад шукрлар бўлсинки, мустақиллигимизнинг 26 йиллигини халқимиз хамма жабҳаларга эришилаётган ютуқлар, юртимиз тинчлиги, дастурхонлар қут баракалиги билан кутиб олмоқдалар. Иқтисодий сохада кенг кўламли ислохотлар юртбошимиз томонларидан олиб борилиб, юртимизга катта миқдорда чет эл инвестициялари олиб кирилмоқда. Янгидан янги завод фабрикалар қурилиб ишга туширилмоқда. Бу нарса иқтисодимизни кўтариши билан биргаликда халқимизни иш билан таъминлашда кенг...

ЁШЛАРНИ ОИЛАВИЙ ҲАЁТГА ТАЙЁРЛАШ

Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш бугунги кунимизнинг энг долзарб масаласи десак, муболаға бўлмайди. Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш жуда ҳам шахсий, бошқаларга алоқаси йўқдек кўринади, аммо бу ҳаракат миллатимиз равнақига, халқимиз одобига, келажагига, насли-насабига путур етказишдан сақловчи омилдир. Келинг, тарихимизга, хар бир рисоладагидек оила ўз аждодлари тарихига назар солсин. Бундай оилаларда ўғил болаларга уларга хос фазилатлар жамият,...

ДИНИМИЗ АЁЛ КИШИНИ УЛУҒЛАЙДИ

Муҳтарам Президентимиз янги 2016 йилни “Соғлом она ва Соғлом бола” йили деб эълон қилдилар. Бунда жуда кўп маъно бор, зеро, инсоният буюк оналар ва улар орқали келадиган етук авлодларга ҳамиша муҳтождир. “Ёшларга таълим – тарбия борасида сўзлашдан, насиҳат қилишдан, уларни яхшиликка, эзгуликка чорлашдан чарчамайлик. Зеро, биргина ибратли сўз муваффақият қучган етук авлод етишиб чиқишига сабаб...

ТИНЧЛИК БЕБАҲО НЕЪМАТ

Тинчлик ва хотиржамлик Аллоҳ таолонинг буюк илоҳий неъматларидан биридир. Барча эзгу ишлар рўёбга чиқишининг боиси ҳам осойишталикдир. Тинчлик-барча халқларнинг азалий орзуси бўлиб келган. У инсонпарвар ва бағрикенг халқимизнинг тили ва дилидан мустаҳкам жой олган энг олий қадрият ҳисобланади. Бу неъмат бебаҳо экани ислом дини манбаларида ҳам такрор – такрор айтилган. Хусусан, Қуръони каримнинг 50 дан зиёд суралардаги юздан ортиқ оятларида мусулмонлар тинчлик, эзгулик ва бағрикенгликка чақирилган. Қуръони каримда Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

“…Аллоҳнинг ризқидан еб-ичингиз, Ер юзида бузғунчилик қилмангиз!”. (Бақара, 60), деб таъкидланган.

Ҳадиси шарифларда ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейди: “Тинчлик ва хотиржамлик икки улуғ неъматдирки, бундан кўп одамлар маҳрумдирлар” – дея инсонларни тинчликнинг қадрига етишга, ўзаро аҳил-иноқ яшашга даъват этади. Ислом дини тинчлик тушунчасини ўзининг бош ғояси ва муҳим шиорига айлантиригани бежиз эмас, албатта. Шунингдек, доно халқимизнинг “Қўшнинг тинч – сен тинч”, “Тинчлигинг – ҳурлигинг” каби мақолларида ҳам тинчлик қанчалик бебаҳо неъмат экани айтилади.

Дунёда ҳаётнинг бир маромда давом этиши, халқнинг Ҳақ таоло буюрган ишларини мукаммал ва хотиржам адо этишлари учун тинчлик ва осойишталик лозим. Яратган Парвардигор Қуръони каримда ана шу тинчликни сақлаш ва қадрлаш вазифасини инсон зиммасига юклаб, Ислом дини тинчликка тарғиб қилишини, шайтоний йўлларга эргашмаслик лозимлигини таъкидлайди,

Ҳар куни уч маҳал дастурхон атрофида жам бўламиз. Юзимизга фотиҳа тортишдан аввал “тинчлик ҳотиржамлик бер!” деб яратгандан умид қиламиз. Кимдир бу калимани астойдил юракдан айтади. Кимдир бепарво пичирлайди. Ҳудо эса “мажҳул қалбнинг дуосини қаул қилмаслиги” тўғрисида ҳадиси шариф ворид бўлган. Шунинг учун биринчи айтар сўзим шу: Азизлар дуони чин дилдан қилайлик, тинчлик-омонликнинг бардавом бўлишини залил бўлиб, хор бўлиб сўрайлик. Шояд дуоларимиз ижобат бўлса…

Иккинчи истагим қуйидагича: энди фақатгина яратгандан сўраб, амалий ҳаракатдан тўҳтаб қолмайлик. Айтайлик оиламиз, қўни-қўшнимиз, маҳалламизда нотинч оила бордир. Уларнинг масаласига бепарво бўлмайлик. Икки-уч мўйсафид шу хонадонга чиқиб астойдил, чин юракдан маслахат берайлик. Оила бузулмасин ахир бир эр-хотиннинг ажралишидан икки қондош душманга айланиб қолиши ҳеч гап эмас.

Яна бир тилагимиз шуки, ҳар бир ақли расо инсон ўзини мактаб, лицей, маҳаллага астойдил хизматкор деб билсин. Ёшлар тарбияси, улар комиллигига оз бўлсада ҳисса қўшсин. Маҳалла йиғини, ота-оналар мажлислари ҳамонки кўнгилдагидай ўтмаяпти, келганлар келяпти, келмаганлар эса ундан кўп.

Маҳаллада янги оила қурилар экан,ҳар бир инсон унинг равнақи учун ўзини даҳлдор сезсин.кимдир “олтин тоғ”ни ваъда қилаётганлар сўзига мойил бўлаётган экан, уни бу йўлдан қайтарайлик. Ҳар бир йигит-қиз ўзининг ўсмирлик, яратувчилик қуч-қувватини фақат Ўзбекистонимиз учун сарфласин. Шундайлар ҳам борки, улар умр бўйи Россияда, Қозоғистонда… ҳуддики олий юртларда пул топиш осондай аммо вақти соати ўтиб саломатлигини йўқотиб, ўғил-қизларига юк бўлиб қолаётганлар қанча… бахтсиз тасодифми, ёки кўролмасликми, касалиданми вафот этиб келаётганлар қанчадан қанча…

Яна юртбошимиз сўзларини келтираман: “Биз учун, юртимиз учун тинчлик ва осойишталик ҳамма нарсадан қадрлидир”.

Қ.Ниязов.

Хонқа туман “Халифаи Худайқули эшон бобо” масжид ходими.

Top
Разработано с JooMix.