Сўнгги янгиликлар

МАҚОЛАЛАР

ФИТНАНИ УЙҒОТГАНЛАР ЛАЪНАТЛАНГАНДИР

XXI аср инсоният тарихида диний экстремизм ва терроризм каби иллатлар билан тарихда алоҳида ўрин эгаллади. Терроризмни бирор миллат ёки динга нисбат бериш мутлақо нотўғри. Зеро, терроризмни ҳеч қайси дин, ҳеч қайси миллат оқламайди. У кимнинг ва ниманинг номидан қилинишидан қатъий назар, уни амалга оширувчи шахс жавобгар ҳисобланиб, тегишли жазога маҳкумдир. Биз Аллоҳ таоло тарафидан Ер...

ИСЛОМ МУТААССИБЛИКНИ ҚОРАЛАЙДИ

Мутаассиблик - ўз эътиқоди тўғрилигига ўта қаттиқ ишониш, бошқа диний эътиқодларга муросасиз муносабатда бўлишдир. Инсоният тарихида мутаассибликдан ғаразли мақсадларда кўп фойдаланилган. Мутаассибликнинг пайдо бўлишига диний зиддиятлар, шунингдек, ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий муаммоларнинг ҳал қилинмагани ҳам сабаб бўлиши мумкин. Ислом дини мутаассибликка хайрихоҳлик билдирмайди. Аксинча, теран ўйлашга, бошқаларга нисбатан муросали бўлишга чақиради.

КЕЧИРИМЛИЛИК ОЛИЙ ҲИММАТ

КЕЧИРИМЛИЛИК ОЛИЙ ҲИММАТ

Яратганга беадад шукрлар бўлсинки, мустақиллигимизнинг 26 йиллигини халқимиз хамма жабҳаларга эришилаётган ютуқлар, юртимиз тинчлиги, дастурхонлар қут баракалиги билан кутиб олмоқдалар. Иқтисодий сохада кенг кўламли ислохотлар юртбошимиз томонларидан олиб борилиб, юртимизга катта миқдорда чет эл инвестициялари олиб кирилмоқда. Янгидан янги завод фабрикалар қурилиб ишга туширилмоқда. Бу нарса иқтисодимизни кўтариши билан биргаликда халқимизни иш билан таъминлашда кенг...

ЁШЛАРНИ ОИЛАВИЙ ҲАЁТГА ТАЙЁРЛАШ

Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш бугунги кунимизнинг энг долзарб масаласи десак, муболаға бўлмайди. Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш жуда ҳам шахсий, бошқаларга алоқаси йўқдек кўринади, аммо бу ҳаракат миллатимиз равнақига, халқимиз одобига, келажагига, насли-насабига путур етказишдан сақловчи омилдир. Келинг, тарихимизга, хар бир рисоладагидек оила ўз аждодлари тарихига назар солсин. Бундай оилаларда ўғил болаларга уларга хос фазилатлар жамият,...

ДИНИМИЗ АЁЛ КИШИНИ УЛУҒЛАЙДИ

Муҳтарам Президентимиз янги 2016 йилни “Соғлом она ва Соғлом бола” йили деб эълон қилдилар. Бунда жуда кўп маъно бор, зеро, инсоният буюк оналар ва улар орқали келадиган етук авлодларга ҳамиша муҳтождир. “Ёшларга таълим – тарбия борасида сўзлашдан, насиҳат қилишдан, уларни яхшиликка, эзгуликка чорлашдан чарчамайлик. Зеро, биргина ибратли сўз муваффақият қучган етук авлод етишиб чиқишига сабаб...

ТАДБИРЛАР САМАРА БЕРМОҚДА

Мамлакатимизда барча жабҳада эришилаётган ютуқ ҳамда муваффақиятларда, энг аввало, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. Зеро, бундай заминдан файз-барака аримайди, одамлар ўртасида меҳр-оқибат, хайру саховат ҳамда ўзаро ҳурмат қарор топади, уларнинг эртанги кунга ишончи янада мустаҳкамланади. Ушбу оддий ҳаёт ҳақиқатидан келиб чиқиб, республикамизда улуғ неъматни асраб-авайлашга алоҳида эътибор қаратиб келинаяпти.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ҳафтанинг пайшанба куни ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни сифатида эълон қилиниб, унинг доирасида кўплаб чора-тадбирлар кўрилаётгани, асосийси, жойларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олди олинаётгани, фуқароларнинг ҳуқуқий онги тобора юксалаётгани мазкур тадбирлар жамият ҳаётида нечоғли муҳим аҳамиятга эга эканлигини кўрсатиб турибди. Уларга жалб этилган ҳуқуқ-тартибот идоралари, давлат ҳамда жамоат ташкилот-лари вакиллари томонидан кенг кўламдаги тушунтириш ишлари олиб борилаётир.

Ички ишлар органлари, хусусан, профилактика инспекторлари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари, имом-хатиблар ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилганлиги, айниқса, диққатга сазовор. Эндиликда хонадонларга бориб, узоқ муддат хорижга кетган ҳамда яшаш манзилига қайтиб келган фуқаролар, уларнинг оила аъзолари билан тегишли тартибда тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Шу билан бирга, тадбирлар доирасида корхона, ташкилот, муассаса ҳамда маҳаллаларда тушунтириш ишлари изчил олиб борилиши туфайли ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик ҳолатлари сезиларли даражада камайишига эришилмоқда. Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ҳамда академик лицейларда ўқиш даврида ўқувчилар давомати ўрганилгани, ўқув машғулотларига сабабсиз қатнашмаётган, мунтазам дарс қолдираётган ёшлар аниқланиб, тегишли чоралар белгиланаётгани ўз самарасини бераяпти.

Аҳоли саводхонлиги ўсгани сайин уларда маънавий-маърифий тадбирларига бўлган хоҳиш ҳамда қизиқиш ортиб бораётганлиги ҳам диққатга сазовор. Ушбу тадбирларда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастуридан келиб чиққан ҳолда, аҳоли орасига чуқур кириб бориб, улар дардига қулоқ тутиш, керак бўлса, муаммоларини жойида ҳал этишга эътибор қаратилмоқда.

Ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноятчилик ҳолатларининг келиб чиқиш сабаблари, маҳаллалардаги нотинч оилаларда барқарор муҳит ўрнатиш, жиноятга мойил шахсларни соғлом турмуш тарзига йўналтириш каби жуда долзарб масалалар кенг аҳоли вакиллари иштирокида муҳокама қилинди.

Эътиборлиси, тадбирлар доирасида рўёбга чиқарилаётган ишлар ўз самарасини бера бошлади. Аммо бугунги тезкор замонда шунинг ўзи билан кифояланиш мумкин эмас. Зеро, Ватан тинчлиги ва осойишталиги улуғ неъмат экан, уни асраб-авайлаш ҳамда мустаҳкамлаш барчамизнинг бурчимиздир.

А.Бобожонов

Гурлан тумани «Усмон Саид бобо» масжиди

имом-хатиби

Top
Разработано с JooMix.