Сўнгги янгиликлар

МАҚОЛАЛАР

ФИТНАНИ УЙҒОТГАНЛАР ЛАЪНАТЛАНГАНДИР

XXI аср инсоният тарихида диний экстремизм ва терроризм каби иллатлар билан тарихда алоҳида ўрин эгаллади. Терроризмни бирор миллат ёки динга нисбат бериш мутлақо нотўғри. Зеро, терроризмни ҳеч қайси дин, ҳеч қайси миллат оқламайди. У кимнинг ва ниманинг номидан қилинишидан қатъий назар, уни амалга оширувчи шахс жавобгар ҳисобланиб, тегишли жазога маҳкумдир. Биз Аллоҳ таоло тарафидан Ер...

ИСЛОМ МУТААССИБЛИКНИ ҚОРАЛАЙДИ

Мутаассиблик - ўз эътиқоди тўғрилигига ўта қаттиқ ишониш, бошқа диний эътиқодларга муросасиз муносабатда бўлишдир. Инсоният тарихида мутаассибликдан ғаразли мақсадларда кўп фойдаланилган. Мутаассибликнинг пайдо бўлишига диний зиддиятлар, шунингдек, ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий муаммоларнинг ҳал қилинмагани ҳам сабаб бўлиши мумкин. Ислом дини мутаассибликка хайрихоҳлик билдирмайди. Аксинча, теран ўйлашга, бошқаларга нисбатан муросали бўлишга чақиради.

КЕЧИРИМЛИЛИК ОЛИЙ ҲИММАТ

КЕЧИРИМЛИЛИК ОЛИЙ ҲИММАТ

Яратганга беадад шукрлар бўлсинки, мустақиллигимизнинг 26 йиллигини халқимиз хамма жабҳаларга эришилаётган ютуқлар, юртимиз тинчлиги, дастурхонлар қут баракалиги билан кутиб олмоқдалар. Иқтисодий сохада кенг кўламли ислохотлар юртбошимиз томонларидан олиб борилиб, юртимизга катта миқдорда чет эл инвестициялари олиб кирилмоқда. Янгидан янги завод фабрикалар қурилиб ишга туширилмоқда. Бу нарса иқтисодимизни кўтариши билан биргаликда халқимизни иш билан таъминлашда кенг...

ЁШЛАРНИ ОИЛАВИЙ ҲАЁТГА ТАЙЁРЛАШ

Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш бугунги кунимизнинг энг долзарб масаласи десак, муболаға бўлмайди. Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш жуда ҳам шахсий, бошқаларга алоқаси йўқдек кўринади, аммо бу ҳаракат миллатимиз равнақига, халқимиз одобига, келажагига, насли-насабига путур етказишдан сақловчи омилдир. Келинг, тарихимизга, хар бир рисоладагидек оила ўз аждодлари тарихига назар солсин. Бундай оилаларда ўғил болаларга уларга хос фазилатлар жамият,...

ДИНИМИЗ АЁЛ КИШИНИ УЛУҒЛАЙДИ

Муҳтарам Президентимиз янги 2016 йилни “Соғлом она ва Соғлом бола” йили деб эълон қилдилар. Бунда жуда кўп маъно бор, зеро, инсоният буюк оналар ва улар орқали келадиган етук авлодларга ҳамиша муҳтождир. “Ёшларга таълим – тарбия борасида сўзлашдан, насиҳат қилишдан, уларни яхшиликка, эзгуликка чорлашдан чарчамайлик. Зеро, биргина ибратли сўз муваффақият қучган етук авлод етишиб чиқишига сабаб...

СОҒЛОМ ЭЪТИҚОДДАН АДАШМАЙЛИК

Бугунги кунда дунёнинг айрим минтақаларида рўй бераётган қонли низолар, диний ва этник муҳорабалар аслида қайсидир ёвуз кучларнинг манфаатларига хизмат қилаётгани жаҳон афкор оммасини ташвишга солмоқда. Диний экстремистик оқимларнинг номаёндалари ўзларининг пуч ғоялари, ширин ваъдалари билан, айрим ёшларни ўз сафларига тортишга, улардан қонли низоларда тирик қурол сифатида фойдаланишаётгани ҳам ҳеч кимга сир эмас. Афсуски, ана шу ақидапарастларнинг пуч ғояларига алданиб ўзга юртларда қурол кўтариб юрган юртдошларимиз ҳам бор.

Ушбу ҳақиқатни эътироф қилган ҳолда террорчилик, ақидапарастлик, турли радикал экстремизтик оқимларнинг хуружларидан ёшларимизни асраш ҳар биримизнинг вазифамиз ва бурчимиздир. Маълумки, ёвуз кучлар онги ҳали тўла шаклланмаган ёшларимизни интернет сайтлари орқали ўзларига жалб қилишга ҳаракат қилишади. Ёшлар ташқи таъсирга тез берилувчанлиги туфайли беихтиёр ҳаёт йўлида адашишлари мумкин. Янада тўғрироғи ана шундай ёшларда суст эътиқод туфайли бўшлиқ ҳосил бўлади. Бу бўшлиқни ёт ғоялар, ғаразли мақсадлар билан тўлдириш осон.

Эътиқод- арабча сўз бўлиб, тилимизда ишонч деган маънони билдиради. Демак, кишининг ишончини қозониб, уни ўзгартира олдингизми уни ҳар қандай йўлга бошлаш мумкин. Натижада у ҳатто энг ёвуз ғояларга мойил бўлиб, шу ақидаларнинг чизган чизиғидан чиқа олмай қолади.

Биз ота-оналар аввало ўз фарзандларимизни мустаҳкам эътиқодли кишилар бўлиб етишишлари учун, уларга ҳали бешикдалигидаёқ яхши тарбия бермоғимиз керак. Минг йиллардан буён шаклланган, аждодларимиздан меърос қадриятларни англатиб бориш, бу ишни фақат сўзда эмас амалда бажариш орқали фарзандларимиз онгига сингдириш, уларнинг келажакда мустаҳкам эътиқодли кишилар бўлиб етишишлари учун пойдевор вазифасини ўтайди. Ёшликда бола онги, дунёқарашида қўйилган ҳар бир тамал тош ана шу пойдеворнинг бир умр сустлашмаслигига хизмат қилади.

Эътиқоди мустаҳкам кишини ҳеч қачон ўзи танлаган йўлдан чалғитиб бўлмайди. Демак, эътиқодимиз ҳаётимизнинг асоси, пойдевори экан уни тўғри шакиллантиришга илтилишимиз керак. Уни турли бузуқ ақидалар, бидъат-хурофотлардан холи сақлашимиз орқали фозил инсон бўла оламиз. Чин – фозил инсон иродасини ҳеч нарса букаолмайди, уни ўз ортидан эргаштира олмайди. Муҳтарам юртбошимиз айтганларидек: “Ёт ғоялардан фақат ўзимиз

ҳимояланиш билан чекланиб қолмай, одамларга ҳам ҳақиқатни етказиш керак” деган сўзлари ҳар биримиз учун кундалик ишимиз шиори бўлмоғи керак.

М.Юсупов

Боғот тумани “Тавал бобо” масжиди имом ноиби

Top
Разработано с JooMix.