Сўнгги янгиликлар

МАҚОЛАЛАР

ФИТНАНИ УЙҒОТГАНЛАР ЛАЪНАТЛАНГАНДИР

XXI аср инсоният тарихида диний экстремизм ва терроризм каби иллатлар билан тарихда алоҳида ўрин эгаллади. Терроризмни бирор миллат ёки динга нисбат бериш мутлақо нотўғри. Зеро, терроризмни ҳеч қайси дин, ҳеч қайси миллат оқламайди. У кимнинг ва ниманинг номидан қилинишидан қатъий назар, уни амалга оширувчи шахс жавобгар ҳисобланиб, тегишли жазога маҳкумдир. Биз Аллоҳ таоло тарафидан Ер...

ИСЛОМ МУТААССИБЛИКНИ ҚОРАЛАЙДИ

Мутаассиблик - ўз эътиқоди тўғрилигига ўта қаттиқ ишониш, бошқа диний эътиқодларга муросасиз муносабатда бўлишдир. Инсоният тарихида мутаассибликдан ғаразли мақсадларда кўп фойдаланилган. Мутаассибликнинг пайдо бўлишига диний зиддиятлар, шунингдек, ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий муаммоларнинг ҳал қилинмагани ҳам сабаб бўлиши мумкин. Ислом дини мутаассибликка хайрихоҳлик билдирмайди. Аксинча, теран ўйлашга, бошқаларга нисбатан муросали бўлишга чақиради.

КЕЧИРИМЛИЛИК ОЛИЙ ҲИММАТ

КЕЧИРИМЛИЛИК ОЛИЙ ҲИММАТ

Яратганга беадад шукрлар бўлсинки, мустақиллигимизнинг 26 йиллигини халқимиз хамма жабҳаларга эришилаётган ютуқлар, юртимиз тинчлиги, дастурхонлар қут баракалиги билан кутиб олмоқдалар. Иқтисодий сохада кенг кўламли ислохотлар юртбошимиз томонларидан олиб борилиб, юртимизга катта миқдорда чет эл инвестициялари олиб кирилмоқда. Янгидан янги завод фабрикалар қурилиб ишга туширилмоқда. Бу нарса иқтисодимизни кўтариши билан биргаликда халқимизни иш билан таъминлашда кенг...

ЁШЛАРНИ ОИЛАВИЙ ҲАЁТГА ТАЙЁРЛАШ

Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш бугунги кунимизнинг энг долзарб масаласи десак, муболаға бўлмайди. Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш жуда ҳам шахсий, бошқаларга алоқаси йўқдек кўринади, аммо бу ҳаракат миллатимиз равнақига, халқимиз одобига, келажагига, насли-насабига путур етказишдан сақловчи омилдир. Келинг, тарихимизга, хар бир рисоладагидек оила ўз аждодлари тарихига назар солсин. Бундай оилаларда ўғил болаларга уларга хос фазилатлар жамият,...

ДИНИМИЗ АЁЛ КИШИНИ УЛУҒЛАЙДИ

Муҳтарам Президентимиз янги 2016 йилни “Соғлом она ва Соғлом бола” йили деб эълон қилдилар. Бунда жуда кўп маъно бор, зеро, инсоният буюк оналар ва улар орқали келадиган етук авлодларга ҳамиша муҳтождир. “Ёшларга таълим – тарбия борасида сўзлашдан, насиҳат қилишдан, уларни яхшиликка, эзгуликка чорлашдан чарчамайлик. Зеро, биргина ибратли сўз муваффақият қучган етук авлод етишиб чиқишига сабаб...

ТИНЧЛИК ВА БАРҚАРОРЛИК-МАМЛАКАТИМИЗ ТАРАҚҚИЁТИ ВА ХАЛҚИМИЗ ФАРОВОНЛИГИ АСОСИДИР

Мамлакатимиз мустақиллик йилларида биз орзу қилгандек, хатто илғор давлатлар ҳам хавас қиладиган натижаларга эришмоқда. Нуфузли халқаро ташкилотлар, статистика қўмиталари ва экспертлар юртимизда амалга оширилаётган ислохотлар самараларини, иқтисодиёт, таълим, соғлиқни сақлаш каби кўплаб сохаларда қўлга киритилаётган мислсиз ютуқларимизни юксак бахоламоқда.

Яқинда «Эл-Висти» ахборот маркази узоқ умр кўрувчи инсонлар яшайдиган мамлакатлар рейтингини ўрганиш бўйича тахлил ўтказди. Унга кўра, Ўзбекистон умумий ахолисига нисбатан юз ёш ва ундан ошган инсонлар сони бўйича Буюк Британия ва Япониядан кейин учинчи ўринни эгаллади. Мазкур рейтинг 2014 йил бошидан буён жахон электрон оммавий ахборот воситаларида чоп этилган материалларда келтирилган маълумотлар, факт ва рақамлар, эксперт ва мутахассисларнинг хулосалари асосида тузилган. 4,5 миллион материал ўрганилган мазкур тадқиқотда дунё мамлакатлари юз ёш ва ундан ошган инсонларнинг умумий миқдори бўйича ҳам қиёсланган. Унга кўра, Ўзбекистон дунёда олтинчи ўринда қайд этилган.

Мутахассислар инсоннинг узоқ умр кўриши унинг соғлом ва бахтли хаёт кечириши, тинч-хотиржам яшаши билан узвий боғлиқ эканини таъкидлайди.

Ўзбекистон истиқлол йилларида тинчлик-осойишталик барқарор бўлган, инсон ва унинг хуқуқлари, эркинлиги олий қадрият сифатида эъзозланадиган, иқтисодиёти изчил тараққий этиб бораётган мамлакатга айланди. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов рахнамолигида мамлакатимиз иқтисодиёти таркибий ўзгартирилиб, саноат ва инфратузилма тармоқлари изчил ривожланди. Шу билан бирга, ахолини манзилли ижтимоий ҳимоялаш, одамлар саломатлигини мустахкамлаш, миллат генофондини яхшилаш, таълим сифатини оширишга катта куч ва маблағлар йўналтирилган.

Шахар ва қишлоқларимиз қиёфаси йилдан-йилга очилиб, тобора обод ва гўзал бўлиб бормоқда. Қишлоқ жойларда намунавий лойихалар асосида барпо этилаётган уй-жойлар ва инфратузилма тармоқлари қишлоқ ахолисининг ҳеч кимдан кам бўлмай яшаши учун кенг имкониятлар яратмоқда, эзгу орзу-умидларини рўёбга чиқармоқда.

Психологларнинг таъкидлашича, ўз турмушидан қониқиб, яқинларининг мехр-муҳаббатини хис қилиб, эртанги кунга ишониб яшайдиган инсон узоқ умр кўради.

Халқимиз орасида мехр-оқибат мухитини янада яхшилашга, айниқса, ёши улуғ инсонларга хурмат-эхтиром ва ғамхўрлик кўрсатишга алохида эътибор қаратилмоқда. Мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб ахоли, биринчи навбатда, кекса авлод вакиллари, хотин-қизлар ва ёшларга доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, уларнинг хуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, оила, оналик ва болаликни химоя қилиш учун давлат бюджетидан ижтимоий эхтиёжлар, жумладан, ахолини қўллаб-қувватлаш ва социал сохани мустахкамлашга ажратилаётган йиллик харажатлар изчил ошиб бормоқда.

Замонавий билим ва касб-хунарларни чуқур эгаллаган, мустақил фикрлайдиган, она юртига мехр ва садоқат туйғуси билан яшайдиган, ҳеч кимдан кам бўлмаган, хал қилувчи куч бўлиб майдонга чиқаётган янги соғлом авлод тарбияланмоқда. Буларнинг бари «Ислохот — ислохот учун эмас, аввало инсон учун, унинг фаровон хаёти учун» тамойили жамиятимизнинг барча сохаларини модернизация қилиш ва янгилаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислохотларнинг бош сояси, асосий мақсадига айланганидан далолатдир.

Қўлга киритилаётган бундай юксак натижаларнинг асосий омили ва мезони, шубхасиз, мамлакатимиздаги тинчлик-осойишталигидир. Зеро, тинчлик барқарор юртдагина ислохотлар самара беради, тараққиёт бўлади, одамлар ўз мақсадларини амалга ошира олади, хаётидан рози бўлиб, хотиржам яшайди.

Ўзимиздан қиёс: Ҳар куни тинч-хотиржам уйғонамиз, яхши кайфиятда нонушта қиламиз. Ҳурсанд бўлиб ишга жўнаймиз. Режалаштириб қўйган ишларимизни бажаришга шошиламиз. Ишдан қайтаётиб болаларга майда-чуйда олай, деб бозор ёки дўконга кирамиз. Хамма нарса кўзимизга яхши кўриниб, қўнжимизни тўлдириб чиқамиз. Оиламизни хурсанд қилиш учун яна уйга шошамиз. Биз учун одатий хол бўлган бу хаёт тарзи аслида жуда катта неъмат. Тинчлик туфайли дўконлару бозорларимиз тўла, дастурхонимиз тўкин. Ўйин-кулги, тўй-томоша, байрамларимиз шукухли.

Ха, мамлакатимиздаги тинчлик-хотиржамлик ва фаровонликнинг, мехр-оқибат мухитининг барқарорлиги туфайли халқимиз бугунидан мамнун, эртасидан кўнгли тўқ. Одамлар эзгу орзу-интилишлар, юксак мақсадлар билан яшамоқда. Зеро, Президентимиз Ш. Мирзиёев рахнамолигида амалга оширилаётган барча ислохотлар хар биримизга, Ватанимиз келажагига дахлдордир.

П.Бобожонов

Шовот тумани “Қори Эшон бобо” масжиди имом-хатиби

Top
Разработано с JooMix.