Сўнгги янгиликлар

Мақолалар

БАҒРИКЕНГЛИК – ТОТУВЛИК ГАРОВИ

Истиқлол йилларида эришган энг катта бойлигимиз-халқимизнинг тинч ва осуда ҳаётидир. Жамиятимиздаги ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик каби олийжаноб фазилатлар, миллий ва умумбашарий қадриятларга уйғун бўлиб аҳил ва иноқ бўлиб яшашни таъминлайди. Юртимизда истиқомат қилаётган барча миллат ва элат вакиллари, жаҳон ҳамжамияти томонидан кенг эътироф этилмоқда. Мамлакатимизда бир юз ўттиздан ортиқ миллат ва элат вакиллари ягона оила фарзандларидек аҳил яшайди. Ана шундай кўп сонли миллат ва элат вакилларининг биргаликда, ҳамкор ва ҳамжиҳат бўлиб умр кечириши ўзаро ҳурмат натижасидир. Шунингдек мамлакатимиздаги тинчлик осайишталик ва тотувликни таъминловчи яна бир асосий омиллардан бири бу дин омилидир. Дунёдаги динларнинг барчаси эзгулик ғояларига асосланади, у ҳалоллик, тинчлик, яхшилик ва дўстлик каби бир қанча эзгу фазилатларга таянади. Инсонларни ҳалоллик ва поклик, меҳр-оқибат, инсонпарварлик ва бағрикенгликка даъват этади.

Батафсил...

ҲАМКОРЛИК ВА ҲАМЖИҲАТЛИК ЗАРУРИЯТИ

Сир эмаски тинчликдек буюк неъмат бугунги кунда дунёнинг барча жойида ҳам топилавермайди. Эрталаб уйғонганида кечгача етиб боришига ишончи йўқ, ота-она ва қариндош уруғларидан кўпчилигини йўқотган, шаҳрида минг бир фитналар шамоли эсиб, бомбалар ёмғири ёғаётган, асосий дарди ширин жонини асрашгина бўлиб қолган, ёш бегуноҳ гўдакларнинг қонлари кўчаларни бўяган, ўлмаслик овқатини топиш амри махол бўлган, боришга жойи қолмаган инсонларнинг борлиги бизни ҳар доим ҳушёрлик сари ундаб, жаннатмакон юртимиздаги тинчликнинг қадрига етмоғимиз ва уни кўз қорачиғимиздек асрамоғимиз зарурлигини эслатиб туради. Пайғамбаримиз (с.а.в) Абдуллоҳ ибн Аббос (р.а)дан ривоят қилинган ҳадисда айтганидек, “Икки энг азиз неъмат борки, кўплар бунинг қадрига етишмайди, булар саломатлик ва тинчлик-хотиржамликдир.” (Имом Бухорий ва Имом Термизий ривояти). Мана неча асрлардан буён диёримизда бир юз ўттиздан ортиқ миллат ва элат вакиллари ягона оила фарзандларидек аҳил яшаб келмоқдалар.

Батафсил...

“ОММАВИЙ МАДАНИЯТ” – МАДАНИЯТИМИЗ КУШАНДАСИ

Ҳозирги даврда жаҳонда глобаллашув жараёнлари кундалик ҳаётимизга тез суръатлар билан ҳамма соҳаларда кириб келиши ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий тараққиётимизда давлатлар, минтақалараро боғланишимизда ижобий таъсир кўрсатаётган бўлсада, лекин иккинчи томондан бу жараён ҳозирги шароитда мафкуравий таъсир кўрсатишнинг ўткир қуролига айланиб бормоқда. Бу эса Ғарбдаги ҳар-ҳил сиёсий кучларнинг манфаатларига хизмат қилиб “оммавий маданият” ва “эркинлик ва демократия” деган ниқоблар остида аҳлоқий беҳаёлик, индивудиализм, эготсентризм ғояларини тарқатишни мақсад қилиб қўйиб бошқа халқларнинг шу жумладан, ўзбек халқининг ҳам кўп минг йиллик маънавий, маданий қадриятларига беписандлик қилиб, улардан воз кечишга ундамоқда.

Батафсил...

МИССИОНЕРЛИК ЖАҲОЛАТГА ЕТАКЛАЙДИ

Бугунги глобаллашув замонида инсонлар орасида бошқа динни тарғиб қилиш, инсон қалби ва онгини забт этишга, ўз динидан воз кечишга қаратилаётган миссионерлик ҳаракати авж олмоқда. Марказий Осиё халқлари орасида миссионерлик ҳамда ўз моҳиятига кўра унинг таркибий қисми бўлган прозелитизм кўп учрамоқда. Бугунги кунда миссионерликни христианлик динининг протестантлик оқимида вужудга келган айрим секта, диний ташкилотлар ғояларини “Евангел христиан баптистлари”, “Исо Масиҳ” прозелитик гуруҳлари, Буддизмда “Кришнани англаш” диний ташкилоти харакатида кенг тарғиб этилиши фаолиятида кўриш мумкин.

Батафсил...

ТИНЧЛИК ОСОИШТАЛИКНИНГ ҚАДРИГА ЕКТАЙЛИК

Бугун дунёдаги воқелик бизларни бепарволик ва лоқайдликка берилмасликка ундайди. Чунки тинчлик улуғ неъмат, қадрига етишимиз ва ҳаммани шукронага чорлашимиз лозим. Ўз нзвбатида юз бераётган хунрезликларга бефарқ бўлмаслигимиз керак. Бир сўз билан айтганда, ҳамиша огоҳ яшаш ҳар қаандай хавф-хатарнинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга.

Халқимизда “Юртинг тинч-сен тинч” деган мақол бор. Оқил юртбошимиз бежизга “Биз учун, тинчлик ва осойишталик ҳамма нарсадан қадрлидир”, -дея озод юрт фарзандларини обод ўлкамиз Ўзбекистонни асрашга чақиряптилар. Сайёрамизнинг турли бурчакларида ёнаётган уриш ўчоқлари, дарҳақиқат, барчамизни хушёрликка чорлаши лозим.

Батафсил...

ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛИШ УЛКАН ГУНОХДИР

Инсон  ўзига  берилган  барча  илохий  неъматларга  доимо шукр  қилиб,   хаётда  дуч келадиган  хар  қандай  синов, қийинчилик, муваффақятсизлик,   мусибатларга  сабр  қилиши  ва  Аллох  таолонинг  рахматидан  доимо  умидвор бўлиб  яшаши  лозим.   Турли шайтоний  васваса,   тушкунлик  ва  умидсизликка  берилмай,   инсон  деган  улуғ  номга мувофиқ  иш  тутиши  керак. Шунга  қарамай,   кейинги  вақтда  жамиятимизда  айрим  кишилар  билиб  билмай,   айниқса,   хотин  қизлар  ўзларининг жонларига  қасд  қилиб,   Аллох  таоло  ато  қилган  хаёт  нурини  бевақт  ўчиришга,   икки  дунёда  абадий  лаънатга  ва дўзах  азобига  дучор  бўлишдек  оғир  гунох  қилишга  ўтмоқдалар.

Батафсил...

ТАЪЛИМ ВА МАЪРИФАТ – ТИНЧЛИК ВА БУНЁДКОРЛИК ЙЎЛИ

Муқаддас динимизнинг ер юзига нозил бўлишининг “Ўқи” калимаси билан бошланганининг ўзи, илм ўрганишнинг фарзлигига, амалларнинг афзали эканлигига инкор этиб бўлмас далилдир. Қолaверса, айнан шу буйруқни маҳкам ушлаган ва ақлларини ўқиш, ўрганиш, изланишга астойдил ишлатган халқларнинг дунё саҳнасида етишган даражалари, мавқеълари ҳам илмнинг, ўқиш ва ўрганишнинг энг муҳим ва афзал амал эканига ҳаётий далилдир. Бас шундай экан, мусулмонлар ҳам ғафлат уйқусидан уйғониб, масала талашиш, мазҳаб талашишларни ташлаб, илм-фан билан астойдил шуғулланишлари шарт.

Батафсил...

ИНСОН ҲАЁТИ ҲИМОЯДАДИР

Инсон қадри азиз, шаъни, ор-номуси дахлсиздир. Динимиз инсон қадрини эъзозлайди, кишиларни хўрлашдан, қул қилишдан қатъий қайтаради.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким бир қулни озод этса, Аллоҳ таоло қиёмат кунидақутқарилган инсоннинг ҳарбир аъзоси баробарига халоскорининг аъзоларини дўзахдан қутқаради”, деб марҳамат қилганлар.

Пайғамбаримиздан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бу хабарни эшитган саҳобалар қулларини озод қилишга шошилишган. Абу Бакр Сиддиқ (розийаллоҳу анҳу) каби улуғ саҳобалар пулларини сарфлаб бўлса ҳам қул озод этганлари маълум.
Ислом ҳур инсонни сотишни тақиқлайди. Чунки ҳур киши сотиладиган мол эмас.
Абу Ҳурайра (розийаллоҳу анҳу) Пайғамбаримиздан ривоят қилган ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло: “Мен қиёмат кунида уч тоифа кишига Менинг номим билан қасам ичиб, сўнг хиёнат қилган; ҳур одамни сотиб, пулини еган; бир инсонни ишлатиб, ҳаққини бермаган кишига даъвогар бўламан”, деб хабар беради.

Батафсил...

ИЛМНИНГ ФОЙДАЛАРИ

Билим ва унинг юқори поғонаси илм, маънавиятнинг муҳим таркибий қисмларидан бўлиб инсонни камолотга етаклайди, унга ҳурмат ва эътабор келтиради. Билимли кишилар самарали ижодий ва илмий ишлари билан эл орасида ҳурмат топадилар, жамиятнинг ривожланишига ҳисса, халқининг ва ватанининг обрўсига обрў қўшдилар.
Ёшлар билим олиши, салоҳиятли фуқаро бўлиб улғайиши, эл-юрт манфаати учун хизмат қилиши ва илм фан тараққиётига ўз ҳиссасини қўшиши ҳамма замонларда долзарб саналган масалалардан ҳисобланади. Шу боис мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб ёш авлодни билимли ва эркин фикрлай оладиган шахс қилиб тарбиялаш ижобий ҳал этилиши лозим бўлган асосий вазифалардан бири деб белгиланган эди.

Батафсил...

МАЪНАВИЙ ТУБАНЛИК ИНСОНИЙЛИКНИ ЙЎҚОТИШДИР

Дунёдаги ҳар бир халқнинг ўзига хос анъаналари, урф-одатлари миллий қадриятлари бор. Муайян заминда куртак очиб, неча юз йиллар давомида шаклланган ва сайқал топган маънавий мезонлар шу миллатнинг, шу халқнинг бебаҳо бойлиги ҳисобланади. Бинобарин, ҳар бир инсон комиллик даражасига эришиш учун ўз миллатининг маънавиятини билиши, маънавий жавоҳирларини англамоғи, шунингдек, аждодлар дини, тафаккур тарихи, руҳий кечинмалари ва маънавий меросини ўрганмоғи зарур.

Инсон жамияти юксалган сари бу маънавий жавоҳирлари ҳам муштараклик, ҳам ўзига хос қонуниятлари асосида тараққий этиб, миллат ва мамлакатнинг ўрни, дунёқараши ва қадр-қимматини белгилаб беради. Кўпинча суҳбат чоғида айрим зиёлилар номаъқул мусиқа, номаъқул фильмларнинг, миллатимиз руҳиятига, маънавиятига зид урфларнинг ёшларга, умуман одамлар онги ва қалбига салбий таъсири ҳақида куюниб гапириб қолишади.

Батафсил...

Жаҳолатга қарши маърифат

Яратганинг марҳамати билан жонажон юртимизда тинчлик ва осойишталик ҳукумрон. Бу тинчлик ва фаровонликнинг қадрининг баландлигини, дунёнинг баъзи жойларида бўлаётган ҳунрезликлар ва турли бало офатлар мисолида таққослаб кўрсак аён бўлади.

Албатта бу неъматнинг ўз ўзидан бўлмаётгани, бунинг учун давлатимизнинг қанча мутасадди ташкилотлари ўз ҳиссасини қўшаётганини билиш ва англаш қийин эмас.

Шу маънода давлатимиз рахбарининг ташаббуси билан ташкил этилган тинчликни асраш ва жахолатга қарши маърифат билан курашиш шиори остида,мамлакатимиз таълим муассасаларида тадбирлар ташкил этилаётир.

Батафсил...

Террорнинг исломофобияга қилган хизматлари

Инсоният тарихи жараёнида террорчиларнинг на диний ва на хаётий хақиқатга мос бўлмаган сохта “ғоялари” ва бу йўлдаги қонли фожияларга сабаб бўлаётган фаолият усуллари юз минглаб бегунох инсонлар умрига зомин бўлмоқда.

Хозирда бу кучлар ўзларининг жангарилиги ва юқори даражада ижтимоий хавфлилиги билан тавсифланмоқда. Эътиборли жихати шуки, улар тамонидан мақсадга эришиш борасидаги фаолиятлари турлича бўлсада, тутаётган йўл ёки қилаётган ишлари бир хил; одамларнинг тинч турмуш тарзини издан чиқариш ва уларни қўрқувда яшашга мажбурлаш кузатилмоқда.

Батафсил...
Top
Разработано с JooMix.