Сўнгги янгиликлар

МАҚОЛАЛАР

ФИТНАНИ УЙҒОТГАНЛАР ЛАЪНАТЛАНГАНДИР

XXI аср инсоният тарихида диний экстремизм ва терроризм каби иллатлар билан тарихда алоҳида ўрин эгаллади. Терроризмни бирор миллат ёки динга нисбат бериш мутлақо нотўғри. Зеро, терроризмни ҳеч қайси дин, ҳеч қайси миллат оқламайди. У кимнинг ва ниманинг номидан қилинишидан қатъий назар, уни амалга оширувчи шахс жавобгар ҳисобланиб, тегишли жазога маҳкумдир. Биз Аллоҳ таоло тарафидан Ер...

ИСЛОМ МУТААССИБЛИКНИ ҚОРАЛАЙДИ

Мутаассиблик - ўз эътиқоди тўғрилигига ўта қаттиқ ишониш, бошқа диний эътиқодларга муросасиз муносабатда бўлишдир. Инсоният тарихида мутаассибликдан ғаразли мақсадларда кўп фойдаланилган. Мутаассибликнинг пайдо бўлишига диний зиддиятлар, шунингдек, ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий муаммоларнинг ҳал қилинмагани ҳам сабаб бўлиши мумкин. Ислом дини мутаассибликка хайрихоҳлик билдирмайди. Аксинча, теран ўйлашга, бошқаларга нисбатан муросали бўлишга чақиради.

КЕЧИРИМЛИЛИК ОЛИЙ ҲИММАТ

КЕЧИРИМЛИЛИК ОЛИЙ ҲИММАТ

Яратганга беадад шукрлар бўлсинки, мустақиллигимизнинг 26 йиллигини халқимиз хамма жабҳаларга эришилаётган ютуқлар, юртимиз тинчлиги, дастурхонлар қут баракалиги билан кутиб олмоқдалар. Иқтисодий сохада кенг кўламли ислохотлар юртбошимиз томонларидан олиб борилиб, юртимизга катта миқдорда чет эл инвестициялари олиб кирилмоқда. Янгидан янги завод фабрикалар қурилиб ишга туширилмоқда. Бу нарса иқтисодимизни кўтариши билан биргаликда халқимизни иш билан таъминлашда кенг...

ЁШЛАРНИ ОИЛАВИЙ ҲАЁТГА ТАЙЁРЛАШ

Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш бугунги кунимизнинг энг долзарб масаласи десак, муболаға бўлмайди. Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш жуда ҳам шахсий, бошқаларга алоқаси йўқдек кўринади, аммо бу ҳаракат миллатимиз равнақига, халқимиз одобига, келажагига, насли-насабига путур етказишдан сақловчи омилдир. Келинг, тарихимизга, хар бир рисоладагидек оила ўз аждодлари тарихига назар солсин. Бундай оилаларда ўғил болаларга уларга хос фазилатлар жамият,...

ДИНИМИЗ АЁЛ КИШИНИ УЛУҒЛАЙДИ

Муҳтарам Президентимиз янги 2016 йилни “Соғлом она ва Соғлом бола” йили деб эълон қилдилар. Бунда жуда кўп маъно бор, зеро, инсоният буюк оналар ва улар орқали келадиган етук авлодларга ҳамиша муҳтождир. “Ёшларга таълим – тарбия борасида сўзлашдан, насиҳат қилишдан, уларни яхшиликка, эзгуликка чорлашдан чарчамайлик. Зеро, биргина ибратли сўз муваффақият қучган етук авлод етишиб чиқишига сабаб...

МЎЪТАБАР ТУШУНЧАЛАРНИ ҒАРАЗЛИ МАҚСАДЛАРДА ТАЛҚИН ЭТИШНИНГ ЗАРАРЛАРИ

Ўзини-ўзи ўлдириш бу – шахс томонидан ҳаётий фаолиятини қасддан тўхтатишликдир. Шариат нуқтаи-назаридан бу ҳаракат қаттиқ қораланиб, Парвардигор томонидан берилган ҳаётга тажовуз қилишдек гуноҳи кабира ҳисобланади.

Аллоҳ таоло Қуръони карим “Нисо” сурасининг 93-оятида қуйидагича марҳамат қилади: “Ким қасддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннам бўлиб, ўша жойда абадий қолажак. Ва у Аллоҳнинг ғазаби ва лаънатига дучор бўлган, Аллоҳ унинг учун улуғ азобни тайёрлаб қўйгандир”.

Ҳадиси шарифда Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ўзини бирор нарса сабабидан ўлдирган шахс, албатта жаҳаннамда абадий, доимий азобланади”, – деганлар (Имом Бухорий ривояти).

“Шаҳид” атамаси ислом динида “ҳозир, гувоҳ, ўз билганлари ҳақида хабар берувчи” маъноларини ифодалайди. Шунингдек, “Шаҳид” Аллоҳ таолонинг исмларидан бири бўлиб, “гувоҳлиги ишончли, ҳар доим ҳозир бўлувчи Зот” деган маъноларни англатади. “Шаҳид” лафзи умумий тарзда Аллоҳнинг йўлида ҳалок бўлган шахсга нисбатан ишлатилади. Уламолар уни ҳақиқий ва ҳукмий шаҳидга ажратган.

“Ҳақиқий шаҳид”-Аллоҳ йўлида ҳалок бўлиб, унга кўра, бу шахс қабр азобидан омонда бўлиб, жаннатга тушиши кафолатланган, шунинг учун ҳам у дафн этишидан олдин ювилмайди. Ушбу тоифадаги шахснинг ҳаётлик вақтидаги қилган барча гуноҳлари кечирилади, жаннатда Аллоҳ ҳузурида баланд мартабага эришади.

“Ҳукмий шаҳид” эса ҳадисларда таъкидланишича, ғайритабиий ўлим топган (инсон, ҳайвон томонидан ўлдирилган, табиий офат, оғир юқумли ва ички касалликлар, заҳарланиш ёки ҳаж вақтида вафот этган, сувда чўккан, том босган ва бошқ.) барча кишилардир. Ҳанафий уламолар боғий, йўлтўсар ёки қотиллар томонидан бирор оғир ёки тиғли асбоб билан ўлдирилган мусулмонларни ҳам унинг таркибига киритганлар.

Шунингдек, мусулмон шахс ўлдирилишига кўра, дунё шаҳидлиги, охират шаҳидлигига ажратилади.

Дунё шаҳидлиги – инсоннинг дунёвий мақсади (обрўси ёки ном қолдириш каби шон-шараф) йўлида жанг қилиб, ҳалок бўлиши тушунилади. Бундай одам ҳақиқий маънодаги шаҳид бўлмайди, балки риёкор мунофиқ ҳисобланади. Баъзан унга нисбатан юзаки хукмда шаҳидлик муомаласи қилинса-да, аслида нияти сабабли иқоб қилинади.

Охират шаҳидлиги – душман билан бўлган жангда дини, ватани, эътиқоди, миллати ва аҳли оиласининг ҳимояси учун ҳалок бўлган шахслар киритилган. Бунда дунёвий мақсадлар ният қилинмаган ва холис Аллоҳ учун амалга оширилган бўлиши лозим.

Юқорида таъкидланганидек, шаҳид – бир шахс томонидан ўлдирилган мусулмонга нисбатан ишлатилади. Кишининг ўзини-ўзи ўлдириши, гарчи нияти дин йўлида деб эълон қилинса-да, барча ўринларда шаҳидлик ҳисобланмай “ўз жонига суиқасд” қилиш деб баҳоланади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким ўзини тоғдан ташласа ва ўзини ўлдирса, у жаҳаннам ўтида абадий, доимий йиқилиб азобланади. Кимки заҳар

ичиб, ўзига суиқасд қилса, жаҳаннам ўтида қўлидаги заҳарни ичиб абадий, доимий азобланади. Ким ўзини темир билан ўлдирса, жаҳаннам ўтида темирини қорнига уриб абадий, доимий азобланади” (Имом Бухорий ривояти).

Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам ўз жонига қасд қилишни қаттиқ қоралаб, ҳаёт аталмиш улуғ неъматнинг қадрига етиш лозимлиги ва кишиларни бундай ҳаракатлардан батамом қайтариш мақсадида ўзини ўлдирган шахснинг жанозасини ўқимаган. Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳу айтади: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига ўткир тиғ билан ўз жонига суиқасд қилган киши олиб келинди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам унга жаноза намозини ўқимадилар” (Имом Муслим ривояти).

Ҳозирда “ўз-ўзини ўлдириш” тушунчаси шаҳидлик билан баъзи гуруҳ ёки шахслар томонидан қориштирилган ҳолда талқин қилинмоқда. Аслида бу ҳаракатлар ҳам шахснинг ўз ҳаётига тажовуз қилиши бўлиб Қуръон ва Суннага кўра ўз жонига суиқасд қилиш ҳисобланади. Мазкур “кучлар” томонидан ўз ҳаракатларини оқлаш мақсадида келтирган барча далиллар ислом уламолари томонидан қораланган ва асоссиз деб топилган. Бунинг икки асосий сабаби бор:

биринчидан, қарши томоннинг орасига кирган киши ўзини ўлдирмайди, балки олишувда душман уни ўлдириши мумкин (ёки душман ичидаги курашда омон қолиши эҳтимоли ҳам мавжуд).

Иккинчидан, душман ичига кириш жанг вақтида бўлади. Тинч аҳолини ичига уруш бўлмаган вақтда кириб ўзини портлатиш айнан қаттиқ қораланган ва оқлаб бўлмас гуноҳдир.

Шунингдек, яна кўплаб манбаларда ислом фақиҳлари томонидан мусулмон шахснинг тинч-осойишта ҳаётда ўз ўзини ўлдириш у ёқда турсин, ўзига ўлим тилашлик ҳам қоралангани, душман билан бўлган курашларда эса имкон қадар ўзининг ўлдирилишига имкон бермаслиги лозимлиги таъкидланади. Имом Қуртубий Қуръони карим “Нисо”сурасидаги: “Бир-бирларингизни ўлдирмангиз!”, – ҳақида фикр билдириб, унда инсонлар бир-бирларини ўлдиришликлардан қайтарилган бўлса ҳам, шахснинг ўз жонига қасд қилишини ўз ичига олади”, – дейди.

Бугунги кунда мавжуд замонавий фатволарда ҳам “Нисо” сурасининг мазкур 29-ояти асос қилиниб ўзи ёки бошқа шахсни ўлдиришлик исломда қатъий ман этилгани таъкидланади. Унга кўра бир кимса душман ичида ўзини портлатса, биринчи навбатда, ўзи ўлади, қилган иши очиқдан-очиқ ўзини ўлдиришлик ҳисобланади. Қолаверса, бегуноҳ инсонлар қони тўкилади. Ноҳақ қон тўккан кимса эса дўзахга тушиши Қуръон оятларида очиқ билдирилган. Айниқса, мазкур фатволарда ўз Ватани ҳудудида амалга оширилган “шаҳидлик” – ҳудкушлик амалиёти кечириб бўлмас жиноят эканлиги ва бу – ислом ҳамда миллатдошларига нисбатан содир этилган энг катта хиёнат бўлиши, мазкур амалиётларда ўлган кимса шаҳид бўлмаслиги ва уни шаҳид деб номлаш ҳам мумкин эмаслиги маълум қилинган.

Сўзимиз хулосасида эътиборимизни ушбу ҳадисга қаратсак мақсадга мувофиқ бўлар эди: “Кимки қасддан бир бегуноҳ кишини ўлдирса, худди бутун инсониятни ўлдиргандек гуноҳ орттиради, кимки бир инсонни ҳаётга қайтарса, худди бутун инсониятни ҳаётга қайтаргандек савобга эга бўлади”.

Аллоҳ барчамизни Ўзининг тўғри йўлидан адаштирмасин!

Атажанов Иззат

Ҳазорасп тумани “Султон Хубби” масжиди имом-хатиби

Top
Разработано с JooMix.