Сўнгги янгиликлар

Мақолалар

ВАТАН ТИНЧЛИГИГА БАРЧАМИЗ ДАХЛДОРМИЗ

Тинчликнинг энг катта неъматлардан экани ҳаммамизга маълум. Унинг қадрига етмоқ, уни асраб авайламоқ бизнинг зиммамиздаги бурчимиздир.

Аллоҳ таъоло қуръони каримда Иброҳим алайҳи салом ҳам тинчликни сўраб дуо қилгани ҳақида шундай дейди:

Эслaнг: Ибрoҳим: “Эй, Рaббим, бу (Мaккa)ни тинчлик шaҳри қилгин вa унинг aҳoлисидaн Aллoҳгa вa oxирaт кунигa ишoнувчилaргa (турли) мeвaлaрдaн ризқ қилиб бeргин” (Бақара;126)

Харим ан-Наимдан Ҳажжож ибн Юсуф сўради: “Неъмат нима?”. У: “Тинчлик, чунки мен хавфсираган кишининг ҳаётдан манфаатланганини кўрмадим”, деб жавоб берди.

Бу неъмат ўта қадрли неъмат бўлганлиги сабабли Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг бир неча оятларида бандаларига бу неъматни миннат қилиб зикр қилади: “Улaр ўзлaрининг aтрoфлaридaги oдaмлaр қирғингa учрaб тургaн бир пaйтдa, биз (Мaккaни) oсoйиштa ҳaрaм қилиб қўйгaнимизни кўрмaдилaрми?!” Анкабут сураси 67 оят.

Қурайш сурасида ҳам Аллоҳ таоло Макка аҳлига берган икки катта неъматини эслатади: “Мaнa шу уй(кaъбa)нинг пaрвaрдигoригa ибoдaт қилсинлaр! зeрo, (У) улaрни oчликдaн (қутқaриб) тaoмлaнтирди вa xaвф (вa xaтaр)дaн xoтиржaм қилди.” (Қурайш;3-4)

Тинчлик неъмати – инсоният уни сақлашлик учун хоҳ қимматли бўлсин, хоҳ арзон бўлсин барча нарсасини, ақл-заковат, мол-дунё ва куч-қувватини сарфлашига ҳақли бўлган улкан неъматдир!

Яна бир оятда эса шундай дейилган:

Агар шукр қилсангиз ва имон келтирсангиз, Аллоҳ сизларни азоблаб нима ҳам қилади?! Аллоҳ шукрни қабул этувчи ва билувчи зотдир.” (Нисо;147)

Демак иймон ва шукр тинч ҳаёт учун асосий омиллардандир. Бу неъматни сақлашни истасак, доим тинч ва хотиржам ҳаёт кечирайлик десак, Раббимизга иймон келтириб, ана шу иймоннинг тақозосида ҳаёт кечирайлик. Раббимиздан келган эслатма ва насиҳатларни унутмайлик. Акс ҳолда Аллоҳ таоло огоҳлантириб айтадики:

Неъматларга шукр қилиш ҳам тинчликни сақловчи омиллардандир.

Aллoҳ бир шaҳaрни (яъни, Мaккaни) мисoл кeлтирур: у тинч, сoкин (шaҳaр) эди, ҳaр тoмoндaн ризқи кeнгу мўл кeлиб турaр эди. Бaс, у (aҳoлиси) Aллoҳнинг нeъмaтигa нoшукрлик қилгaч, Aллoҳ унгa (aҳoлисигa) бу “ҳунaрлaри” сaбaбли oчлик вa xaвф либoси (бaлoси)ни тoтдириб қўйди”. Наҳл-112

Демак, тинчлик бардавом бўлиши учун биздан талаб қилинадиган нарса ушбу неъматга шукр келтириш экан. Агар бу неъматга шукр қилинмаса, Аллоҳ таоло бунинг ўрнига хавф-хатарни алмаштириб қўяди, бундан Аллоҳнинг ўзи асрасин!

Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Ҳаммангиз Аллоҳнинг «арқони»ни (Қуръонини) маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг. Ва Аллоҳнинг сизларга берган неъматини ёдда тутинглар…”, деган. Оли Имрон сураси 103-оят

Аллоҳ таъолонинг шу амрига мувофиқ жамиятимизнинг хар бир кишиси бизга берилган энг ката неъматлардан бири тинчликни қадрлаб ёдда тутиши лозим.

Ҳотиржамлигимизни асраш учун хар ким ўз масъулятини яхши билмоғи ва шунга амал қилмоғи керак.

   Жамиятимиз аъзолари бир бирлари ва уларни яратган зот ўрталаридаги ҳақ ҳуқуқларга риоя қилсалар, ота она ўз вазифасини сидқидилдан адо этса, фарзанд ҳам ўз масъулятини сезса, қолаверса ҳар бир киши ватан олдидаги бурчини хис этса ва шунга амал қилиб яшаса тинчлик неъматини асрашда ўз масъулятини бажараётган бўлади.

 

Р.Эрназаров

Боғот тумани бош имом хатиби

Top
Разработано с JooMix.