Сўнгги янгиликлар

МАҚОЛАЛАР

ФИТНАНИ УЙҒОТГАНЛАР ЛАЪНАТЛАНГАНДИР

XXI аср инсоният тарихида диний экстремизм ва терроризм каби иллатлар билан тарихда алоҳида ўрин эгаллади. Терроризмни бирор миллат ёки динга нисбат бериш мутлақо нотўғри. Зеро, терроризмни ҳеч қайси дин, ҳеч қайси миллат оқламайди. У кимнинг ва ниманинг номидан қилинишидан қатъий назар, уни амалга оширувчи шахс жавобгар ҳисобланиб, тегишли жазога маҳкумдир. Биз Аллоҳ таоло тарафидан Ер...

ИСЛОМ МУТААССИБЛИКНИ ҚОРАЛАЙДИ

Мутаассиблик - ўз эътиқоди тўғрилигига ўта қаттиқ ишониш, бошқа диний эътиқодларга муросасиз муносабатда бўлишдир. Инсоният тарихида мутаассибликдан ғаразли мақсадларда кўп фойдаланилган. Мутаассибликнинг пайдо бўлишига диний зиддиятлар, шунингдек, ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий муаммоларнинг ҳал қилинмагани ҳам сабаб бўлиши мумкин. Ислом дини мутаассибликка хайрихоҳлик билдирмайди. Аксинча, теран ўйлашга, бошқаларга нисбатан муросали бўлишга чақиради.

КЕЧИРИМЛИЛИК ОЛИЙ ҲИММАТ

КЕЧИРИМЛИЛИК ОЛИЙ ҲИММАТ

Яратганга беадад шукрлар бўлсинки, мустақиллигимизнинг 26 йиллигини халқимиз хамма жабҳаларга эришилаётган ютуқлар, юртимиз тинчлиги, дастурхонлар қут баракалиги билан кутиб олмоқдалар. Иқтисодий сохада кенг кўламли ислохотлар юртбошимиз томонларидан олиб борилиб, юртимизга катта миқдорда чет эл инвестициялари олиб кирилмоқда. Янгидан янги завод фабрикалар қурилиб ишга туширилмоқда. Бу нарса иқтисодимизни кўтариши билан биргаликда халқимизни иш билан таъминлашда кенг...

ЁШЛАРНИ ОИЛАВИЙ ҲАЁТГА ТАЙЁРЛАШ

Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш бугунги кунимизнинг энг долзарб масаласи десак, муболаға бўлмайди. Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш жуда ҳам шахсий, бошқаларга алоқаси йўқдек кўринади, аммо бу ҳаракат миллатимиз равнақига, халқимиз одобига, келажагига, насли-насабига путур етказишдан сақловчи омилдир. Келинг, тарихимизга, хар бир рисоладагидек оила ўз аждодлари тарихига назар солсин. Бундай оилаларда ўғил болаларга уларга хос фазилатлар жамият,...

ДИНИМИЗ АЁЛ КИШИНИ УЛУҒЛАЙДИ

Муҳтарам Президентимиз янги 2016 йилни “Соғлом она ва Соғлом бола” йили деб эълон қилдилар. Бунда жуда кўп маъно бор, зеро, инсоният буюк оналар ва улар орқали келадиган етук авлодларга ҳамиша муҳтождир. “Ёшларга таълим – тарбия борасида сўзлашдан, насиҳат қилишдан, уларни яхшиликка, эзгуликка чорлашдан чарчамайлик. Зеро, биргина ибратли сўз муваффақият қучган етук авлод етишиб чиқишига сабаб...

ЧИРОЙЛИ ХУЛҚ ИНСОН ЗИЙНАТИ

Инсон яхши хулқлар ила безаниши зарурдир, чунки хулқ ақлнинг ташқи сурати ҳисобланади. Лекин ҳамма ҳам яхши хулқли бўлишга интилавермайди. Айрим одамлар яхши хулқ эгаси бўлиш учун яхши илм олиши керак, деб ҳисоблайдилар. Ваҳоланки, Пайғамбаримиз (с.а.в) ҳаётларига назар ташласак ваҳий келиб, пайғамбар бўлишидан олдин илмсиз, аммо гўзал хулқда у Зотга ҳеч ким тенглаша олмаган. Илм олиш ва яхши хулқ эгаллаш масаласида айтамизки, илмли одамларнинг барчалари ҳам яхши хулқ эгаси бўлавермайди. Ёки аксинча, илмсиз одамларнинг барчаси ёмон хулқли эмас. Пайғамбаримиз (с.а.в): “Сизларнинг яхшиларингиз ахлоқи яхши бўлганларингиздир”, дедилар. Шунинг учун ҳам гўзал сифатларга етишган-у, лекин ўқимаган одам билан суҳбат қуриш, ёмон хулқли қўрс бир олим билан ҳамсухбат бўлишдан кўра яхшироқдир. Шоир айтади:

Барча ишда хулқи хуш яхши эрур,

Хулқи хуш одамни эл иззат қилур.

Фузайл ибн Иёз: Хулқи ёмон обиднинг ҳамроҳ бўлганидан кўра, менга хулқи гўзал фожир кишининг ҳамроҳ бўлгани яхшироқдир, деганлар. Аллоҳ таоло Қуръони каримда Пайғамбаримиз (а.с)нинг гўзал хулқларини мадҳ қилиб, ибрат сифатида биз умматларини ҳам шунга буюриб: “Албатта, сиз (Муҳаммад с.а.в) буюк хулқ узрадирсиз”, дейди. У Зот (с.а.в) ҳар намоз олдидан “Эй Аллоҳ, мени гўзал ахлоққа ҳидоят қил сендан ўзга мени чиройли хулққа ҳидоят қилмас, эй Аллоҳ ёмон хулқни мендан узоқлаштир, чунки сендан ўзга буни қила олмас”, дея дуо қилардилар. Бундан кўриниб турибдики, инсон ҳаёти давомида хулқини чиройли қилишга катта аҳамият бериши лозим экан.

Хулоса ўрнида қуйидаги ҳадиси шарифни келтиришни лозим топдик: “Гўзал хулқ кишининг бўйнидаги Аллоҳ таолонинг розилигидан бўлган халқадир. У ҳалқа раҳмат занжирларига уланган. Раҳмат занжирлари эса жаннат эшиги халқасига туташгандир. Бас, Эй, Одамлар! Хулқларингизни гўзаллаштиринглар!”.

А.Бобожонов.

Гурлан тумани Усмон Саидбобо масжиди имом хатиби

Top
Разработано с JooMix.