Сўнгги янгиликлар

МАҚОЛАЛАР

ФИТНАНИ УЙҒОТГАНЛАР ЛАЪНАТЛАНГАНДИР

XXI аср инсоният тарихида диний экстремизм ва терроризм каби иллатлар билан тарихда алоҳида ўрин эгаллади. Терроризмни бирор миллат ёки динга нисбат бериш мутлақо нотўғри. Зеро, терроризмни ҳеч қайси дин, ҳеч қайси миллат оқламайди. У кимнинг ва ниманинг номидан қилинишидан қатъий назар, уни амалга оширувчи шахс жавобгар ҳисобланиб, тегишли жазога маҳкумдир. Биз Аллоҳ таоло тарафидан Ер...

ИСЛОМ МУТААССИБЛИКНИ ҚОРАЛАЙДИ

Мутаассиблик - ўз эътиқоди тўғрилигига ўта қаттиқ ишониш, бошқа диний эътиқодларга муросасиз муносабатда бўлишдир. Инсоният тарихида мутаассибликдан ғаразли мақсадларда кўп фойдаланилган. Мутаассибликнинг пайдо бўлишига диний зиддиятлар, шунингдек, ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий муаммоларнинг ҳал қилинмагани ҳам сабаб бўлиши мумкин. Ислом дини мутаассибликка хайрихоҳлик билдирмайди. Аксинча, теран ўйлашга, бошқаларга нисбатан муросали бўлишга чақиради.

КЕЧИРИМЛИЛИК ОЛИЙ ҲИММАТ

КЕЧИРИМЛИЛИК ОЛИЙ ҲИММАТ

Яратганга беадад шукрлар бўлсинки, мустақиллигимизнинг 26 йиллигини халқимиз хамма жабҳаларга эришилаётган ютуқлар, юртимиз тинчлиги, дастурхонлар қут баракалиги билан кутиб олмоқдалар. Иқтисодий сохада кенг кўламли ислохотлар юртбошимиз томонларидан олиб борилиб, юртимизга катта миқдорда чет эл инвестициялари олиб кирилмоқда. Янгидан янги завод фабрикалар қурилиб ишга туширилмоқда. Бу нарса иқтисодимизни кўтариши билан биргаликда халқимизни иш билан таъминлашда кенг...

ЁШЛАРНИ ОИЛАВИЙ ҲАЁТГА ТАЙЁРЛАШ

Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш бугунги кунимизнинг энг долзарб масаласи десак, муболаға бўлмайди. Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш жуда ҳам шахсий, бошқаларга алоқаси йўқдек кўринади, аммо бу ҳаракат миллатимиз равнақига, халқимиз одобига, келажагига, насли-насабига путур етказишдан сақловчи омилдир. Келинг, тарихимизга, хар бир рисоладагидек оила ўз аждодлари тарихига назар солсин. Бундай оилаларда ўғил болаларга уларга хос фазилатлар жамият,...

ДИНИМИЗ АЁЛ КИШИНИ УЛУҒЛАЙДИ

Муҳтарам Президентимиз янги 2016 йилни “Соғлом она ва Соғлом бола” йили деб эълон қилдилар. Бунда жуда кўп маъно бор, зеро, инсоният буюк оналар ва улар орқали келадиган етук авлодларга ҳамиша муҳтождир. “Ёшларга таълим – тарбия борасида сўзлашдан, насиҳат қилишдан, уларни яхшиликка, эзгуликка чорлашдан чарчамайлик. Зеро, биргина ибратли сўз муваффақият қучган етук авлод етишиб чиқишига сабаб...

МАЪНАВИЯТИМИЗГА ТАҲДИД КЕЛАЖАГИМИЗГА ТАҲДИД

Кейинги пайтларда жамиятимизнинг маънавиятига тахдид қиладиган омиллар кўпайиб бормоқда. Ана шундай маънавий тахдидлардан бири миссионерликдир.

Миссионерлик, бирор динга эътиқод қилувчи халқлар орасида бошқа бир динни тарғиб қилишни англатади. Бугунги кунда миссионерлик фаолияти билан шуғулланувчи секта вакиллари соф диний ғояларни эмас, балки сиёсий мақсадларни кўзлаган ҳолда фаолият олиб боришмоқда. Дунё бўйлаб фаолиятини кенг ёйишга интилаётган миссионер ташкилотларнинг мақсадини икки – иқтисодий ва сиёсий гуруҳга бўлиш мумкин.

Миссионерлар ўз мақсадига эришиш учун бир қанча усулларни ишлаб чиққанлар. Улар кўпроқ аҳолининг ёшроқ қатламини қамраб олишга ҳаракат қилишади. Жумладан:

– Ёшларга чет тилларини, компьютерда ишлашни ўргатиш баҳонасида ўқув курслари очиш ва мазкур жойларда ўз динига тарғиб қилиш, хорижга ўқишга, ишга ёки чет эл фуқароси билан оила қуриш учун жўнатиш баҳонасидан фойдаланиш, ўсмирларни черков қошидаги ёзги оромгоҳларга жалб қилиш ва шу ерда таъсир ўтказиш;

– Нодавлат-нотижорат ташкилотлар сифатида инсонпарварлик ёрдами (пул, дори-дармон, кийим-бош, озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатиш) кўрсатиш ниқоби остида миссионерлик ҳаракатларини олиб бориш, маҳаллий тилда ўз ғояларига тўлиб-тошган газета-журналларни нашр этиш ва аҳоли ичида тарқатиш;

– Бепул тиббий ёрдам марказларида беморлар ичида тарғибот ўтказиш йўли билан одамлар орасига киришга уринишади.

Миссионерлар дунё бўйича демократик қадриятлар, инсон ҳуқуқлари устувор аҳамият касб этиб бораётганидан ҳам ўз манфаатлари йўлида усталик билан фойдаланишмоқда. Жумладан, уларнинг фаолияти қайси давлатда тақиқланса, гўёки инсон ҳуқуқлари поймол этилаётгани ҳақида жар солишади. Эътиқод эркинлиги бошқаларни ўз динига алдов ёки зўрлик йўли билан киритиш ҳуқуқини бермайди. Республикамизда “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, “Бир диний конфессиядаги диндорларни бошқасига киритишга қаратилган хатти-ҳаракатлар (прозелитизм), шунингдек, бошқа ҳар қандай миссионерлик фаолияти ман этилади. Ушбу қоиданинг бузилишига айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка тортиладилар”.

Биз бугун бундай маънавий тахдидларнинг олдини олмасак келажакда жамиятимиз, ватинимиз ва динимизга улкан хатар бўладиган гуруҳлар пайдо бўлади. Бундай манқурт кимсалардан ўзининг ғаразли мақсадида учинчи тараф фойдаланиб қолади.

Бундай тахдидларга қарши бизлар ўз ғоямиз ва ўз юксак маънавиятимиз билан курашишимиз керак. Азиз ватандошлар! Келажагимиз камоли бўлган ёшларимизни ва ватанимизни бундай хуружлардан сақлайлик. Тоингки, юртимизнинг тинчлиги ва осойишталиги абадий бўлсин.

А.Бобоев Шовот тумани “Ваянган бобо”

масжиди имом-хатиби

Top
Разработано с JooMix.