Сўнгги янгиликлар

Мақолалар

ИСЛОМДА БУЗҒУНЧИЛАРГА МУНОСАБАТ

Барчамизга маълумки, муқаддас динимиз инсонларни эзгуликка ва яхшиликка чақиради.Бузғунчилик ва фасод ишлардан қайтаради. Динимизнинг асосий тамойилларидан бири ҳам шудир.

Аммо афсуски кейинги пайтларда ислом динини ёмонотлиқ қилишликка қаратилган даъволар ичида динимиз аҳкомларини асл мақсадидан бузиб кўрсатишга уринаётганлар ҳам бор.

Ислом дини қабих, разил, зулм ва зўравонликка асло ижозат бермайди. Қуръони карим оятлари ва пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳадисларида бузғунчилик, хаддан ошиш ва зулм қаттиқ қораланган.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай таъкидлайди:

Албатта Аллоҳ тажовузкор бўлганларни ҳуш кўрмас. (Бақара 190-оят)

Бузғунчилик хақида эса қуйидаги ояти каримада баён қилинган:

Ва Аллоҳ сенга берган нарса билан охиратни излагин, бу дунёдаги насибангни ҳам унутма.Аллоҳ сенга яхшилик қилганидек сен ҳам яхшилик қил. Ер юзида бузғунчиликни излама. Албатта Аллоҳ бузғунчиларни суймас(Қосос 77- оят)

Яна бир ояти каримада:

Албтта Алоҳ адолатга, эзгу ишларга ва қариндошларга яхшилик қилишга буюради ҳамда бузғунчилик ,ёвуз ишлар ва зулмдан қайтаради. (Наҳл 91- оят)

Аллоҳ таъоло ерни хайрли ишлар қилиш учун таёрлаб қўйганини баён қилиб шундай дейди:

Ерни Аллоҳ (хайрли ишларга) яроқли қилиб қўйгандан кейин (унда) бузғунчилик қилмангиз(Аъроф 56-оят)

Пайғамбаримиз алайҳи салом ҳадисларида: «Ҳақиқий мўмин шундай кишики, унинг қўлидан ва тилидан мусулмонлар озор кўрмайди», дейилади. Ҳозирги кунда инсонларни туғилиб-ўсган ватанига нисбатан хиёнат қилишга ва мусулмонларни ўртасида ихтилоф ва бўлинишга тарғиб қилаётган бузғунчи оқимлар жуда кўп. Қуръони каримда бундай бузғунчи тоифалар хақида шундай дейилади:

Аллоҳ таолонинг: “Ўзларига очиқ баёнотлар келганидан кейин бўлиниб ихтилофга тушганларга ўхшаш бўлмаганлар, ана ўшаларга улуғ азоб бордир” (Оли Имрон 105 оят).

Бундай тўғри йўлдан адашган тоифалардан халқимизни айниқса ёшларимизни огох этиш хар биримизнинг вазифамиздир.

Бунинг учун динимизнинг ҳаётбахш тамойилларини тўғри тушунтириб беришимиз лозим.

Имом бухорий хазратларининг кўплаб асарлари ичидан агар биргина «Ал адаб ал муфрад» китобларидаги Пайғамбаримизнинг муборак ҳадисларини тўғри ва ҳаққоний тушунтириб бера олсак ёшларимизнинг тўғри йўлни танлашларига етарли асос бўла олади.

Президентимиз буюк ота -боболаримизнинг бизга қолдирган меросини ўрганишга ва ислом динининг асл мақсад ва мохиятини халқимизга тушунтириб бериш масаласини бежиз кўндаланг қўяётганлари йўқ. Ёшларимизга динимиз ахкомларини тўғри тушунтириб беришда юртимизда ўтган алломаларнинг ақида, фиқҳ, мантиқ ва ҳадис хақида битилган асарлари жуда ката ўрни бордир албатта.

Искандаров Қаҳрамон.

Боғот тумани «Абдол бобо» масжиди имом хатиби.

Top
Разработано с JooMix.